Барселона

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Альварес учун «Барса»га ўтишнинг ягона варианти қолди

Альварес учун «Барса»га ўтишнинг ягона варианти қолди

«Mundo Deportivo» хабар беришича, Хулиан Альвареснинг «Атлетико»дан кетиб, «Барселона»га ўтиш учун юридик имконияти қолган.

Клублар ўртасида тўғридан-тўғри келишувга эришиш деярли имконсиз. Бундай вазиятда аргентиналик ҳужумчи профессионал спортчиларнинг меҳнат муносабатларини тартибга солувчи регламент қоидаларидан фойдаланиб, Мадрид клуби билан шартномани бир томонлама бекор қилиши мумкин.

16-моддага кўра, спортчи клубнинг айби бўлмаган ҳолда шартномани ўз ташаббуси билан бекор қилса, клуб компенсация олиш ҳуқуқига эга. Агар компенсация миқдори томонлар ўртасида олдиндан келишилмаган бўлса, уни меҳнат суди спортга оид ҳолатлар, клубга етказилган зарар, шартномани бекор қилиш сабаблари ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда белгилайди.

Агар Альварес шартнома бекор қилинганидан кейин бир йил ичида бошқа клуб билан шартнома имзоласа, янги жамоа компенсацияни тўлаш бўйича жавобгар бўлади. Шу тариқа, у «Барселона»га ўтган тақдирда, тегишли харажатлар каталонияликлар зиммасига тушиши мумкин.

Шу билан бирга, «Mundo Deportivo» таъкидлашича, гап Альвареснинг 490 миллион еврони ташкил этувчи тўлиқ товон пули ҳақида кетиши эҳтимоли паст. Компенсация миқдорини суд мустақил равишда белгилаши керак.

26 ёшли форварднинг «Атлетико» билан шартномаси 2030 йилгача амал қилади. Нашр маълумотига кўра, Альварес йилига солиқлардан олдин тахминан 12,5 миллион евро ишлайди — соф даромади эса қарийб 6,2 миллион еврони ташкил этади.

Аввалроқ аргентиналик футболчи келажаги борасидаги ноаниқликлар фонида «Атлетико» билан учинчи кун кетма-кет машғулотларда иштирок этмагани хабар қилинган эди.

Киритилди: 29.08.2026 14:21. Ўқилди: 5444 марта.

← Клуб хабарлари

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

04.11.2026. ЕЧЛ. 4-тур.
01:00
Барселона
3-0
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

09.11.2026. Ла-лига.
01:00
Атлетико
—
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик