Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Янада яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди». Флик — «Барселона»нинг йирик ғалабаси ҳақида

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Испания Ла Лигаси 28-турида «Севилья» устидан қозонилган 5:2 ҳисобидаги йирик ғалабага муносабат билдирди.

«Тўпни йўқотган пайтимизда прессингни янада яхшироқ амалга оширишимиз мумкин эди. Энди Чемпионлар лигаси яқинлашяпти ва унда яхши натижа кўрсатиш муҳим. Ольмо жуда яхши ўйнади, Эспарт, Канселу ҳам. Аммо менимча, биз янада яхшироқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди. Баъзан тўпни секин ҳаракатлантирдик, айрим вазиятларда эса ишонч етишмади. Гавининг қайтиши эса жуда яхши янгилик.

Канселуга мослашиш учун бироз вақт керак бўлди. Охирги бир нечта ўйинларда у ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Техник жиҳатдан у жуда юқори даражадаги футболчи. Унинг голи, пенальтига олиб келган ҳаракатлари ва офсайд тузоғидаги ўйини… Канселу тўғри танлов бўлган», — дея Флик сўзларини келтиради Marca.

Айни пайтда «Барселона» Испания чемпионати турнир жадвалида 28 ўйиндан кейин 70 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. «Севилья» эса 31 очко билан 14-поғонада жойлашган.

Кейинги турда «Барселона» 22 март куни ўз майдонида «Райо Вальекано»ни қабул қилади. «Севилья» эса бир кун олдин «Валенсия»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 15.03.2026 23:19. Ўқилди: 384 марта. Фикрлар: 5 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

15.03.2026. Ла-лига. 28-тур.
20:15
Барселона
5-2
Севилья

Навбатдаги учрашув

22.03.2026. Ла-лига. 29-тур.
18:00
Барселона
-:-
Райо Вальекано

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.