Барселона

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«У Фликдан қолишга рухсат беришини илтимос қилди»: Рэшфорд ҳақида янги тафсилотлар

«У Фликдан қолишга рухсат беришини илтимос қилди»: Рэшфорд ҳақида янги тафсилотлар

Ўтган мавсумда ҳужумчи Маркус Рэшфорд «Барселона» сафида ижара асосида тўп сурди. Англиялик футболчи каталонияликлар таркибида 49 та ўйинда 14 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди.

Гол ва ассистлар бўйича икки хонали кўрсаткич, шунингдек, 30 миллион евро миқдоридаги нисбатан қулай харид нархи «Барселона» Рэшфордни жамоада олиб қолиши мумкинлиги ҳақидаги фикрларни кучайтирган эди. El Nacional нашрининг шанба куни чоп этилган материалида ҳам шу ҳақда сўз боради.

Бироқ каталонияликлар бошқача қарор қабул қилди ва Рэшфорд «Барселона»да қолишни хоҳлаганига қарамай, «Манчестер Юнайтед»га қайтишга мажбур бўлди.

Муаллифлар The Sun нашрига таяниб, Рэшфорд бош мураббий Ханс-Дитер Фликдан жамоада қолишига рухсат беришини илтимос қилганини таъкидламоқда. Ҳужумчининг немис мутахассиси билан муносабатлари яхши бўлган, аммо бу ҳам вазиятни ўзгартира олмаган.

Флик ва Деку масалани муҳокама қилиб, «Барселона» учун Рэшфорддан воз кечиш маъқул деган қарорга келган. Бунда футболчининг юқори маоши ва ёши ҳам инобатга олинган.

Яна бир муҳим омил шу бўлганки, «Барселона» ҳужум чизиғига бошқа футболчини олиб келиш бўйича деярли келишувга эришган эди. Гап Энтони Гордон ҳақида кетмоқда.

«Бу Декунинг шахсий танлови эди. У Рэшфордни сақлаб қолишга қараганда, гарчи қимматроқ бўлса-да, ушбу трансфер анча қизиқарли вариант эканига ишонган», — дейилади материалда.

Манба Декунинг танлови ҳозирча ўзини оқлаётганини ҳам таъкидлайди. Энтони Гордон «Барселона» сафида ҳали гол ургани йўқ, аммо олтита ўйинда бешта голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 20.09.2026 08:44. Ўқилди: 1598 марта.

← Клуб хабарлари

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

04.11.2026. ЕЧЛ. 4-тур.
01:00
Барселона
3-0
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

09.11.2026. Ла-лига.
01:00
Атлетико
—
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик