Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперкомпьютер «Олтин тўп»-2025 соҳибини айтди. Батафсил

Opta Analyst суперкомпьютери Усмон Дембеле нега 2025 йилги “Олтин тўп” учун курашда асосий фаворит ҳисобланишини тушунтирди.

«2024/2025 мавсумида ПСЖ треблга эришди — Лига 1, Франция кубоги ва Чемпионлар Лигасини қўлга киритди. Турнирнинг ҳал қилувчи финалида парижликлар “Интер”ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди, Дембеле эса жамоанинг калит фигураси бўлди — унинг ҳисобида 33 та гол ва 13 та голли узатма бор. Топ-5 Европа лигаси футболчилари орасида фақат Килиан Мбаппе (36) ва Роберт Левандовски (35) кўпроқ гол урган.

Январдан Чемпионлар Лигаси финалигача француз 29 ўйинда 25 та гол ва 8 та ассист қайд этди. У 2025 йилнинг дастлабки олти учрашувида ҳам гол урди, шу жумладан бир ҳафта ичида иккита хет-трик қайд этди — Чемпионлар Лигасида “Штутгарт”га ва Лига 1да “Брест”га қарши. Жами янги йилнинг дастлабки 20 ўйинида 24 марта гол ургани унинг ажойиб ҳолатда эканини кўрсатди.

Дембеле 2018 йилдан буён Чемпионлар Лигаси финалида икки ассист қайд этган биринчи футболчи бўлди, унинг турнирдaги 14 та самарали ҳаракати эса ПСЖ учун рекорд ҳисобланди. Шунингдек, у яратилган голли вазиятлар сони бўйича (38, Рафинья билан бирга) етакчига айланди. Лига 1да эса ҳужумчи 27 очко билан самарадорлик жадвалини бошқарди ва 20 та гол билан “ўйиндан урилган тўплар” бўйича энг яхшиси бўлди.

Opta маълумотларига кўра, Дембеле Европада яратилган вазиятлар, тўпни прогрессив олға суриш, зарбалар ва жарима майдончасидаги тўпга тегишлар бўйича етакчилар сафида. Унинг ҳужумдаги фаоллиги ҳам таъсирли: Лига 1да ўртача 90 дақиқада 9,6 та, Чемпионлар Лигасида эса 10,4 та самарали ҳаракат — бу топ-5 лига футболчилари орасида энг юқори кўрсаткич.

Французга рақобатчилар сифатида Муҳаммад Салоҳ (57 самарали ҳаракат), Рафинья (56), Ламин Ямал (39) ва Килиан Мбаппе (43) қайд этилмоқда. Аммо мутахассислар айнан Дембелени унинг универсаллик, юқори самарадорлик ва ПСЖ муваффақиятидаги ҳал қилувчи ўрни сабабли асосий номзод деб ҳисоблайди. Мбаппенинг ўзи эса шундай деган: «Агар бу менга боғлиқ бўлганида, “Олтин тўп”ни унинг уйига олиб борган бўлардим».

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике ҳам Дембеленинг ўйин тақдирини ёлғиз ўзгартириш қобилиятини таъкидлади. «Овоз беришдаги ғалаба унинг феноменал ютуқларини яна бир бор тасдиқлайди», — деб ёзади сайт.

Эслатиб ўтамиз, “Олтин тўп”-2025 соҳиби номи 22 сентябр куни маълум бўлади.

Киритилди: 19.09.2025 22:51. Ўқилди: 10468 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

21.10.2025. ЕЧЛ. 3-тур.
21:45
Барселона
6-1
Олимпиакос

Навбатдаги учрашув

26.10.2025. Ла-лига. 10-тур.
20:15
Реал Мадрид
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.