Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Атлетико» раҳбари Ла Лига ҳакамларини танқид қилди

«Атлетико» бош директори Мигель Анхель Хиль Испания Ла Лигаси 30-туридан ўрин олган жамоалар ўртасидаги учрашувда (1:2) «Барселона» ҳимоячиси Жерар Мартинга кўрсатилган қизил карточканинг бекор қилинишини кескин танқид қилди.

«Ушбу кадрларни кўрганимизда ва федерация эълон қилаётган аудиоёзувларни тинглаганимизда, бу фақат уят туйғусини уйғотади. Ҳакамлар ҳам худди ўйинчилар, мураббийлар ва раҳбарлар каби ўйин пайтида хато қилиш ҳуқуқига эга, аммо майдондаги хатолар — бу шунчаки хатолар. VAR ҳаками бош ҳакам вазиятга баҳо бериб бўлганидан кейин унинг қарорига таъсир ўтказиши эса бошқа масала. VAR фақат шубҳасиз хатоларни тузатиш учун аралашиши керак, бош ҳакам ўрнига қарор қабул қилиши керак эмас.

Бир хил вазиятларда турлича қарорлар қабул қилиниши, мезонларнинг ўзгариб туриши ва биз нимага таянишни тушунмаётганимиз нормал ҳолат эмас. Бу охирги икки турда биз билан содир бўлди. Бунда мантиқ йўқ», — дея Хильнинг сўзларини келтирмоқда Marca.

Учрашувнинг 46-дақиқасида каталонияликлар ҳимоячиси тўпни эгаллаб олишга ҳаракат қилаётганда, «Атлетико» ярим ҳимоячиси Тьяго Альмаданинг оёғига бутсасининг тишлари билан зарба берган эди. Ҳакам Матео Бускетс Феррер VAR’ни кўргандан сўнг, футболчи бундан олдин тўп билан ўйнаган деб топди ва аввалроқ кўрсатилган қизил карточкани бекор қилди. Кейинчалик ҳакам ва VAR ўртасидаги ушбу қарор бўйича суҳбатлар эълон қилинди.

Киритилди: 06.04.2026 13:01. Ўқилди: 441 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

05.04.2026. Ла-лига. 30-тур.
00:00
Атлетико
1-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

11.04.2026. Ла-лига. 31-тур.
21:30
Барселона
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик