Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

500 лик довондан ўтиш учун кимга нечта ўйин керак бўлди? Месси ва Роналду ўртасидаги солиштирув...

Лионель Месси клублар миқёсидаги фаолияти давомида 500 та гол урди, хўш аргентиналик форвард Криштиану Роналду билан солиштирганда муҳим кўрсаткичга эришиш учун қанча вақт керак бўлди?

Дунё футболи оламида саноқли футболчиларгина клублардаги фаолияти давомида 500 та гол уришга муваффақ бўлган.

Албатта, Мессининг чемпионатлардаги голларининг аксарияти Европада «Барселона» ва ПСЖдаги фаолияти давомида киритилган. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, «Барселона»да 474 та гол, ПСЖда 22 та, сўнгги тўртта гол эса "Интер Майами"даги фаолиятига тегишли.

Messi helps Barcelona clinch Spanish league title

36 ёшли футболчи дам олиш кунлари “Орландо Сити”га қарши ўйинда дубл қайд этди ва бу икки гол уни 500-голли маррага олиб келди.

Месси учун вазият янада завқли бўлгани Луис Суарес аргентиналикнинг 500-голига ассистентлик қилгани бўлди. Уругвайлик форвард чап қанотдан узатмани амалга оширди ва Месси ўз вақтида боши билан зарба йўллади ва дарвозани ишғол қлди.

MLS Lionel Messi, Luis Suarez rekindle Barca magic as Inter Miami rout  Orlando City - India Today

Умумий вазиятга кўра, 36 ёшли футболчи МЛСда ҳар 90 дақиқада ўртача гол урмоқда. Агар у ҳозир ва мавсум охиригача ушбу стабилликни сақлаб қолса, мавсум якунида ўз ҳисобига яна 34 та гол ёздириб қўйиши мумкин.

Бир йилдан кўпроқ вақт олдин, Роналду клублардаги голлари сонини 500 тага еткизиб қўя олди. Месси сингари, Роналду голларининг асосий қисми Европадаги фаолиятига тўғри келди, аммо унинг 500-голли зарбаси «Ал-Насср»да ўйнаганида содир бўлди.

Португалиялик суперюлдуз 2023 йилнинг 9 февралида ўзининг чемпионатлардаги 500-голини урди. У «Ал-Насср»нинг «Ал-Веҳда»га қарши ўйинида (4:0) ажойиб натижа қайд этди, ўша ўйинда тўртта голни Роналдунинг ўзи киритди.

Ronaldo Mengamuk Cetak 4 Gol, Al Nassr Bantai Al Wahda - Gentra Priangan

Ўтган йили муҳим кўрсаткичга эришганидан бери, 39 ёшли футболчи ўз ҳисобига қўшишда давом этди ва энди ўзининг ёрқин фаолияти давомида чемпионатлардаги жами 534 голга эга.

Роналдунинг дастлабки 500 та голидан 311 таси «Реал», 103 таси "Манчестер Юнайтед"да, 81 таси «Ювентус»га, 3 таси «Спортинг» ва охирги иккита гол «Ал-Насср»даги фаолиятига тўғри келган.

Real Madrid : l'immortel Cristiano Ronaldo passe le mur du 100

Биз иккала ўйинчини ҳам ўйинларини яқиндан ҳисоблаб чиқдик ва иккаласига лигада 500 та гол уриш учун қанча вақт кетганини солиштирдик.

Лео Месси

Клублар сафида 500 та голга эришиш учун ўйинлар: 587

-Ғалаба: 428

-Дуранг: 98

-Мағлубият: 61.

 

-Пенальтилар: 60

-Жарима зарбалари: 41

-Жарима майдони ташқарисидан: 52

 

-Чап оёқда: 415

-Ўнг оёқда: 66

-Бош билан: 17

-Тананинг бошқа қисми билан: 2

 

-Ассистлар: 225.

 

-Бир гол учун дақиқа: 95,58

-Пенальтисиз гол учун дақиқалар: 108,6

 

Криштиану Роналду

Клублар сафида 500 та голга эришиш учун ўйинлар: 654

-Ғалаба: 450

-Дуранг: 112

-Мағлубият: 92.

 

-Пенальтилар: 99

-Жарима зарбалари: 33

-Жарима майдони ташқарисидан: 37

 

-Чап оёқда: 88

-Ўнг оёқда: 331

-Бош билан: 79

-Тананинг бошқа қисми билан: 2.

 

-Ассистлар: 144.

 

-Бир гол учун дақиқа: 104,2

-Пенальтисиз гол учун дақиқалар: 130.06.

alt=

Киритилди: 04.03.2024 09:00. Ўқилди: 10285 марта. Фикрлар: 43 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.