Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Барселона»нинг «Камп Ноу» реконструкцияси учун ажратилган маблағи тугамоқда

«Барселона» клубининг бутун инфратузилмаси ва «Камп Ноу» стадионини реконструкция қилиш лойиҳаси жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келди. Бу ҳақда «Marca» нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ ажратилган маблағ режалаштирилган барча ишларни якунлаш учун етмай қолиши мумкин. Манбанинг берган маълумотларига кўра, Жоан Лапорта бошчилигидаги «Барселона» раҳбарияти «Goldman Sachs» банки томонидан тақдим этилган 1,45 миллиард евролик кредит линияси деярли тугаганини, лойиҳанинг амалга оширилиши эса ҳали якундан анча йироқ эканлигини тан олган.

Шу муносабат билан, клуб молиялаштириш ҳажмини оширишга рухсат олиш учун ўз аъзоларига (сосиос) мурожаат қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ушбу масала жорий йилнинг июль ойида ўтказилиши режалаштирилаётган навбатдан ташқари умумий йиғилиш кун тартибига киритилиши кутиляпти.

Ҳозирги вақтда ишлар нафақат «Камп Ноу» стадионининг ўзида, балки «Espai Barça» лойиҳасининг бошқа объектларида, жумладан, «Палау Блауграна» аренаси ва собиқ «Лес Кортс» стадиони яқинидаги ҳудудларда ҳам давом этмоқда.

Айни пайтда бош аренанинг реконструкцияси «1C» босқичидан ўтди, бунинг эвазига стадион сиғими 62 657 томошабингача оширилди. Ҳозирда асосий эътибор иккита VIP-ярус ва трибуналарнинг учинчи қаватини қуришга қаратилган. Тахминан 9400 та VIP-ўриндиқ яратишни назарда тутувчи жорий босқич 2027 йилнинг ёзида якунланиши керак.

Шундан сўнг лойиҳанинг энг мураккаб қисми — том қисмини монтаж қилиш ва конструкциянинг компрессион ҳалқаларини қуриш бошланади. Ишларнинг якуний босқичи олиб борилаётган вақтда «Барселона» маълум муддатга (2027/28 йилги мавсум бошида) стадионни вақтинча тарк этишига тўғри келиши мумкин. Жамоа ушбу даврда уй учрашувларини қаерда ўтказиши бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

Киритилди: 08.06.2026 12:23. Ўқилди: 762 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

24.05.2026. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Валенсия
3-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик