Барселона

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Канселунинг келиши Бальденинг қарорини ўзгартирди

Канселунинг келиши Бальденинг қарорини ўзгартирди

"Барселона" ҳимоячиси Алехандро Бальде ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар жамоани тарк этишга қарор қилди.

MARCA маълумотига кўра, 22 ёшли футболчи аввалроқ Каталония клубида қолиб, асосий таркибдаги ўрин учун курашмоқчи эди. Бироқ сўнгги кунлардаги воқеалар унинг фикрини ўзгартирган.

Бальденинг қарорига таъсир қилган асосий омиллардан бири Жоау Канселунинг "Барселона"га қайтиши бўлган. Португалиялик футболчи 20-август куни эркин агент сифатида каталонияликлар билан 2029-йилгача шартнома имзолади. Канселу ҳар икки қанотда ўйнай олади ва чап қанотда ҳам Бальдега рақобатчи ҳисобланади.

Бундан ташқари, Испания чемпионатининг "Эльче"га қарши биринчи тур учрашувида Бальде қайдномага ҳам киритилмади. Ханси Флик ўйиндан олдин ҳар бир футболчи ўз позицияси учун курашишга тўлиқ тайёр ва жамоа мақсадларига "100 фоиз содиқ" бўлиши кераклигини таъкидлаганди. "Барселона" ўша баҳсда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, чап қанот ҳимоясида эса Ла Масия тарбияланувчиси Хави Эспарт ҳаракат қилди.

Сўнгги музокаралардан кейин Бальде янги жамоа излашга розилик берган. Футболчининг агенти Жорже Мендеш ва "Барселона" спорт директори Деку трансфер ойнаси якунлангунига қадар унга муносиб вариант топиш устида ишламоқда.

Ҳимоячига асосий даъвогарлардан бири "Манчестер Юнайтед" бўлиб турибди. Англия клуби ёз давомида чап қанот ҳимоясини кучайтириш вариантларини ўрганиб келган ва Бальде унинг рўйхатига киритилган. Бироқ трансфер ойнасининг сўнгги қисмидаги харажатлар сабаб "Юнайтед" футболчини тўлиқ сотиб олишдан кўра ижарага олиш вариантини маъқул кўрмоқда.

"Барселона" эса Бальдени доимий трансфер асосида сотишни афзал кўради. Айрим манбалар каталонияликлар футболчини тахминан 45 млн еврога баҳолаётганини хабар қилган. Шу билан бирга, трансфер ойнаси ёпилишига вақт кам қолгани сабаб клуб ижара бўйича таклифни ҳам кўриб чиқиши мумкин.

Бальде "Барселона" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади ва асосий жамоада 2021 йилдан бери ўйнаб келади.

Киритилди: 25.08.2026 17:26. Ўқилди: 2353 марта.

← Клуб хабарлари

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

04.11.2026. ЕЧЛ. 4-тур.
01:00
Барселона
3-0
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

09.11.2026. Ла-лига.
01:00
Атлетико
—
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик