Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бернарду Силва «Барселона»га ўтишни хоҳламоқда

Португалиялик ярим ҳимоячи Бернарду Силва ёздаёқ «Манчестер Сити»ни тарк этади. Футболчи учун фаолиятини давом эттириш варианти сифатида «Барселона» кўрсатилмоқда. Бу ҳақда Sports.kz хабар берди.

Sport нашри маълумотига кўра, 31 ёшли хавбек Англия клубидаги узоқ йиллик фаолиятини якунлаб, янги чақирув изламоқда. У ҳозирча қарор қабул қилишга шошилмаяпти ва «Барселона» атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда. Трансферда асосий роль унинг агенти Жорже Мендешга тегишли бўлиб, у музокараларни фаол олиб бормоқда.

Қайд этилишича, Бернарду Силва айнан «Барселона»га ўтишдан манфаатдор ва Саудия Арабистони ёки АҚШ клубларидан тушган молиявий жиҳатдан жозибадор таклифларни кўриб чиқмаяпти. У Европада юқори даражада ўйнашни давом эттиришни истайди.

Бироқ трансфер «Барселона»даги ҳозирги вазият туфайли мураккаб кечмоқда. Клуб раҳбарияти, жумладан спорт директори Деку ҳали келаси мавсум учун таркибнинг якуний кўринишини аниқламаган. Ҳужум чизиғида рақобат кучли, молиявий чекловлар эса эҳтиёткор ҳаракат қилишни талаб қилмоқда.

Мендеш клубда катта таъсирга эга бўлган агент сифатида ўз мижозининг номзодини илгари суришда давом этмоқда. У аввал ҳам «Барселона» билан бир қатор муваффақиятли трансферларда иштирок этган. Шунга қарамай, якуний қарор таркибдаги эҳтимолий ўзгаришларга боғлиқ бўлади.

Силвага Италия клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда, бироқ футболчининг ўзи, манбаларга кўра, ҳатто белгиланган муддатлардан кейин ҳам «Барселона» таклифини кутмоқда.

Ёзги трансфер ойнаси Бернарду Силванинг келажаги учун ҳал қилувчи бўлиши кутилмоқда. Унинг «Барселона»га ўтиши келишув амалга ошса, бозорнинг энг йирик трансферларидан бирига айланиши мумкин.

Киритилди: 01.05.2026 07:00. Ўқилди: 575 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

25.04.2026. Ла-лига. 32-тур.
19:15
Хетафе
0-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

03.05.2026. Ла-лига. 34-тур.
00:00
Осасуна
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик