Барселона

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Олтита араб мамлакати ФИФА президентини қўллаб-қувватлашини маълум қилди

Олтита араб мамлакати ФИФА президентини қўллаб-қувватлашини маълум қилди

Жаҳон чемпионати мезбонлари — Қатар (2022) ва Марокашни (2030) ўз ичига олган олтита араб миллий футбол ассоциацияси раҳбари ФИФА президенти Жанни Инфантинони қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Келаси йили қайта сайланишга умид қилаётган Инфантино айни дамда учта йирик конфедерация — УEФА (Европа), ОФК (Осиё) ва КОНКАКАФ (Шимолий ва Марказий Америка) томонидан қаршиликка учрамоқда. Ушбу ташкилотлар ФИФА мусобақаларига, хусусан, Жаҳон чемпионатига хусусий инвестицияларни жалб қилиш бўйича бекор қилинган режаси ортидан унинг истеъфосини талаб қилиб чиқишган эди.

Асосий келишмовчилик швейцариялик функционернинг Жаҳон чемпионатининг тижорат ҳуқуқларини ажратиб, унинг 20 фоизини хусусий инвесторларга сотиш ва бу орқали тахминан 4,2 миллиард доллар ишлаб топиш таклифи билан боғлиқ. Агар ушбу лойиҳа амалга ошганида, аъзо ассоциациялар навбатдаги молиялаштириш даври учун 20 миллион доллардан маблағ олиши, келишув тўлиқ имзоланганда эса бу сумма икки бараварга ошиши кўзда тутилган эди. Бироқ эътирозлар сабабли бу таклиф қайтариб олинди.

Бундай босимлар фонида Қатар, Ливан, Марокаш, Судан, Миср ва Мавритания миллий федерациялари раҳбарлари (уларнинг тўрт нафари ФИФА Кенгаши аъзоси ҳисобланади) қўшма баёнот билан чиқишди:

“Араб футболининг инсонларни бирлаштириш ҳамда араб дунёсидаги футбол ассоциациялари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги муҳим ролини эътироф этган ҳолда, биз ФИФА президенти жаноб Жанни Инфантинони тўлиқ қўллаб-қувватлашимизни билдирамиз. Шунингдек, биз унинг етакчилик салоҳиятига ҳамда жаҳон футболини ривожлантириш йўлидаги меҳнатларини қадрлаймиз.

Биз жаноб Инфантинонинг футболни глобал миқёсда ривожлантириш, барча ҳудудларда имкониятларни кенгайтириш ҳамда ўйиннинг жамиятларни бирлаштиришдаги ролини кучайтириш бўйича олиб бораётган ишларини юксак қадрлаймиз. Жаҳон футболи учун янада кучли ва фаровон келажак сари у билан яқин ҳамкорликни давом эттиришдан умидвормиз”, дейилади расмий баёнотда.​

Маълумот учун, 2026-йилнинг март ойида бўлиб ўтадиган ФИФА президентлиги сайловида овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 211 аъзодан 136 тасини айнан Европа, Осиё ҳамда Шимолий ва Марказий Америка конфедерациялари ташкил этади.

Киритилди: 13.08.2026 18:02. Ўқилди: 1034 марта.

← Клуб хабарлари

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

09.11.2026. Ла-лига. 12-тур.
01:00
Атлетико
1-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.11.2026. Ла-лига.
18:00
Барселона
—
Вильярреал

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик