Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Левандовскига 5 та клуб даъвогарлик қилмоқда

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски жорий мавсум якунида жамоадан кетиши мумкин. Футболчининг клуб билан шартномаси 2026-йилнинг ёзида якунига етади. Шу боис уни 5 та клуб ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.

Унга кўра, Туркиянинг “Фенербаҳче”, Италиянинг “Милан”, Саудия Арабистонининг “Ан-Насср”, Испаниянинг “Атлетико” ҳамда Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клублари польшалик форвардни эркин агент сифатида жамоага таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Футболчининг “Барселона”дан кетиш эҳтимоли юқори. Чунки каталонияликлар Робертнинг ёши, паст самарадорлиги ва рақибга босим ўтказа олиш қобилиятининг сусайгани ортидан ҳужумчи билан янги шартнома имзолашни истамаяпти. 37 ёшли форвард эса “Барселона”да қолишни хоҳламоқда ва имкон бўлса, захира футболчиси сифатида ўйнашга ҳам тайёр. Агар янги битим имзоланмаса, Левандовски Европанинг бошқа жамоасига ўтишни режалаштирмоқда. Шу боис унинг Саудия Арабистони лигасига ўтиш эҳтимоли паст.

Манбада ёзилишича, номзодлар орасида “Фенербаҳче” етакчи бўлиб турибди. Истанбул клуби польшалик ҳужумчини сотиб олиш орқали ҳужум чизиғини кучайтириш ҳамда Туркия Суперлигаси чемпионлик пойгасига қайтишни режалаштирмоқда. Шунингдек, футболчининг номини “Милан” билан ҳам боғлашмоқда. Жумладан, Златан Ибрагимович Робертнинг трансфери устида ишлаётгани айтилмоқда. “Атлетико” ҳамда “Манчестер Юнайтед” ҳам Левандовскини текинга қўлга киритишни истамоқда.

Маълумот учун, жорий мавсум Левандовски “Барселона” сафида жами 12 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та гол ёздириб қўйган. Transfermarkt портали ҳужумчининг қийматини 10 миллион еврога баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, польшалик футболчи 2022 йил ёзида “Бавария”дан “Барселона” сафига 45 миллион евро эвазига ўтган эди. У каталонияликлар билан икки марта Ла Лига чемпиони бўлди, шунингдек, Испания кубоги ва икки марта Суперкубокни қўлга киритди.

Киритилди: 21.11.2025 21:11. Ўқилди: 2218 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

10.11.2025. Ла-лига. 12-тур.
01:00
Сельта
2-4
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.11.2025. Ла-лига. 13-тур.
20:15
Барселона
-:-
Атлетик Бильбао

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.