Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Барселона» яна «Камп Ноу»ни тарк этиши мумкин

Каталония гранди «Барселона» яна вақтинча ўз уй стадиони — «Камп Ноу»ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Diari ARA хабар бермоқда.

Манбага кўра, 2027 йил ёзига мўлжалланган янги том ўрнатиш ишлари кутилгандан узоқроқ давом этади. Илк режага кўра, бу жараён тахминан 4,5 ой ичида якунланиши керак эди, аммо муҳандислар бу муддат 7 ойгача чўзилиши мумкинлигини таъкидламоқда. Шу вақт давомида стадионда ўйинлар ўтказиш имкони бўлмайди.

Клубнинг операцион директори Жоан Сентеллес аввалроқ «Барселона» 2026/27 мавсумининг сўнгги уч турини ва янги чемпионатнинг илк уч учрашувини сафарда ўтказишни режалаштираётганини айтганди.

Агар зарурат туғилса, каталонияликлар вақтинча «Эстади Йохан Круифф»га кўчиб ўтиши ёки яна «Монжуик олимпия стадиони»дан фойдаланиши мумкин. Бироқ иккинчи вариант молиявий жиҳатдан мақбул эмас, биринчи стадион эса Ла Лига талаб қиладиган минимал (15 минг) сиғимга жавоб бермайди.

Клуб президенти Жоан Лапорта «Эстади Йохан Круифф» сиғимини 6 мингдан 16 минггача ошириш вариантини кўриб чиқмоқда. Бироқ бунинг учун шаҳар ҳокимиятидан рухсат олиш талаб этилади.

Қайд этиш жоиз, яқинда янгиланган «Камп Ноу» қисман очилган бўлиб, «Севилья»га қарши ўйинни қарийб 60 минг мухлис кузатди.

Киритилди: 22.03.2026 08:34. Ўқилди: 674 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

18.03.2026. ЕЧЛ. Нимчорак финал.
22:45
Барселона
7-2
Ньюкасл

Навбатдаги учрашув

22.03.2026. Ла-лига. 29-тур.
18:00
Барселона
-:-
Райо Вальекано

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.