Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хедира: "Эл Класико"да ўзимизни Рим гладиаторларидек ҳис қилардик"

Сами Хедира ўз даврининг "Эл Классико"лари тарихдаги энг яхши ўйин бўлганини айтди.

Немис футболчиси 2010 йилдан 2015 йилгача "Реал"да ўйнаган.

- Фаолиятингиз ҳақида гапирганда, тарихдаги энг яхши ўйинларда қатнашганингизни айтасизми?

- Ҳа, айтаман. "Реал Мадрид" ва "Барселона" ўртасидаги бу ўйинлар тарихдаги энг яхши ўйин ҳисобланади. Албатта, мен ўзим ҳам уларда қатнашганим учун буни айтяпман. Аммо кўпчилик мухлислар худди шундай дейишади.

Бу Моуриньо Гвардиолага қарши, Криштиану Мессига қарши, пойтахт Каталонияга қарши... Булар максимал шиддатли ўйинлар, жуда юқори даражадаги ўйинлар эди. Бу шиддатли футболга бой қизиқарли учрашувлар эди. Қилган ишимиз эса таҳсинга лойиқ, чунки биз 2010 йилда иш бошлаганимизда “Барселона” биздан устун эди, бироқ бир-икки йилдан сўнг биз фарқни йўқотдик.

"Барселона" кўпроқ техник эди, ҳа, лекин бизда менталитет ва тактик интизом бор эди... Биз майдонда жангчилар эдик ва ҳар бир ўйинда ўзимизни Рим гладиаторларидек ҳис қилардик. Хаби Алонсо, Ўзил, Криштиану Роналду каби сифатли ўйинчилар билан... Бу уч ўзига хос йил эди ва кўплаб мухлислар уларнинг қайтишини хоҳлашди. Ҳатто Германияда ҳам бу ҳақда менга айтишади.

- Ушбу ўйинларда ким пешқадам бўлди?

- Касильяс сардор эди, лекин Серхио Рамос етакчи эди, чунки унда испан қони ва "Реал Мадрид" ДНКси бор эди. Аммо бу ўйинларга доим тайёр бўлган ва барчани олға интилишга мажбур қилган Криштиану Роналду ҳам борлигини унутманг.

У сизнинг қўлингизни ушлаб, сизга энг яхши томонларингизни кўрсатишга ёрдам берадиган нарсаларни айта бошларди. "Кел, Сами, тажовузкор бўл. Месут, сеҳрингни кўрсат. Ди Мария, тўпни олиб, ишонч билан ўйна..." У барчамизни бу ўйинларга руҳан тайёрлади, мотиватор эди. Кейин эса бу ўйинларда даҳо бўлган Моуриньо бор эди. У уларга даҳшатли тарзда тайёрланарди!

Ва, албатта, асосий вазифа Мессини тўхтатиш эди. Лекин бу фақат Моуриньонинг эмас, умумий вазифа эди. Буларнинг барчаси ўйинлар олдидан ақл бовар қилмайдиган муҳит яратди. Биз 100 фоиз бор кучимизни беришимиз кераклигини билардик. Аммо Арбелоа каби қўлидан келганича ҳаракат қилган бошқа ўйинчилар ҳам бор эди", - деди "Реал"нинг собиқ ярим ҳимоячиси.

Киритилди: 10.12.2024 23:05. Ўқилди: 1154 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.