Барселона

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал» тарбияланувчисини «Страсбур»га 10 млн еврога сотмоқда

«Реал» тарбияланувчисини «Страсбур»га 10 млн еврога сотмоқда

«Реал» академияси тарбияланувчиси Хакобо Ортега Мадрид клубини тарк этиб, фаолиятини Францияда давом эттиришга яқин.

Сўнгги маълумотларга кўра, 20 ёшли ҳужумчи бугун «Кастилья»даги жамоадошлари билан хайрлашган. Футболчининг «Страсбур»га ўтиши бўйича музокаралар якуний босқичга етган ва томонлар трансфернинг асосий шартларини келишиб олган.

AS ва Cadena SER маълумотига кўра, «Страсбур» Ортега учун 10 млн евро тўлайди. Бу сумма эвазига француз клуби футболчига бўлган ҳуқуқларнинг 70 фоизини олади, «Реал» эса қолган 30 фоизини ўз қўлида сақлаб қолади. Мадридликлар келишувга футболчининг келажагини назорат қилиш имконини берувчи қайта сотиб олиш ва устувор ҳуқуқ каби механизмларни ҳам киритган.

Ортега асосан «Реал Мадрид C» сафида ҳаракат қилган бўлса-да, мавсум давомида «Кастилья» ва ёшлар жамоасида ҳам ўйнади. У 2025/26 йилги мавсумда барча ёш тоифалари ҳисобида 19 та гол урди ва айниқса UEFA Ёшлар лигасидаги ўйинлари билан эътибор қозонди.

Франция клубининг таклифи Ортегага қизиққан бошқа жамоалар орасида энг жозибадор деб топилган. «Страсбур» BlueCo гуруҳига тегишли бўлиб, ушбу тузилма Англиянинг «Челси» клубига ҳам эгалик қилади.

Ушбу келишув «Реал» академияси учун ҳам тарихий аҳамият касб этади. Ортега асосий жамоада бирор марта расмий ўйинга тушмасдан туриб сотилган клуб тарбияланувчилари орасида энг қиммат трансферга айланади.

Энди футболчининг Францияга йўл олиши, тиббий кўрикдан ўтиши ва шундан сўнг «Страсбур» билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Киритилди: 14.08.2026 12:15. Ўқилди: 1220 марта.

← Клуб хабарлари

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

09.11.2026. Ла-лига. 12-тур.
01:00
Атлетико
1-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.11.2026. Ла-лига.
18:00
Барселона
—
Вильярреал

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик