Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Негрейранинг соғлиғи ёмонлашди, у «Барселона» иши бўйича судда қатнаша олмайди

Ҳакамлар техник қўмитаси (CTA) собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейранинг соғлиғи ёмонлашди, дея хабар бермоқда El Mundo нашри.

Суд-тиббий экспертизаси унда «Альцгеймер касаллиги эҳтимоли» борлигини тасдиқламоқда, шу сабабли у суд олдида жавоб бера олмайди. Аввалроқ Негрейра судьядан унинг аҳволини баҳолаш учун экспертиза тайинлашни сўраган эди. У судда ўзини лозим даражада ҳимоя қилишига халақит берадиган когнитив бузилишлардан азият чекаётганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» клуби ва унинг раҳбарияти Испания қироллик футбол федерациясида (RFEF) фаолият юритган Негрейрага пул тўлагани, яъни пора берганликда айбланган эди. Негрейра «Барса»нинг собиқ президентлари Жозеп Бартомеу ва Сандро Росель билан бир қаторда, 2001 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда клубдан 7 миллион евродан ортиқ маблағ олганлик бўйича тергов қилинмоқда.

Қайд этилишича, Негрейранинг аҳволи 2024 йилнинг 18 январида ўтказилган аввалги текширувга қараганда анча ёмонлашган. Шу тариқа, Ҳакамлар техник қўмитаси собиқ вице-президенти суд жараёнида иштирок эта олмайди.

Тиббий кўрик унинг адвокати сўровига биноан ўтказилган бўлиб, ҳимоячи мижозининг соғлиғи кескин ёмонлашгани ва у судда ўзини тўлиқ ҳимоя қила олмаслигини даъво қилган эди. Текширувлар якунда унинг сўзларини тасдиқлади.

Янги тиббий хулосани ҳисобга олган ҳолда, Негрейра ҳозирги оғир соғлиғи сабабли айбланувчилар курсисига ўтира олмайди ва очиқ суд мажлисида қатнашмайди.

Киритилди: 21.05.2026 07:29. Ўқилди: 647 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

18.05.2026. Ла-лига. 37-тур.
00:15
Барселона
3-1
Бетис

Навбатдаги учрашув

24.05.2026. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Валенсия
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик