Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Барселона» президенти Лапорта бош мураббий Фликнинг ишини баҳолади

«Барселона» президенти Жоан Лапорта жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг фаолияти ҳақида фикр билдирди. Функционернинг сўзлари Дубайда бўлиб ўтган Globe Soccer Awards маросимида янгради. У ерда Флик 2024/2025 мавсумида Ла Лиганинг энг яхши мураббийи деб топилган эди.

«Бу — ўз ишининг ҳақиқий профессионали, у ўз иштиёқини футболчиларга етказа олади. Ханси Флик номидан ушбу мукофотни қабул қилиш мен учун катта шараф. Унга ва бутун мураббийлар штабига чин дилдан миннатдорлик билдираман.

Унинг муваффақияти асосида клубга ҳам, шаҳарга ҳам тез мослаша олгани ётади. У атрофига ажойиб бир фикрдошлар жамоасини жамлай олди. Ханси — улкан иштиёқ соҳиби бўлган, футболчиларга алоҳида эътибор ва нозик муносабатда бўладиган инсон.

Ўтган мавсум давомида биз рақибларга кучли босим ўтказдик ва офсайд тузоғимиз деярли мукаммал ишлади. Ҳозир эса вазият янада мураккаб: биз Ла Лигада пешқадаммиз ва жамоа ўтган йилги натижаларни такрорлаш, ҳатто уларни ортда қолдиришга қодир, деб ишонамиз.

Чемпионлар лигасида биз керакли хулосалар чиқардик, Ла Лигада эса охирги тургача курашиб, «Реал»ни бешинчи бор мағлуб этдик. Бу чиндан ҳам жуда томошабоп бўлди. Футболчилар ўз иқтидори ва «Барселона»га садоқатини намоён қилди», — дея Лапорта сўзларини Mundo Deportivo келтиради.

Эслатиб ўтамиз, Флик 2024 йилдан бери «Барселона»ни бошқариб келмоқда.

Киритилди: 29.12.2025 10:01. Ўқилди: 519 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

21.12.2025. Ла-лига. 17-тур.
20:15
Вильярреал
0-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

04.01.2026. Ла-лига. 18-тур.
01:00
Эспаньол
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.