Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Барселона» Эктор Фортни 15–20 млн еврога сотишга тайёр

«Барселона» ҳимоячиси Эктор Фортнинг юзага келиши мумкин бўлган трансфери шартлари маълум бўлди.

Mundo Deportivo нашрининг хабарига кўра, Дортмунднинг «Боруссия» клуби футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Каталонияликлар Фортни 15–20 миллион еврога баҳоламоқда. Шу билан бирга, агар келишувга кейинги сотувдан улуш олиш ёки футболчини қайта сотиб олиш опцияси киритилса, «Барселона» трансфер нархини пасайтиришга ҳам рози бўлиши мумкин.

Қайд этилишича, 19 ёшли ҳимоячи «блауграна» бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг келажакдаги режаларидан ўрин олмаган.

Ўтган мавсумни Форт «Эльче»да ижара асосида ўтказиб, Ла Лигада 14 та ўйинда майдонга тушган ва 2 та гол уришга эришган.

Киритилди: 16.08.2026 17:51. Ўқилди: 956 марта. Фикрлар: 0 та.