Ўтган мавсумда "Барселона" Испания чемпиони бўлди ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритди. Бу еврокубоклардаги муваффақиятсизликлар ва мураббийлар штабининг жамоа ўйини учун қилинган танқидларга соя солди. Лекин фақат бир муддатга. Бу мавсумда муаммолар яна ўз ўрнига қайтди. Каталонияликлар гуруҳда 1-ўринда Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига чиқишди, аммо миллий чемпионатда қийинчиликларга дуч келишмоқда.
Мавсумнинг биринчи ярмидан сўнг "блауграна" Ла Лига турнир жадвалида пешқадам "Жирона" ва "Реал Мадрид"дан 7 очкога ортда қолиб, атиги 4-ўринни эгаллаб турибди. Таътилдан кейин натижалар ёмон бўлса, "Барселона" кучли тўртликдан тушиб қолиши мумкин. Чемпионлар лигасида эса каталонияликларнинг ўйини ҳар доим ҳам ишончли бўлмаган. Келинг, клубнинг ўйини пасайиши сабабларини тушунишга ҳаракат қилайлик.
Ҳимоядаги муаммолар
"Барселона" ўтган мавсумда ҳимояда жуда яхши ўйин кўрсатди. Каталонияликлар Европада энг кўп ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишган ва Ла Лигада атиги 20 та гол ўтказиб юборишган. Дарвозабон Марк-Андре тер Штеген ҳам ажойиб мавсум ўтказди. Аммо энди буни такрорлаб бўлмайди. Бу мавсумда жамоа танаффусга қадар ҳам кўп гол ўтказиб юбормоқда.
Муҳим жиҳат ярим ҳимоядаги ўзгаришлар. Серхио Бускетснинг кетиши жамоага катта таъсир кўрсатди. Хави ўтган мавсумда тажрибали ярим ҳимоячидан ҳимояга ҳам ёрдам беришни сўраган.
Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида Хави Жюль Кунде, Рональд Араухо, Андреас Кристенсен ва Алехандро Бальде билан ўйнади. Ўзгаришлар бўлди масалан, Жорди Алба улардан бирини алмаштириши мумкин эди. Аммо бу мавсумда "кўк-анорранглилар" ўзларининг аввалги барқарорлигига эга эмаслар. Жоау Канселуни ижарага олишди, у вақти-вақти билан ҳужумга ёрдамберяпти.
Асосий юлдузнинг пасайиши
Роберт Левандовски ўтган мавсумда "Барселона"нинг энг яхши ўйинчиларидан бири эди. Ҳа, у клубга келиб қўшилганида 33 ёшда эди, аммо голлар керак бўлган жамоани кучайтира оладиган элита футболчиси бўлиб қолди. Поляк айнан шундай футболчи бўлиб, Ла Лиганинг энг яхши тўпурарига айланди. Унинг чемпионатдаги ҳиссаси жуда катта эди. Бироқ, бу мавсумда ҳаммаси ўзгарди, аммо Левандовски ўз-ўзидан ёмон ўйнаши мумкин эмас. Бундай футболчилар бирданига даражасини йўқотмайди. Бу ерда яна бир муаммо бор.
Каталонияликлар ўз жамоасидаги ўйинчиланинг савиясини ҳисобга олсак, керакли даражада кўп голли имкониятлар яратмаяпти. Левандовски мунтазам равишда оладиган имкониятлар эвазига катта муваффақиятларга эришди. Жамоадаги ижодкорлик қуриб қолганда, унинг ўзи ҳам ўзи учун имконият топиши ёки ярим ҳимояга қайтиб, ҳужумларни ривожлантириши керак.
Левандовскининг статистикаси у қадар даҳшатли эмас у Ла Лигада 8 та гол урди ва 4 та голли узатмага эга. Роберт Испания чемпионатининг энг яхши тўпурарлари ўнталигига киради, бироқ у одатдаги даражасидан йироқ.
Кадрлар билан боғлиқ муаммолари
Каталонияликларда футболчиларнинг жароҳатлари билан боғлиқ кенг кўламли муаммолар бор. Тер Штеген, Гави, Педри, Левандовски, Бальде, Кунде, Араухо, Рафинья, Френки де Йонг ва Иниго Мартинес мавсум давомида турли вақтларда жароҳат олишди. Бир пайтлар “кўк-анорранглилар” олтита асосий футболчисиз қолиб кетишди. Зарар кўплаб клубларни ташвишга солмоқда. Жумладан, Мадриднинг “Реал” клуби жорий мавсумда ўз ўйинчиларининг жароҳатларидан азият чекяпти. Бироқ, "Барселона"да "Реал" каби сифат ва тажриба йўқ.
Ўйинчиларнинг нотўғри танлови
Сўнгги трансфер ойналари "Барселона" учун қийин бўлди. Клуб ҳали ҳам жиддий молиявий муаммоларни бошдан кечирмоқда. Президент Жоан Лапортанинг "тутқичлари" фақат сўнгги 3 йил давомида каталонияликларни қийнаб келаётган молиявий стрессни аста-секин юмшатмоқда. Бундай чекланган шароитда рақобатбардош жамоани шакллантириш осон эмас. Ориол Ромеу анча кучсиз. У Бускетсга ишончли ўринбосар бўлиши керак эди.
Феликс бошиданоқ ёрқин порлашни кўрсатди, аммо яна омадсизликка учраяпти. Канселунинг қобилиятига шубҳа қилиб бўлмайди, лекин у майдонда мунтазам позицияга эга эмас. Иниго Мартинес ротациядаги яхши футболчидан бошқа нарса эмас.
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 38 | 88 |
2 | Реал Мадрид | 38 | 84 |
3 | Атлетико | 38 | 76 |
4 | Атлетик Бильбао | 38 | 70 |
5 | Вильярреал | 38 | 70 |
6 | Бетис | 38 | 60 |
7 | Сельта | 38 | 55 |
8 | Осасуна | 38 | 52 |
9 | Райо Вальекано | 38 | 52 |
10 | Мальорка | 38 | 48 |
11 | Валенсия | 38 | 46 |
12 | Реал Сосьедад | 38 | 46 |
13 | Хетафе | 38 | 42 |
14 | Алавес | 38 | 42 |
15 | Эспаньол | 38 | 42 |
16 | Севилья | 38 | 41 |
17 | Жирона | 38 | 41 |
18 | Леганес | 38 | 40 |
19 | Лас-Пальмас | 38 | 32 |
20 | Вальядолид | 38 | 16 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Аякс | 0 | 0 |
2 | Байер | 0 | 0 |
3 | Барселона | 0 | 0 |
4 | Зальцбург | 0 | 0 |
5 | Севилья | 0 | 0 |
6 | Спортинг | 0 | 0 |
7 | Шахтёр | 0 | 0 |
8 | Ювентус | 0 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
Чорак финал | |||
---|---|---|---|
26.01.2023 | |||
01:00 | Барселона |
|
Реал Сосьедад |
02:00 | Осасуна |
|
Севилья |
23:59 | Валенсия |
|
Атлетик Бильбао |
27.01.2023 | |||
01:00 | Реал Мадрид |
|
Атлетико |
Ярим финал | |||
02.03.2023 | |||
01:00 | Осасуна |
|
Атлетик Бильбао |
03.03.2023 | |||
01:00 | Реал Мадрид |
|
Барселона |
04.04.2023 | |||
23:59 | Атлетик Бильбао |
|
Осасуна |
05.04.2023 | |||
23:59 | Барселона |
|
Реал Мадрид |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 5 | 12 |
2 | Бавария | 5 | 10 |
3 | Бенфика | 3 | 9 |
4 | Тоттенхэм | 5 | 8 |
5 | Атлетико | 3 | 7 |
6 | Арсенал | 4 | 7 |
7 | Ман. Юнайтед | 3 | 7 |
8 | Реал Мадрид | 6 | 5 |
9 | Челси | 1 | 3 |
10 | Фиорентина | 3 | 3 |
11 | Интер | 3 | 2 |
12 | Рома | 1 | 1 |
13 | Ювентус | 3 | 1 |
14 | Милан | 3 | 1 |
15 | Гвадалахара | 3 | 1 |
16 | Виссел Кобе | 1 | 0 |
17 | Наполи | 2 | 0 |
18 | Фенербахче | 2 | 0 |
Ярим финал | |||
---|---|---|---|
10.01.2024 | |||
23:59 | Реал Мадрид |
|
Атлетико |
23:59 | Барселона |
|
Осасуна |
Финал | |||
14.01.2024 | |||
23:59 | Реал Мадрид |
|
Барселона |
26.05.2025. Ла-лига. 38-тур. | |||
00:00 | ![]() Атлетик Бильбао |
0-3 | ![]() Барселона |
Учрашув қайд этилмаган! |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|