Қуръа натижасидан сўнг эса кўриб қотиб-қотиб кулдик. Ўзимиз билмаган ҳолда жамоаларнинг қарама-қаршисига ёзиб қуйибмиз, яъни жуфтликларни топиб қўйибмиз. Бу жамоалар ўртасига тире қўйиб чиқдик, холос.
Жуфтликларга тўхталадиган бўлсам, энг зўр қарама-қаршилик “Бавария” – “МЮ” ўйинида юзага келса керак. “МЮ” 0:2дан кейин ҳам “Олимпиакос”дан ўтишига ишонгандим. Тахминим ўзини оқлади. Ван Персининг жароҳат олгани ёмон бўлди. Бу ҳам балки, ўзи рақибидан нисбатан кучлироқ бўлган “Бавария”нинг омадидир…
Қолган жуфтликларда эса “Челси”, «Реал», «Барселона» жамоалари кейинги босқичга чиқишса керак, деб ўйлайман. Хуллас, тахминимча, ярим финалда «Реал» – “Бавария» ва «Барселона» – “Челси” жамоалари ўзаро куч синашишса керак .
“ПСЖ”, “Боруссия”, “Атлетико” мухлисларидан узр сўраган ҳолда, бу фақат тахминлар эканлигини эслатиб ўтаман. Футболга бўлган муҳаббат хеч качон сизларни тарк этмасин.