Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Эл-класико»нинг Ла лигага «қора» томони

Бу сафарги «Эл-класико» Ла Лига обрўсига хизмат қилмагани аниқ.

 Зеро, 3:2 ҳисобида якунланган учрашувнинг 28-дақиқасида «Барселона» вингери Ламин Ямал бурчакдан узатилган тўпни дарвозага буриб юборгач, баҳсли вазият юзага келди. Яъни тўп дарвоза чизиғини қисман кесиб ўтгач, «Реал» дарвозабони Андрей Лунин уни қайтариб юборди. Ла Лигадек чемпионатда голни аниқлаш тизими йўқлигидан бош ҳаками Сото Градо VAR хулосасига таяниб, гол йўқлигини қайд этди.

VAR тизимининг баҳсли қарорларини ўрганиб чиқишга ихтисослашган Archivo VAR хулосасига кўра, ҳакамлар ўша вазиятда «Барселона» ва Ламин Ямални тоза голдан мусуво қилишган. Ҳатто тўп чизиқдан 100 фоиз ўтгани графада кўрсатиб берилди. Айтиш ўринли, Ла Лига президенти Хавьер Тебас ўтган йилнинг май ойида чемпионатда голни автоматик тарзда қайд этадиган тизимни жорий этишни маъқулламаган экан. Чунончи, бу тизим хизмати йилига 3 млн. евро чиқим қилишни талаб этган.

Эртасига Marca нашри ўша вазиятда бош ҳакам ва VAR тизимида ишлаган Хосе Мария Санчес Мартинес ўртасидаги диалогни эълон қилди. Унга қарасак, ҳакамлар жамоаси қарор чиқаришда анча қийналган, роса иккиланган. Мана, диалогнинг қисқача мазмуни: 

VAR: - Тўхта, текширяпмиз, бироз шошма, ўйинни бошламай тур...

Сото Градо: - Кутяпмиз. Голни аниқлаш тизими йўқ. Тўп чизиқдан ўтган бўлиши мумкин. Текшириляпти.

VAR: - Тўп Лунин қўлига теккан вазиятда тўхтат. Кут, ҳар тарафдан кўриб чиқяпмиз, чунки керакли ракурс йўқ.

Сото Градо: - Кутяпмиз. 

VAR: - Кадр Лунин танаси кўриш имконини бермаяпти. Тўхта, шошма. Далил излаяпмиз. 360 градус. Бу тўғри келмайди, буниси ҳам...

Сото Градо: - Шошмаймиз. Бу жуда муҳим қарор, сизлар ҳам шошилманг. Барча камералар бўйича текширинг.

VAR: - Бошқа кадр йўқ. 

Сото Градо: - Шошмаймиз, кутган маъқул. Кутамиз.

VAR: - Ўйинни бурчак зарбаси билан давом эттирамиз, тўп чизиқни тўлиқ кесиб ўтгани борасида исбот йўқ. Тўп кирганини кўрсатувчи кадр йўқ. Бурчак тўпи...

Киритилди: 29.04.2024 07:30. Ўқилди: 6062 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.