Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Расман: Дани Алвес 4,5 йилга қамалди

Аввалроқ Дани Алвес суддан олдин Бразилияга қочиб кетмоқчи бўлган ҳақида хабар берилган эди. Бугун, 22 февраль куни Алвеснинг зўрлаш иши бўйича чиқарилган ҳукм тафсилотлари маълум бўлди.

Суд “Барселона” ва Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчисини 2022 йил декабрь ойида Барселонадаги “Саттон” тунги клубида қизни зўрлаганликда айбли деб топиб, қилган жинояти учун 4,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Ҳақиқий жазонинг 4,5 йилидан ташқари, Алвес яна 5 йил шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Дани жабрланувчига 150 минг евро тўлаши ва бундан ташқари барча суд харажатларини қоплаши керак бўлади. Собиқ футболчига 9,5 йил давомида жабрланувчига яқинлашиш тақиқланган.

Суд жабрланувчининг жинсий алоқага рози бўлмагани ва зўрлаш аломати борлиги исботланганини билдирган.

Маълумот учун, Дани Алвес 1983 йилда туғилган. Фаолиятининг катта қисмини “Барселона”да ўтказган футболчи жамоа билан клуб доирасидаги барча мукофотларни қўлга киритган. Жумладан, 3 бора Чемпионлар Лигаси ғолиблиги, УЕФА суперкубоги ҳамда Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионлиги айнан шу клуб билан қўлга киритилган.

Бразилиялик футболчи УЕФА суберкубоги ғолиблигини  4 бора қўлга киритган ва бу борада Мальдини билан энг яхши натижани кўрсатиб турибди.

Алвес турли клубларда Италия ва Франция чемпионатлари ғолиблигини ҳам нишонлаган.

Терма жамоа сафида футболчи Ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпиони, 2 бора Америка кубоги ва шунча бор Конфедерация кубоги ғолиби бўлган.

Киритилди: 22.02.2024 17:11. Ўқилди: 3411 марта. Фикрлар: 15 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.