Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Марк Касадо: «Очиғи, Хави менга унча ишонмаганди...»

Испания миллий жамоаси ва «Барселона» клубининг янги умиди Марк Касадо яқинда Catalunya Rаdio нашрига ихчамгина интервью берди.

Жорий мавсум кашфиётларидан бири суҳбат жараёнида «блауграна»нинг собиқ бош мураббийи Хави билан унча чиқишолмагани юзасидан ошкора гапирди, шунингдек, ўзига хос одатлари, бошқалардан ажралиб туриш хоҳиши ҳақида тўхталди, яна клуб афсонаси Серхио Бускетсга қиёсланаётганига муносабат билдирди.

Одатлари ва характери 

- Совринларга ўч йигитман. Иштиёқим дейлик, теннис юлдузи Рафаэль Надалникидек кучлими? Билмадим. Фақат айтишим мумкинки, менда мақсад ва интилиш жуда юқори. Одатларим ҳам ўзгача. Масалан, ҳамиша муайян рақамли футболкада ўйнашни истайман. Жумладан, ҳар кунлик либосларимда ҳам 6-рақамни ифодалайдиган қандайдир белги бўлиши керак. Шунингдек, хоҳ уйда, хоҳ кийиниш хонасида бўлсин, оёқ кийимимни сумкага бир хил ҳолатда жойлайман. Қисқаси, ҳар ишда тартибни биринчи ўринга қўяман. Чунончи, кўпчилик унча эътибор қаратмайдиган бу каби майда жиҳатлар ҳам ички хотиржамлик бағишлайди.

Хави билан диалог...

- Агар мураббий сизга ишонмаса, у билан гаплашиб, қандай камчиликларга йўл қўяётганингиз, унга қайси жиҳатда ёқмаётганингизни билиб олишингиз муҳим. Ўтган мавсум худди шундай қилдим. Чунончи, жамоамиз бир ҳафта ичида «Бетис» ва «Антверпен»ни йирик ҳисобларда доғда қолдирди, аммо мураббий 2та ўйинда ҳам менга амалиёт тақдим этмади. Шунда барчасини Хави билан алоҳида муҳокама қилишга жазм этдим. Аниқроқ айтсам, ундан кўпроқ имкониятга эга бўлиш учун қайси жиҳатларни яхшилашим зарурлиги ҳақида сўрамоқчи эдим. Бироқ суҳбатимиз ёқимсиз тус олди, ҳозир Хави айнан нима деганини келтиришни истамайман. Шундан сўнг Ла Лигада мавсум охирлаб бораётган вақтдагина 3-4та ўйинда майдонга тушдим (2тасида атиги 13 дақиқа тўп сурганди)... 

Алоҳида устун томонлари

Ўйлайманки, универсал футболчилар тоифасига кираман. «Барселона» таркибида тўп билан мўъжиза кўрсатишга қодир ижрочилар етарли. Менимча, серқирралик бобида улардан асло қолишмайман. Эҳтимол, ўзига яраша устун жиҳатларим ҳам бордир. Умуман, жамоадошларимга ҳурмат сақлаган ҳолда айтаман, «Барса»да универсаллик бобида олдимга тушадигани топилмаса керак.

Бускетс билан таққосланиши 

- Футболни тушуниш борасида Бускетсга ўхшашимни айтсам, нокамтарлик бўлади. Лекин айнан унинг изидан боришни хоҳлайман. Серхио ҳамиша барқарор ўйин намойиш этиш асносида ҳурмат қозонган. Балки жисмоний кўрсаткичларни олсак, ўртамизда катта фарқ бордир, муҳими, таянч нуқтасида ўйнашга зарур бошқа фазилатлар ҳам бор. Масалан - самарали узатма қобилияти. Бошида бу масалада анча нўноқ эдим, кейин узатма қобилияти бирдан шаклландики, ўзим ҳам бироз ҳайрон қолдим. Қисқаси, тажриба ортгани сайин шерикларимга ҳужумда қулай имконият яратиб беришга қодирлигимни тушундим.

Асосий жамоага ўтиш...

- Кўпчилик наздида футболчи 21 ёшига қадар асосий жамоага қўшилиши керак. Чиндан ҳам, шундай. Агар 20-21 ёшгача катталар сафига киролмасангиз, унда муваффақиятга эришишингиз анча қийинлашади. Лекин алоҳида таъкидлашим жоиз, қадамма-қадам олға интилиш ҳар доим ҳам шахс, ҳам футболчи сифатида ривожланишингизга ёрдам беради. Ҳозир элит савияда тўп сураётганим замирида ҳам айнан кучли интилиш ётибди, албатта.

 М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Киритилди: 15.12.2024 08:49. Ўқилди: 1044 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

15.09.2025. Ла-лига. 4-тур.
00:00
Барселона
6-0
Валенсия

Навбатдаги учрашув

18.09.2025. ЕЧЛ. .
23:59
Ньюкасл
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.