Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рэшфордни ҳақорат қилган "Овьедо" мухлиси 1 йилдан кўпроққа қамалиши мумкин

Айблов томони "Барселона" ҳужумчиси Маркус Рэшфордга нисбатан ирқчилик руҳидаги ҳақоратлар қилишда айбланаётган 2007 йилда туғилган "Овьедо" мухлиси учун 1 йил-у 3 ойлик қамоқ жазосини сўради, деб хабар бермоқда COPE.

25 сентябрь куни "Барселона" сафарда "Реал Овьедо"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Ўйин вақтида мезбонларнинг мухлисларидан бири меҳмонларнинг инглиз ҳужумчисини қора танлилар учун камситувчи "negrata" деб ҳақорат қилган.

Ҳақорат Рэшфорд бурчак тўпини амалга оширишга тайёрланаётган вақтда янграган. Ушбу ҳолат видеога муҳрланиб, интернетда тарқалиб кетган. Қайд этилишича, ушбу видео 24 соат ичида турли ижтимоий тармоқлар орқали 28 894 400 марта томоша қилинган.

Прокуратура содир бўлган воқеани ирқчилик негизида инсон қадр-қимматига қарши жиноят ҳамда маънавий дахлсизликка қарши жиноятлар мажмуи сифатида тавсифламоқда. Қамоқ жазосидан ташқари, айбдордан 2 880 евро миқдорида жарима ундириш, сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилиш, тўрт йил давомида таълим, спорт ва дам олиш соҳаларида фаолият юритишни тақиқлаш, шунингдек, футболчига маънавий зарар учун 2 000 евро товон пули тўлаш сўралган.

Муқобил вариант сифатида, агар суд жавобгарни фақат маънавий дахлсизликка тажовуз қилиш моддаси бўйича айбдор деб топса, прокуратура худди шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва беш йил давомида футбол ўйинларига ташриф буюришни тақиқлашни сўрамоқда.

Киритилди: 03.03.2026 19:04. Ўқилди: 277 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

28.02.2026. Ла-лига. 26-тур.
20:15
Барселона
4-1
Вильярреал

Навбатдаги учрашув

08.03.2026. Ла-лига. 27-тур.
01:00
Атлетик Бильбао
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.