Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Барселона” Рафиньяга ўринбосар топди

Лондоннинг “Арсенал” клуби футболчиси Габриэль Мартинелли фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар бермоқда. Манбага кўра, бразилиялик вингерга “Барселона” қизиқиш билдирмоқда.

Каталонияликлар ҳужумчинг чап қанот чизиғини кучайтириш зарур деб ҳисобламоқда. Бунга зич ўйин тақвими ҳамда Рафинья бўйича Саудия Арабистонидан келаётган таклифлар сабаб бўлмоқда. Шу боис клуб раҳбарияти эҳтимолий трансферлар бўйича олдиндан вариантларни ўрганмоқда.

Қайд этилишича, “Барселона” Европа футболида тажрибага эга, ёш ва тезкор футболчини таркибга қўшишни режалаштирган. Бу борада асосий номзод сифатида Габриэль Мартинелли кўрилмоқда. Жамоа бош мураббийи Ҳанси-Дитер Флик бразилиялик футболчининг тезлиги ва ўйин услубини юқори баҳолайди. Мартинелли қанотда ҳам, марказга яқин ҳудудда ҳам ҳаракат қила олади, шунингдек, ҳимояга ёрдам бериши билан ажралиб туради.

Мартинеллининг “Арсенал” билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Агар у келаси мавсумда ҳам асосий таркибда кам ўйин амалиётига эга бўлса, клубни тарк этиши мумкин. Шунга қарамай, 23 ёшли футболчи жорий мавсумда 30 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол ва 2 та ассист муаллифига айланган.

Киритилди: 06.02.2026 23:04. Ўқилди: 753 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

01.02.2026. Ла-лига. 22-тур.
01:00
Эльче
1-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

07.02.2026. Ла-лига. 23-тур.
20:15
Барселона
-:-
Мальорка

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.