Барселона

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Конор ёки Гетжи: Ҳабибнинг фаолиятидаги энг оғир жанг қайси?

Конор ёки Гетжи: Ҳабибнинг фаолиятидаги энг оғир жанг қайси?

UFC енгил вазн тоифасидаги собиқ чемпион Ҳабиб Нурмагомедов Конор Макгрегор ва Жастин Гетжи қарши жангларни таққослаб, Гетжига қарши кечган беллашув фаолиятидаги энг оғир баҳс бўлганини айтди.

“Конорга қарши жанг ўша пайтда фаолиятимдаги энг оғир жанг бўлганми? 100 фоиз. Жанглар бу психология. Руҳий жиҳатдан ўша пайтда бу энг оғир жанг эди. Шундан кейин Гетжи билан бундан ҳам оғирроқ жангим бўлди”, дейди Ҳабиб.

Гетжига қарши баҳс нима учун энг оғир беллашув бўлгани ҳақида саволга Нурмагомедов қуйидагича жавоб берди:

“Аввало, отамдан айрилганим сабабли. Ўзимни қўлга олиш жуда қийин бўлди. Ҳаммаси бир-бирига қўшилиб кетди. Отам вафот этди, тайёргарликни усиз ўтказдим — мен шуғулланган ва чемпион бўлишни истаган инсонсиз. Энг аввало, унга энг яхши бўлишим мумкинлигини исботламоқчи эдим”.

“Бургут” фаолиятида сўнгги жанг олдидан саломатлиги билан боғлиқ муаммоларга дуч келганини таъкидлади.

“Йиғин давомида ҳам соғлиғим яхши эмасди, бирин-кетин жароҳатлар олдим. Руҳий жиҳатдан эса ўткирлигимни сақлаб қолгандим. Ҳали ҳеч ким бу менинг сўнгги жангим эканини билмасди. Мен эса ўзим учун билардим: у ерда ҳаммасига нуқта қўйишим керак эди. Буларнинг барчасидан ўтиш, жароҳат олиш жуда оғир бўларди. Онам яна буни бошидан кечириши керак эди. Фаолиятимни якунлаш ҳақида у билан гаплашган эдик. Шу сабабли ҳаммасига нуқта қўймоқчи эдим”, дейди Нурмагомедов.

Маълумот учун, Ҳабиб Нурмагомедов 2021-йилда UFC'даги сўнгги жангида америкалик Жастин Гетжини бўғиш усули орқали мағлуб этган. У ММАъдаги фаолияти давомида 29 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 2022-йилда эса у УФC Шон-шараф залига киритилган.

Нурмагомедов отасининг вафотидан сўнг мураббийлик фаолияти билан шуғуллана бошлади. У Хавер Мендес билан бирга Ислом Махачев, Умар ва Усмон Нурмагомедовларга мураббийлик қилиб келмоқда.

Шунингдек, Нурмагомедов Кҳабиб Гйм халқаро спорт заллари тармоғини ривожлантирган ва турли спорт лойиҳаларига сармоя киритган.

Киритилди: 13.08.2026 15:46. Ўқилди: 1367 марта.

← Клуб хабарлари

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

09.11.2026. Ла-лига. 12-тур.
01:00
Атлетико
1-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.11.2026. Ла-лига.
18:00
Барселона
—
Вильярреал

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик