Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хосеп Гвардиола: «Барса» билан юз берган воқеаларда заррача айбим йўқ»

Хосеп Гвардиола ва «Барселона» йўллари айро тушганига анча бўлганига қарамай, журналистлар ҳали-ҳануз «Манчестер Сити» устозини «блауграна»га боғлиқ саволлар билан безовта қилишади.

ОАВ вакиллари бу сафар испаниялик мураббийни ўз жамғармаси томонидан ташкиллаштирилган гольф турнирида «тутишди».

- «Барселона» раҳбарияти Хавини ишдан бўшатди ва ўрнига Ханс-Дитер Фликни тайинлади. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Тушунинг, Барселонадан йироқдаман ва клуб ичидаги ҳолатни яқиндан билмайман. Шундай экан, бу борада айтадиган гапим йўқ, ахир у ерда нималар содир бўлаётганидан бехабарман. Шунчаки, Фликка янги иш жойида омад тилашим мумкин, албатта, Хавига ҳам.

- Сизнингча, Гвардиола билан таққослашлар Хавига нечоғли халақит берди?

- Аниқ айтаман, охирги воқеликларда заррача айбим йўқ, ахир «Барселона»дан кетганимга анча бўлди. Қисқаси, клубнинг орқага кетишида дахлсизман, оддийроқ айтганда, «гумонланувчи» эмасман.

- Хўш, қачондир «Барселона»га мураббий сифатида қайтишингиз мумкинми?

- Бу эшик ёпиқ! «Барселона»ни мураббий ролида бошқа шуғуллантирмаслигим аниқ.

- Ханс-Дитер Фликни яхши биласиз, у жамоани равон йўлга олиб чиқишга қодирми?

- Йўқ, Ханси билан яқиндан таниш эмасман, Манчестерда бир неча марта учрашганмиз, холос. Унинг «Бавария»да ақлга сиғмас ишларни бажаргани эса - айни ҳақиқат. Флик имкони бор барча совринларни ютди, қолаверса, терма жамоада ишлаш тажрибасига эга. «Барселона»да мураббийга яқиндан ёрдам беришса, ғояларини қўллаб-қувватлашса, аста-секин олға боришига имкон яратишса, бас. Футболда мураббийнинг қандай услуб ва тактика танлаши футболчилар гуруҳига бевосита боғлиқ. «Барса» ихтиёрида эса турли чизмаларда ўйнайдиган йигитлар бор. Асосийси, клуб кўплаб ёрқин ёш истеъдодларга эга. Қисқаси, ҳозирги таркиби ҳам ҳавас уйғотади. Демак, Фликка вақт бериш керак, зеро, чемпионат октябрь ойида ютилмайди. Умуман, «Барса»да бош мураббий бўлишнинг ўзига хос мушкул жиҳатлари бор. Дейлик, ҳар бир қарорингиз кенг муҳокама қилинади. Мураббий эса футболдан таш­қаридаги гап-сўзларга чал­ғиб қолмаслиги керак.

- Кантерада нима гаплар?

- Ла Масия ҳеч қачон муваффақиятсизликка учрамайди, чунки аниқ тизим аллақачон йўлга қўйилган. Ҳозир ҳам маҳаллий тарбияланувчилар гуруҳининг жамоага таъсири жуда кучли. Очиғи, кантера қачон бундай даражада самара берганини эслолмайман, ҳатто. Фақат клуб ўз иқтидорларига вақт тақдим этиши, сабр билан уларни ҳимоялаши зарур.

- Айтингчи, «Жирона»нинг иштирокидан ҳайратландингизми?

- О, ЧЛда айнан шу клуб билан тўқнаш келишни истардим. Эҳтимол, жамоа ичида қандай катта жасорат кўрсатишганини ҳали тўлиқ англамагандирлар... Ахир камтарона бюджет билан Ла Лигада 3-ўринни эгаллаш - фантастика. «Жирона» ўйинига ҳам шундай таъриф бериш мумкин. Қисқаси, Мичель ақлга сиғмас даража иш олиб борди. Ишончим комил, жамоада барқарорликни таъминлаш йўлида тўғри қадам ташланади. Коуто ва Савио? Ҳозирча уларни қайтариш мавзусини чуқур ўрганмадик. Мичель ҳар икки футболчига катта ёрдам берди. Коуто ҳужумда вазият яратиш бобида яққол ўсишга эришди, Савио эса Ла Лигадаги энг хавфли ижрочилардан бирига айланди. Ҳар иккиси City Football Group гуруҳига тегишли экан, уларнинг келажагини бемалол, биргаликда ҳал қилишимиз мумкин.

- «Реал» Килиан Мбаппе билан янада кучайдими?

- «Реал» Килиансиз ҳам кучли, барибир. Лекин дейлик, ЧЛда бу жамоани енгиш имконсиз эмас. Мадридликлар тез-тез финалга чиқишади ва ғалаба қозонишади. Бу эса рақобатчиларни турнирда «Реал» билан ўйнаш ва уни чиқариб юборишга ундайди. Жамоа Мбаппе мисолида ўта хавфли ҳужумчига эга бўлгани ҳам ўз-ўзидан тушунарли, албатта.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Киритилди: 28.06.2024 23:51. Ўқилди: 4707 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

27.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Севилья
1-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.