Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Барселона» таркибида «тозалаш» ишлари бошланди

«Барселона» янги мавсум олдидан маошлар ведомостини қисқартириш ва айрим футболчиларни сотиш бўйича фаол иш бошлади.

Испаниянинг Sport нашри маълумотига кўра, каталонияликлар молиявий имкониятларни кенгайтириш, 1:1 қоидасига қайтиш ва трансфер бозорида тўлиқ фаолият юритиш учун жамоа харажатларини камайтиришни режалаштирмоқда. Бу спорт директори Декунинг режаларини амалга оширишда муҳим шарт сифатида баҳоланмоқда.

Қайд этилишича, «кўк-анорранглилар» ёзги илк трансферини аллақачон эълон қилган бўлиб, жамоага Энтони Гордон келиб қўшилди. Шунингдек, клуб ҳужумчи Хулиан Альварес бўйича музокараларда ҳам сезиларли илгарилаган. У Роберт Левандовски кетганидан кейин марказий ҳужумчи позицияси учун асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Бундан ташқари, «Барселона» эркин агент мақомидаги Бернарду Силва билан шартнома имзолаш устида ҳам иш олиб бормоқда.

Бу режаларни амалга ошириш учун клуб жорий молиявий йилни ижобий баланс билан якунлаши керак. Шу сабабли раҳбарият Деку ва Боян Кркич бошчилигида бир қатор эҳтимолий "тозалаш"лаш бўйича ишларни тезлаштирган.

Жамоани тарк этишга энг яқин футболчилардан бири — Ансу Фати. «Барселона» тарбияланувчиси яқин кунларда расман «Монако» футболчисига айланиши кутилмоқда. Каталония клуби унинг трансферидан 11 миллион евро ишлаб олиш ва келажакдаги эҳтимолий сотувдан фоиз сақлаб қолишни режалаштирмоқда.

Кетиши мумкин бўлган яна бир футболчи — Руни Бардагжи. 20 ёшли швециялик вингер кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда, аммо унинг позициясида Ламин Ямал ҳаракат қилмоқда. Ханс-Дитер Флик билан суҳбатдан кейин футболчи келаси мавсумдаги роли чекланган бўлиши мумкинлигини тушуниб етган. Бардагжи ижара асосида кетишга тайёр, бироқ «Барселона» уни кейинчалик қайта сотиб олиш ҳуқуқи билан сотиш вариантини афзал кўрмоқда.

Клуб шунингдек Марк Касадонинг келажагини ҳам муҳокама қилмоқда. Ярим ҳимоячи она жамоасида қолишни хоҳлаётган бўлса-да, майдон марказидаги кучли рақобат сабаб кетиш эҳтимолини ҳам истисно этмаяпти. Унинг агенти Жорже Мендешда Европа ва Саудия Арабистони клубларидан таклифлар мавжуд. «Барселона» футболчига босим ўтказмайди, аммо эҳтимолий трансфер учун камида 20 миллион евро талаб қилмоқчи.

Алоҳида эътибор марказидаги масала — Марк-Андре тер Штегеннинг келажаги. Унинг «Жирона»даги ижараси жароҳат ва жамоанинг элита дивизионини тарк этгани сабаб омадсиз кечди. Дарвозабон эркин агент сифатида кетишни истамаяпти, клуб эса ҳар икки томонни қониқтирадиган ечим изламоқда.

Энг эҳтимолий сценарий сифатида яна бир ижара варианти кўрилмоқда. Бироқ бундай ҳолатда «Барселона» футболчининг маошининг бир қисмини тўлашга мажбур бўлади.

Манба маълумотига кўра, Тер Штегеннинг жисмоний ҳолати ва 2028 йилгача амал қиладиган шартномаси сабаб унинг масаласини 30 июнга қадар ҳал қилиш жуда мушкул вазифа бўлиб турибди.

Киритилди: 03.06.2026 10:17. Ўқилди: 6781 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

24.05.2026. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Валенсия
3-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик