Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Шунчаки, "айтдим-қайтдим" ўйиними?

Хавининг қарори қандай ўзгарди? «Барселона» бош мураббийи Хави январь ойидан буён мавсум якунида кетиши ҳақида эълон қилган баёнотида қатъий турган бўлса-да, якунда фикрини ўзгартирди.

Эслатма, клуб афсонаси «Вильярреал» билан ўйинда кузатилган оғриқли мағлубиятдан кейин ишдан кетишини эълон қилганди. Қарангки, шу баёнот таъсиридами, «Барса»нинг қиёфаси бирдан ўзгарди, айниқса, натижалар кескин яхшиланди. Бунинг ортидан мураббийга истеъфо бўйича қарори юзасидан тез-тез савол бера бошлашди, у эса ҳар сафар қатъий жавоб бераётганди: «Йўқ, фикримдан қайтмайман». Энди эса бирдан «Барса»даги миссиясини давом эттирадиган бўлди. Қизиқ, ўзи клубда нима ўзгарди? Қуйидаги мақолада Хави ижросидаги «айтдим-қайт­дим»нинг қисқача хронологияси ва сабаблари баён этилган.

Хави нега қолишни истаб қолди?

Биринчидан, «Барселона» президенти Жоан Лапорта ва унга яқин раҳбарлар мураббийни бирдек қўллаб-қувватлашмоқда. Тўғри, таъкидланишича, спорт бўлимида Хавини қолдириш масаласида қарама-қарши фикрлар янграган, лекин якуний сўз Лапортада эди. Вице-президент Рафа Юсте ҳам Хави ғояларини ёқламоқда. Иккинчидан, жамоа ривожланмоқда. Ҳа, мавсум Каталония дружинаси учун яхши бошланмади, лекин Хавининг кетиш ҳақидаги баёнотидан кейин вазият бутунлай ўзгарди. Оддий айтганда, мураббий энди қўл остидаги жамоа янада кўпроғига қодир эканлигини кўрмоқда. Учинчидан, Хави жорий мавсум ҳеч вақо ютмади. Демак, у кейингисида барчасини тўғрилашни хоҳлайди. Қолаверса, клуб академиясидан олинган ёш иқтидорлар ишончни мустаҳкамлашмоқда. Тушунарлики, бегона мураббийнинг келиши «Ла Масия» юлдузчаларидаги ривожланиш суръатига салбий таъсир қилиши ҳеч гап эмас. Хави эса Ламин Ямал ва Пау Кубарси каби йигитларнинг катта доирага чиқишлари фақат ўзи билан боғланишини истайди, албатта.

Асосийси, ҳозирги «Барселона» - узоқ муддатли лойиҳа. Ҳа, клуб ҳамон молиявий ин­қироз ҳолатида. Эътимолки, раҳбарият Хавини қолдириш асносида мураббий масаласини кўп йилларга ёпишни режалаштираётгандир. Иккинчи томондан, «Барселона» Nike компанияси билан янги шартнома тузишга яқин турибди. Агар келишув расмийлаштирилса, клуб нисбатан енгил тин олади. Ҳар ҳолда, йирик келишув Ла Лигада амалда бўлиб турган молиявий чекловлардан қутулишга имкон беради. Шу тариқа Хави ёзда таркибни кучайтириши ҳам мумкин. Яна бир вариант: Хави эҳтимол, бошидан кетиш ниятида бўлмаган ва ўз баёноти билан шунчаки, футболчиларга тушаётган кучли босимни олиб ташлашни ўйлагандир. Балки бу ғоя иш бераётганини кўргач, иллюзияни сақлаб қолишда давом этгандир. Яъни мураббий фақат «қоқилиш» юз бергач, қўлидаги қарталарни очиб, қолишини маълум қилган бўлиши ҳам мумкин.

Хави энди нима демоқда?

«Барселона» бош мураббийи кетиш фикридан қайтганини оддийгина изоҳлади: «Тушунинг, шу клуб одамиман, буни ҳамма билади. Энг муҳими, клуб ҳақида қайғуриш. Ҳозир янада кучли ишончни ҳис қиляпман. Бош факт - «Барселона»ни қаттиқ яхши кўраман. Ҳозирги лойиҳамиз эса ҳали якунлангани йўқ. Тўғри, бу йил ҳеч қандай соврин ютмасмиз, лекин режа бўйича ишлашда давом этишимиз шарт. Чунки бу ғалаба келтирадиган лойиҳа. Январь ойида кетсам, жамоага яхшироқ бўлиши ҳақида ўйлагандим, энди эса вазият ўзгарди. Клуб президенти билан гаплашдим ва атиги 3 дақиқа ичида бир-биримизни тушундик. Жуда хурсандман ва миннатдорман. Оддий айтганда, президент, директорлар кенгаши ва Деку ҳамда Боян бошчилигидаги спорт бўлими қўллаб-қувватловини яққол ҳис қиляпман». Шунақа гаплар, нима дердик, Хавига омад...

Киритилди: 06.05.2024 07:31. Ўқилди: 1267 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

27.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Севилья
1-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.