Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Френки де Йонг: "Матбуотдаги гаплар бутунлай ёлғон..."

«Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг ниҳоят, майдонга қайтди.

У ЧЛ Лига босқичи 2-туридан ўрин олган «Янг Бойз»га қарши муваффақиятли ўйин (5:0)нинг 75-дақиқасида Ламин Ямал ўрнига тушди. Эслатиш керак, нидерландиялик футболчи 21 апрель куни «Сантьяго Бернабеу»да кечган «Класико»дан эътиборан 5 ой кўпроқ вақт давомида четда қолди. Мана, у ўнг тўпиғи билан боғлиқ муаммолардан қутулди. «Аякс»нинг собиқ вакили сафга қайтиши арафасида Barsa One сайтига кичик интервью бериб, тикланиш жараёни қандай ўтганига тўхталди.

- Френки, нақ 5 ой майдондан ташқарида қолдингиз. Бу вақт қандай ўтди, футболсиз роса қийналгандирсиз...?

- Ҳа, жуда ёқимсиз ва мураккаб жараён. Чунки футбол мен учун энг севимли машғулот. Ҳаттоки, бутун иштиёқим, ҳаётим мазмуни. Муҳим ўйинларни ўтказиб юбориш, Европа чемпионатидек турнирда иштирок этолмаслик, «Барселона»да ўйнай олмаслик - бу чинакам азоб.

- Айтишларича, операция­га рози бўлмаган экансиз...

- Чиндан ҳам, клуб жарроҳлик амалиётини маъқуллагани, мен эса рад этганим ҳақида миш-мишлар тарқалди. Лекин барчаси ғирт ёлғон, чунки клуб шифокорлари билан маслаҳатлашган ҳолда, умумий қарорга келгандик - операциядан воз кечиш яхшироқ вариант. Лекин клуб хоҳишига қарши борганим ҳақидаги гаплар қаердан чиққанини сира тушунмадим.

- Сизга боғлиқ бошқа турли-туман миш-мишлар ҳам урчиди...

- Ўзим ёки клубдан керакли маълумотлар ололмаган журналистларнинг бир томондан ранжишганини тушунаман. Ўша вақт сукут сақлашим керак эди. Ўзимни «блауграна» раҳбария­ти ўрнига қўйиб, клуб позиция­сини ҳам тушунаман. Ҳа, ҳаммадан кўп пул олаётганим, операциядан бош тортганим, шунчаки, таътилда юрганим ва ҳатто мустақил шуғулланмаётганим ҳақида гапиришди. Аслида эса ҳаммаси бутунлай бошқача. Хусусан, маошим тўғрисидаги маълумотларда асос йўқ. 37 миллион ёки шунга яқин рақам айтилди, аммо бу ҳақиқатдан жуда узоқ, жуда.

- Федерико Вальверде билан тўқнашув натижасида кетма-кет 3-зарбани қабул қилиб, ачинарли жароҳатга йўлиққандингиз.

- Тўпиқ жароҳатидан кейин тикланиш ўта қийинлигини айтишганди. Муҳими, ҳозир жуда яхшиман, қандайдир муаммо йўқ. Ҳар куни ётоқдан турганим билан тўпиғимни текшираман. Тўғри, руҳий жиҳатдан роса қийналганим рост.

- Хўш, майдонда аввалги Френкини қачон кўрамиз?

- Аввалги мавсум битта тўпиқдан 3 марта жароҳатланганим оғир ботди. Ҳозир эса яна кучли зарбалар йўллаш, яккакурашларга ишонч билан киришиш устида тинимсиз ишлаяпман. Ишончим комил, ҳали муваффақиятга эришаман. Ҳаммаси босқичма-босқич ва тўғри кетяпти.

- Ҳозир тер Штеген ва Араухо жароҳат туфайли четдалар. Демак, майдонга қайтсангиз, сардорлик боғичи сизга топширилади.

- Бу кўп нарсани англатади, «Барселона»ни сардор мақомида майдонга бошлаб тушиш - шараф. Шундай экан, жамоадошларимга яхши томондан ўрнак бўлиш, мухлисларни қувонтириш учун бор кучимни сарфлайман. Энг муҳими, тикланиш жараёни яхши ўтди.

- Бугунги «Барселона»ни қандай кўряпсиз?

- Ҳаммаси яхши, клуб энергияга тўла. Асосийси, сифатли ўйин бор. Кийиниш хонасида ҳам ажойиб муҳит ҳукмрон. Ҳар куни футболчилар эркин ўйнаётганлари ва бундан хурсанд эканликларини кўряпман. Энди ўзим ҳам шу муҳитга тезроқ тушишни хоҳлайман.

- Қизиқ, Ханс-Дитер Флик сиздан айнан нималарни талаб қилмоқда?

- У аввало, ўзимни 100 фоиз ўйинга бағишлаш учун максимал даражада тайёр бўлишимни сўради. Қайси позициясида ва қандай ўйнашимни эса майдонга қайтганимда кўрамиз. Бу масала мураббийга боғлиқ. Тўғри, ярим ҳимоядан жой олишим аниқ. Қайтараман, «Барса» кўрсатаётган футбол маъқул тушмоқда ва тезроқ шу ўйиннинг бир қисмига айланишни истайман.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Киритилди: 17.10.2024 22:45. Ўқилди: 1795 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

24.11.2024. Ла-лига. 14-тур.
01:00
Сельта
2-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

30.11.2024. Ла-лига. 15-тур.
18:00
Барселона
-:-
Лас-Пальмас

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.