Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Жоан Лапорта: «Ҳакамлар «Реал»га ёрдам беришади»

“Барселона” клуби президенти Жоан Лапорта Испания чемпионатидаги ҳакамлик борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. El Pais нашрининг хабар беришича, клуб раҳбари ҳакамлар қарорлари кўпинча Мадриднинг “Реал” жамоаси фойдасига чиқарилишини таъкидлаган.

Лапортанинг сўзларига кўра, ҳакамлик корпусида каталонияликларга нисбатан маълум даражада холислик етишмайди.

“Мен ҳар доим жамоамиз рақиблардан анча кучли бўлиши керак деб ҳисоблаганман, чунки ҳакамлар бизга хайрихоҳлик билдирмайди. Уларнинг қарорлари кўпинча ‘Реал’га ёрдам бераётгандек кўринади. ‘Барселона’га нисбатан эса нотўғри муносабат мавжуд”, дейди Жоан Лапорта.

“Барселона” президенти Лионель Мессининг клубни тарк этиши билан боғлиқ шов-шувли воқеаларга ҳам муносабат билдирди. Лапортанинг сўзларига кўра, у ўша пайтда ҳиссиётларга берилмасдан, клуб манфаатини устун қўйган.

“Мен қилишим керак бўлган ишни қилдим. Мессининг қолишини истардим, аммо иқтисодий сабабларга кўра бу имконсиз эди. Лео фаолиятининг якунида эди, бизга эса янги жамоа ва авлодлар алмашинуви керак эди. Натижалар кўрсатиб турибдики, мен ҳақ бўлганман: биз клуб иқтисодиётини тиклашга ва рақобатбардош жамоа тузишга муваффақ бўлдик”, дейди у.

Маълумот учун, Испания Ла Лигасининг 29-туридан сўнг “Барселона” 73 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги “Реал” ҳисобида эса 69 очко мавжуд. Навбатдаги турда “Барселона” ўз майдонида Мадриднинг “Атлетико” жамоасини қабул қилади, “Реал” эса “Мальорка” меҳмони бўлади.

Киритилди: 29.03.2026 23:26. Ўқилди: 1297 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

22.03.2026. Ла-лига. 29-тур.
18:00
Барселона
1-0
Райо Вальекано

Навбатдаги учрашув

05.04.2026. Ла-лига. 30-тур.
00:00
Атлетико
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик