Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Янги Месси” бўлиши кутилган Ансу Фати “Барселона”га қайтмоқда

“Барселона”дан “Монако” клубига ижарага берилган ҳужумчи Ансу Фати Францияни кутилганидан эртароқ тарк этиши мумкин. 23 ёшли футболчи Франция чемпионатида барқарорликка эришаётгандек туюлган паллада яна саломатлик билан боғлиқ муаммоларга дуч келди ва бу ҳолат унинг келажагини яна ноаниқ ҳолга солиб қўйди.

Ансу Фатининг “Монако”даги фаолияти муваффақиятли бошланган эди. У барча мусобақалар доирасида 14 учрашувда 6 та гол уриб, ўйин ритми, ўзига бўлган ишонч ва спорт формасини аста-секин тиклаётганди. Бироқ навбатдаги жисмоний ноқулайликлар унинг ривожланиш жараёнини тўхтатди. Шу сабабли “Монако” раҳбариятида футболчини мавсум охиригача сақлаб қолиш борасида жиддий саволлар пайдо бўлди.

Франция нашрларининг хабар беришича, “Монако” клуби ижара шартномасини муддатидан аввал бекор қилиш ва футболчини “Барселона”га қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу қарор Ансу Фати учун яна бир руҳий зарба бўлиши мумкин, “Барселона” эса футболчи бўйича янги ечим излашга мажбур бўлади. Мураббийлар штаби унинг истеъдодини юқори баҳоласа-да, тез-тез такрорланаётган жароҳатлар жамоа режаларига жиддий халақит бермоқда.

Амбицияли мавсумни ўтказаётган “Монако”га эса доимий равишда майдонга тушишга тайёр ва ишончли футболчилар зарур. Агар Ансу Фати “Барселона”га қайца, каталонияликлар уни яна ижарага бериш вариантларини кўриб чиқади.

Хабарларга кўра, “Эльче” унинг эҳтимолий манзили сифатида тилга олинмоқда. Ушбу клуб мураббийи Эдер Сарабия футболчини яхши билади ва унга камроқ босим остида, етакчи рол берилган муҳитда ўзини қайта топиш имкониятини яратишни истамоқда.

“Ансу Фатининг келажаги аввалгидек саломатлигига бевосита боғлиқ. Унинг истеъдоди шубҳасиз, бироқ жароҳатлар яна ҳал қилувчи омилга айланмоқда. Яқин ҳафталар ҳужумчининг фаолиятида навбатдаги бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин”, дейилади хабарда.

Киритилди: 25.12.2025 23:13. Ўқилди: 1154 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

21.12.2025. Ла-лига. 17-тур.
20:15
Вильярреал
0-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.