Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Барселона” президенти Жоан Лапорта собиқ раҳбар Хосеп Бартомеуни молиявий фирибгарликда айблаб, судга берди

“Барселона” клуби президенти Жоан Лапорта клубнинг собиқ раҳбари Хосеп Мария Бартомеуни катта миқдордаги маблағни ноқонуний сарфлаганликда айблаб, унга қарши судга мурожаат қилди. Cadena SER нашрининг хабар беришича, Бартомеу бразилиялик футболчи Малком ҳамда франциялик ҳужумчи Антуан Гризманнинг трансферлари жараёнида молиявий қонунбузарликларга йўл қўйган.

Маълумотларга кўра, Бартомеу айрим трансферлар бўйича комиссия тўловларини сунъий равишда ошириб кўрсатган ва маблағларнинг бир қисми фақат қоғозда мавжуд бўлган сохта фирмаларга ўтказилган. Хусусан, Малком трансферидаги 10 миллион евро миқдоридаги комиссия тўлови бунга мисол сифатида келтирилмоқда. Қайд этилишича, ушбу тўловлар бўйича шартнома Малкомнинг трансфери якунланганидан анча вақт ўтиб имзоланган.

Бундан ташқари, Лапорта Бартомеуни “Атлетико Мадрид” клубига 15 миллион евро миқдорида ноқонуний тўлов амалга оширганликда ҳам айблади. Унга кўра, бу маблағ Гризманн билан боғлиқ можарони судгача етказмасдан ҳал қилиш учун тўланган. Сабаби, Гризманн “Атлетико” билан амалдаги шартномаси мавжуд бўлган пайтда “Барселона” билан яширинча музокаралар олиб борган.

Лапорта бошчилигидаги клуб раҳбариятининг таъкидлашича, баъзи трансферлар бўйича 33 фоизлик комиссиялар тўланган. Ҳаттоки, “Барселона”дан пул олиш учун атай махсус фирмалар ташкил этилган.

Эслатиб ўтамиз, Хосеп Бартомеу “Барселона” клубини 2014 йил январидан 2020 йил октабригача бошқарган. Бунгача у вице-президент ва бошқарув кенгаши аъзоси сифатида фаолият юритган. Собиқ президент ушбу иш юзасидан 24 октябрь куни судда кўрсатма бериши белгиланган.

Киритилди: 30.09.2025 22:25. Ўқилди: 1366 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

21.10.2025. ЕЧЛ. 3-тур.
21:45
Барселона
6-1
Олимпиакос

Навбатдаги учрашув

26.10.2025. Ла-лига. 10-тур.
20:15
Реал Мадрид
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.