Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Гави тикланишнинг финал босқичида: "Барселона" юлдузи тўп билан машғулотларни бошлади (Видео)

"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави жароҳатдан тикланишнинг якуний босқичида муҳим қадамларни ташлашда давом этмоқда.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида 21 ёшли ярим ҳимоячи ўнг тиззасидаги мениск жароҳатини даволаш учун артроскопик жарроҳлик амалиётини ўтаган эди.

Тикланиш даври тахминан тўрт-беш ой этиб белгиланганди. Гавининг ўзи ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали соғлиғи борасидаги янгиликларни бўлишиб келмоқда.

Бугун Гави яна бир қадам олдинга силжиди — у тўп билан ишлашни бошлади ва бу ҳақдаги видеони ижтимоий тармоққа жойлаштирди. Видеода унинг мураббийлар штаби аъзоси назорати остида бир нечта тўплар билан машқ бажараётганини кўриш мумкин.

"Шунча вақтдан кейин тўп билан машқ қилиш — ажойиб туйғу", — деб ёзди клуб академияси тарбияланувчиси.

Навбатдаги босқич тўп билан ишлашдаги ижобий ҳиссиётлар тўлиқ тиклангач, гуруҳ машғулотларига қўшилиш бўлади. Шундан сўнг у тиббий рухсатнома олади ва Ханси Флик ихтиёрига қайтади.

23 февраль куни тикланиш учун белгиланган беш ойлик муддат якунига етади, бироқ на клуб, на мураббийлар штаби унинг умумий гуруҳга қайтиши бўйича аниқ муддатларни белгиламаяпти.

Жароҳат олгунга қадар Гави жорий мавсумда фақат иккита ўйинда майдонга тушганди. Ҳар икки ҳолатда ҳам у захирадан ўйинга қўшилган ва битта голли узатмани амалга оширишга улгурган эди.

Киритилди: 10.02.2026 01:44. Ўқилди: 2311 марта. Фикрлар: 254 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

01.02.2026. Ла-лига. 22-тур.
01:00
Эльче
1-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.