Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Винисиус Ла Лига тўпурарлар жадвалида “Барселона” афсонасини ортда қолдирди

Мадриднинг “Реал” клуби вингери Винисиус Жуниор Испания чемпионати тарихидаги энг сермаҳсул бразилиялик футболчилар рўйхатида юқорилашда давом этмоқда. У Испания Ла Лиганинг 29-туридан ўрин олган “Атлетико”га қарши Мадрид дербисида дубль қайд этиб, жамоасининг 3:2 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди.

Ушбу голлар эвазига Винисиуснинг Испания биринчилигидаги голлари сони 72 тага етди. Бу натижа унга “Барселона” афсонаси Роналдиньони ортда қолдириш имконини берди. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Испания чемпионати тарихидаги энг сермаҳсул бразилиялик футболчи номи ҳамон Роналдога тегишли. У “Барселона” ва “Реал” сафида жами 164 та учрашувда майдонга тушиб, 117 та гол уришга муваффақ бўлган.

Ла Лига тарихидаги энг яхши бразилиялик тўпурарлар топ-10 талиги:

1. Роналдо — 117 та гол
2. Валдо Мачадо — 115 та гол
3. Ривалдо — 107 та гол
4. Бебето — 86 та гол
5. Эваристо де Мачедо — 82 та гол
6. Виллиан Жозе — 82 та гол
7. Луис Фабиано — 72 та гол
8. Винисиус Жуниор — 72 та гол
9. Роналдиньо — 70 та гол
10. Неймар — 68 та гол

Киритилди: 24.03.2026 06:32. Ўқилди: 1493 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

22.03.2026. Ла-лига. 29-тур.
18:00
Барселона
1-0
Райо Вальекано

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.