Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Барселона” спорт директори Ямал борасида Испания терма жамоаси билан юзага келган зиддиятга изоҳ берди

“Барселона” спорт директори Деку клуб ҳужумчиси Ламин Ямал билан боғлиқ вазият туфайли Испания терма жамоаси ва клуб ўртасидаги тортишув ҳақида фикр билдирди.

Сентябрь ойидаги терма жамоалар ўйинларидан сўнг “Барселона” бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик “Қизил фурия” футболчиларни эҳтиёт қилмаслигини айтган эди. Немис мутахассиси Ямалда ноқулайлик бўлишига қарамасдан уни терма жамоа ўйинларига жалб этилганидан норози бўлган. Кейинроқ Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Фликнинг сўзларидан ажабланганини билдирган.

"Ламин сонининг паст қисмида ноқулайлик ҳис қилган ва “ПСЖ”га қарши ўйин учун тикланишга ҳаракат қилган, ўзининг энг яхши даражасида ўйнашни хоҳлаган. Бироқ 90 дақиқа давомидаги юқори шиддатни ҳисобга олсак, ҳаммаси режага кўра кетмади.

Ўйиндан сўнг Ламинга махсус тайёргарлик кераклиги учун у “Севилья”га қарши ўйинда иштирок этмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинди. Тиббий ҳисобот Испания футбол федерациясига юборилди. Ламин де ла Фуэнте билан гаплашганми-йўқми, билмайман. У (де ла Фуэнте) бундай ҳуқуққа эга, илгари у Гави билан ҳам мулоқот қилган эди. Ламинда ҳамон ноқулайлик бор эди, у ўзини яхши ҳис қилмаган. Биз бу ҳолатни клуб ичида муҳокама қилдик ва терма жамоага маълум қилдик.

Мен терма жамоа ичида эмасман, шунинг учун у ерда футболчилар соғлигига қай даражада эътибор берилишини аниқ билмайман. Аммо биз улар футболчиларга яхши муносабатда бўлишини биламиз. Бундай вазият ҳаммага ҳам ёқмаслиги мумкин", — деди Деку Catalunya Ràdio’га берган интервьюсида.

Киритилди: 08.10.2025 06:55. Ўқилди: 1295 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

18.10.2025. Ла-лига. 9-тур.
19:15
Барселона
2-1
Жирона

Навбатдаги учрашув

21.10.2025. ЕЧЛ. 3-тур.
21:45
Барселона
-:-
Олимпиакос

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.