Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Чексизлик жанги” 257-қисм

Гап Испания чемпионатининг 2023/24 йилги мавсуми 32-туридан ўрин олган "Реал" - "Барселона" учрашуви ҳақида кетмоқда. Бугунги ўйин ушбу жамоларнинг расмий 257-учрашуви бўлади. Шу кунгача ўтказилган ўйинларга “Реал” 104 “Барселона” 100 марта ғалаба қозонган бўлса, 52 учрашувда жамоалар муроса кўчасини танлашган.

"Реал Мадрид" Испания чемпионатида 8 очколик фарқ билан пешқадамлик қилмоқда. "Барса"нинг учинчи ўриндаги "Жирона"дан устунлиги икки очко. Демак, бугун учрашувга жамоалар қандай ҳолатда етиб келаётгани ҳақида сўз юритамиз.

“Реал Мадрид”

"Реал Мадрид" “Ман Сити” босимига дош берди ва ўзининг ажойиб сериясини узайтирди

"Реал" "Этиҳад"да босимга дош бериб, "шаҳарликлар"ни пенальтилар сериясида нокаутга учратиб, сенсация яратди. Агар бу қарама-қаршиликда мадридликлар аутсайдер бўлган бўлса, энди турнирда улардан кучлироқ рақиб қолмади. Бу ғалаба жамоанинг ўзига бўлган ишончига куч қўшади, буни "Реал"нинг Ла Лигадаги йўли таъкидлайди. "Валенсия" билан ўйиндаги дурангдан сўнг мадридликлар кетма-кет тўртта учрашувда очко йўқотгани йўқ. "Реал Мадрид" жорий чемпионатда ҳамон битта мағлубияти билан қолмоқда.

Фақат Алаба ва Куртуагина жамоага ёрдам бермайди

"Реал Мадрид" касалхонасида бор-йўғи икки футболчи қолди: мавсум охиригача майдонга тушмайдиган Давид Алаба ва тикланишнинг сўнгги босқичида бўлган Тибо Куртуа. Эдер Милитао сўнгги ўйинларда мунтазам равишда бир неча дақиқа ўйнади, лекин у ҳали ўйинни асосий таркибда бошлашга тайёр эмас, шунинг учун Мадрид яна ҳимоя марказида Антонио Рудигер ва Начога таянади. Лукас Васкеснинг ҳимоянинг ўнг қанотида ўйнашига озгина имконият бор, чунки Дани Карвахаль “Сити” билан ўйинда жароҳат олиб алмаштирилган эди.

"Реал Мадрид" бир йилдан бери ўз уйида мағлуб бўлмади

“Реал” ўз майдонида сўнгги мағлубиятини 2023 йилнинг 8 апрелида “Вильярреал”га Кике Сетьенга қарши ўйинда қабул қилиб олганди. Ўшандан бери мадридликлар "Сантьяго Бернабеу"да барча мусобақаларда 28 та ўйин ўтказиб, 22 ғалаба ва 6 марта дуранг қайд этган. Бу даврда "Реал" ўз майдонида "Ман Сити", "Атлетико", "Челси", "Жирона", "Наполи" ва "Лейпциг" билан тўқнаш келди, аммо ҳеч қачон мағлуб бўлмади.

“Барселона”

"Барселона"да нимадир учун курашиш учун охирги имконият бор

Роналд Араухонинг майдондан четлатилгани сабабли, “Барселона” жавоб учрашувида “ПСЖ”га ютқазди ва Чемпионлар лигасидан чиқиб кетди. Демак, Ла Лига "блауграна"нинг бу мавсумдаги соврин учун сўнгги имконияти. “Реал” билан фарқ 8 очко бўлгани учун “Барса”ни фақат ғалаба қаноатлантиради. Бошқа ҳар қандай натижа ниҳоят чемпионликни ҳимоя қилиш орзуларига чек қўйиш эҳтимоли юқори. “ПСЖ”дан учралган мағлубият каталонияликларга қандай таъсир қилганини айтиш қийин, аммо уларнинг мотивацияси ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз даражасида бўлади. Ахир олдинда мавсумнинг қолган қисмидаги энг муҳим ўйини турибди. Чемпионатда “Барса” қаторасига ўнта ўйинда мағлуб бўлмади, уларнинг саккизтасида ғалаба қозонди ва етти учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Кристенсен ва Роберто қайтишди

"ПСЖ" билан ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборган Андреас Кристенсен ва Серхи Роберто жамоага қайтишди. Ўз навбатида, дисквалификация туфайли “Кадис” билан ўйинни ўтказиб юборган Роберт Левандовски, Иньиго Мартинес ва Жоау Канселулар ҳам жамоага қайтади. Хави ҳеч қандай сюрприз тақдим эта олмайди. Биз сўнгги ойларда одатий бўлган асосий таркибни кўрамиз.

"Барселона" жисмоний устунликка эга бўлади

"Барселона"нинг устунликларидан бири бу мотивация. Айтиб ўтганимиздек, каталонияликларни ҳал қилувчи ўйин кутиб турибди, “Реал” эса хатога йўл қўйишга ҳақли, мағлуб бўлса ҳам “блауграна”дан беш очко олдинда бўлади, бу жуда кўп, дегани. "Барса" учун яна бир омил бу жамоаларнинг жисмоний ҳолати. "Барселона" сешанба куни 90 дақиқа ўйнади. "Реал" чоршанба куни 120 дақиқа давомида қийин ўйин ўтказишга мажбур бўлди.

Жамоларнинг таҳминий таркиблари:

Киритилди: 21.04.2024 13:34. Ўқилди: 1872 марта. Фикрлар: 5 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

04.05.2024. Ла-лига. 34-тур.
21:30
Жирона
4-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

14.05.2024. Ла-лига. 35-тур.
00:00
Барселона
-:-
Реал Сосьедад

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.