Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Негрейра иши» ёпиқ

«Барселона» ва Испания футбол федерацияси (RFEF) Ҳакамлар техник қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейра билан боғлиқ шов-шувли коррупцион иш суд томонидан батамом ёпилди

Каталония клубининг кўп йиллар давомида ҳакамлар ишига масъул мутасаддига пул тўлаб келгани аниқланди, аммо бунда коррупция аломатлари борлиги исботланмади. Хуллас, Барселона шаҳри суди 24 май куни ҳам клуб, ҳам Негрейрага қарши қўйилган барча айбловларни олиб ташлади.

Ҳа, сўнгги йиллар футбол оламида кузатилган энг шов-шувли можаролардан бири натижасиз якунланди. Ваҳоланки, «Негрейра иши» «Барселона»нинг бутун раҳбарияти (жумладан, собиқ раҳбарларни ҳам) қамраб олганди. Эслатма, барчаси ўтган йилнинг баҳорида бошланди. Ўшанда Испания прокуратураси вақтида мамлакат футбол федерациясига бўйсинувчи ҳакамлар ишига масъул саналган Хосе Негрейра ва «Барселона» раҳбарлари ўртасидаги узоқ муддатли яқин ҳамкорлик юзасидан кенг қамровли текширув ишларини бошлади. Прокуратура шу тариқа Каталония жамоаси 2001-2018 йиллар оралиғида Негрейра ва унинг ўғлига қарашли компанияларга жами чамаси 7,8 миллион евро ўтказиб берганини аниқлади. Табиийки, ушбу маълумот Испания футбол жамоатчилигини жунбушга келтирди. Жумладан, Ла Лига президенти Хавьер Тебас «Барселона» ва Негрейрага боғлиқ муносабатларни испан футболидаги энг катта можаро сифатида қайд этди.

Негрейра сўроқлар давомида «Барселона»га турли статис­тик маълумотлар ва ҳакамларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича ҳисобот тайёрлаб берганини учун ҳақ олганини айтиб, ўзини оқлади ва бу оддий амалиёт эканлигини таъкидлади. Шу-нинг­дек, «Барса» вакиллари ҳам собиқ раҳбарга техник маслаҳатлар учун пул тўлангани юзасидан қайта-қайта баёнот беришди. Шунга қарамай, «Нег­рейра иши» жиддийлигини йўқотгани йўқ. Дейлик, Барселона шаҳри тергов суди бошлиғи Хоакин Агирре ўтган йилнинг сентябрь ойида ушбу масала бўйича Негрейра, «Барселона» ва клубнинг икки собиқ президенти - Сандро Россель ҳамда Хосеп Бартомеуга қатъий айблов эълон қилди. Яъни томонлар 17 йил давомида коррупцион тизимда иштирок этганликда айбланишди - пора бериш ва олиш.

Охир-оқибат, суд Негрейра томонидан ҳакамларга «Барселона» фойдасига қарор чиқариш бўйича кўрсатма берилгани ёки босим ўтказганини тасдиқлайдиган далилларни тополмади. Шунингдек, УЕФА олиб борган суриштирувда ҳам жиноят аломатлари аниқланмади. Боз устига, 79 ёшли Негрейра жорий йилнинг январь ойида судга психиатр хулосасини тақдим этди. Унда Негрейра қариликка боғлиқ ақлий заифликдан азият чекиши ва бу унинг суд жараёнида тўғри гувоҳлик беришига тўсқинлик қилиши баён этилган. Камига Нег­рейрада альцгеймер хасталиги борлиги ҳам аниқланди. Тўғри, суд ушбу ташхисларга қарамай, Негрейрани жавобгарликка тортиш мумкинлигини қайд этди. Бироқ прокурорлар барчасини ҳисобга олиб, ундан барча айбловларни олиб ташладилар. Шу тариқа суд ишни ёпишдан ўзга чора тополмади. Тамом, «Барса» битта катта муаммодан қутулди, ниҳоят...

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Киритилди: 08.06.2024 12:16. Ўқилди: 1165 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

27.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Севилья
1-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.