Барселона

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Лапорта: «Реал» ҳеч кимдан рози эмас»

Лапорта: «Реал» ҳеч кимдан рози эмас»

“Барселона” клуби президенти Жоан Лапорта Испания Ла Лигаси раҳбари Хавьер Тебасни “Реал Мадрид” билан юзага келган зиддиятда қўллаб-қувватлади. Лапортанинг таъкидлашича, пойтахт клуби ўзининг бу ҳаракатлари билан бутун чемпионат ва ҳакамлик тизимига путур етказишга уринмоқда.

“Эл-Класико" ҳақида гаплашишга ҳали вақтимиз бўлади. Аммо шуни айтмоқчиманки, Ла Лига президенти айнан Хавьер Тебас эканлиги ҳаммамизнинг омадимиз, чунки унда масалаларни ҳал қилиш учун керакли тажриба бор. Қолаверса, у “Реал”нинг Ла Лигага нисбатан ўтказаётган босимларига дош бера олади. Кўринишидан, улар ҳаммасини йўқ қилмоқчи: Ла Лигани ҳам, ҳакамлар техник қўмитасини ҳам. Шунингдек, улар федерациядан ҳам, умуман ҳеч нарсадан рози эмаслар”, дея Лапортанинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo нашри.

Эслатиб ўтамиз, 20 сентябрь куни “Реал” сафарда “Атлетико”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бергач, жамоа ва “Реалмадрид TV” клуб телеканали учрашув ҳакамларини кескин танқид қилган эди. Хавьер Тебас эса бу ҳолатни ҳакамларга нисбатан адолатсиз босим деб атади ва жамоага қарши қандайдир фитна борлигини мутлақо рад этди. Шунингдек, у телеканал услубини нацистлар Германияси ташвиқот вазири Йозеф Геббелс методларига қиёслаб, гап “Реал” мухлислари ёки жамоа ғояси ҳақида эмас, балки айнан пропоганда ҳақида кетаётганини очиқ айтди.

Бунга жавобан “Реал Мадрид” баёнот билан чиқиб, Тебаснинг дарҳол Ла Лига президенти ҳамда Испания қироллик футбол федерацияси (RFEF) вице-президенти лавозимларидан истеъфога чиқишини қатъий талаб қилди. Клуб раҳбарияти Тебаснинг бу қиёсини мутлақо номақбул ва ҳақоратли деб атади ҳамда унинг қўшимча тушунтиришлари сўзларининг асл моҳиятини юмшата олмаслигини таъкидлади.

Маълумот учун, айни пайтда “Реал” Испания Ла Лигасида 21 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. “Қироллик клуби” етакчи “Барселона”дан 6 очкога ортда қолмоқда.

Манба: daryo.uz

Киритилди: 25.10.2026 16:45. Ўқилди: 1108 марта.

← Клуб хабарлари

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

01.11.2026. Ла-лига. 11-тур.
01:00
Барселона
6-1
Алавес

Навбатдаги учрашув

04.11.2026. ЕЧЛ.
01:00
Барселона
—
Астон Вилла

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик