07:30 "Кто кого?". 08:00 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове. 10:00 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Финал. 10:40LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Юниорки. Индивидуальная программа. Прямая трансляция. 18:25LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Индивидуальная программа. Прямая трансляция. 22:40 "Кто кого?". 23:05 "Формула-1. Гаснут огни". 23:30 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове. 01:40 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. 03:20 "Тайны звёзд спорта". 03:45 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Матч за 3-е место. 04:20 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Финал.
05:00 "Лига героев". 07:00 "Жизнь после спорта". 07:30 Футбол. МЕЛБЕТ-Первая Лига. Обзор тура. 08:00 "Вопреки всему". 08:30 "Вид сверху". 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 12:00 Новости. 12:05 Специальный репортаж. 12:25 "Непобедимый". 13:30 Смешанные единоборства. UFC 267 в Абу-Даби, ОАЭ. Пётр Ян против Кори Сэндхагена. 14:35 Специальный репортаж. 14:55 Новости. 15:00LIVE "Есть тема!". Прямой эфир. 16:25 "Большой хоккей". 16:55 "Вопреки всему". 17:30 Новости. 17:35 Все на Матч! Прямой эфир. 18:25LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Прямая трансляция. 19:55LIVE Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Прямая трансляция. 21:25LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. СКА (Санкт-Петербург) - "Торпедо" (Нижний Новгород). Прямая трансляция. 23:45 Все на Матч! Прямой эфир. 00:55 Бильярд. "Кубок Кремля" в Москве. Мужчины. Свободная пирамида. 01:55 Евротур. 02:45 Д/ф "Лионель Месси". 03:55 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. 04:55 Новости.
05:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 07:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 5 в Оберстдорфе, Германия. HS 137. 08:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 6 в Гармиш-Партенкирхене, Германия. HS 142. 09:30 Триатлон. PTO T100 Triathlon World Tour. Финальный этап в Дубае, ОАЭ. Женщины. 11:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 12:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка. 13:15 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка. 14:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 16:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 17:00LIVE Кёрлинг. Чемпионат Европы в Лохье, Финляндия. Мужчины. Прямая трансляция. 20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 21:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 22:00LIVE Кёрлинг. Чемпионат Европы в Лохье, Финляндия. Женщины. 1/2 финала. Прямая трансляция. 01:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 02:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 04:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 04:45 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142.
Янги йилда сал бошқача мавсумга гувоҳ бўламиз. ПФЛ томонидан амалга оширилган саъй-ҳаракатлар меваси ўлароқ совриндорларимиз тўғридан-тўғри ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этса, "Нефтчи" плей-офф босқичидан бошлаб мусобақаларга киришади. Ҳа, бизни аввалгилардан ўзгача мавсум кутмоқда. Модомики, ОФК нуфузимизни бир поғона кўтариб қўйган экан, ПФЛ ва клубларимиз профессионалликдан нишона ҳисобланувчи йирик ребрендинг (янгиланиш) билан жавоб берса бўлмайдими? Бўлади!
Тўғрисини тан олиш керак, нақд 4 тадан йўлланма соҳиби бўлган Япония ва Қатарни қўя турайлик — ҳали уларга етиб олишимизга кўп қовун пишиғи бор. Биз каби 3+1 йўлланма соҳиби бўлган мамлакатлар: Жанубий Корея, Хитой, БАА, Саудия Арабистони, шунингдек, 2+2 ва 2+1 йўлланмалар эгаси — Эрон ва Австралиядан ҳам кўп жабҳада орқадамиз. Ҳақиқатан кўз юмиб бўлмайди-ку?! Майли, ОФК ривожланишга бўлган интилишимизни шундай юқори баҳолаган экан, бу — яхши, бироқ етилган маррада асло тўхтаб қолмаслигимиз керак.
Клубларимизнинг ички тизими бўйича маслаҳат ёки тавсия беришга ҳаракат ҳам қилиб ўтирмаймиз. Чунки ҳамманинг шароити, ишлаш услуби турлича. Газетамизнинг ушбу ва келгуси сонларида бериб боришга жазм этган тавсияларимиз клубларимиздан чинакам профессионаллик уфуриб туриши учун хизмат қилади, деб ўйлайман. Бу борада ўша клуб ходимлари ҳам, футболчилар ҳам, мухлислар ҳам ва биз — журналистларнинг ҳам саъй-ҳаракати талаб этилади.
Профессионал футбол лигамиз бош бўлиб, клубларимиз ушбу тавсиялар бўйича иш олиб борса ва клубларимиздан баён этган нарсаларамизни қатъий талаб қилса — профессионаллик сари яна бир дадил қадам ташлаган бўлар эдик. Ўйлайманки, ҳаммаси биз хоҳлагандек бўлиб чиқади...
ЛИБОСЛАР
Ҳаммамиз хориж футболини, айниқса кўҳна қитъанинг кучли бешлик матчларини қолдирмай кўриб боришга ҳаракат қиламиз. Улардан ҳар жабҳада андоза олса арзийди. Клубларнинг уч асрни кўраётган анъаналари айниқса... Масалан, клуб рангларини айтинг. "Барселона" бир умр "кўк-анорранглилар" бўлиб келган. "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" қизил формада ўйнаса, "Интер", "Милан", "Ювентус"нинг ўзига хос йўл-йўл либосларини минглаб либослар ичидан осонгина ажратиб оламиз.
Бизда ҳам шундайми? Чемпионатимиз флагмани, клубларимиз сардори, барчага ўрнак бўлиши лозим бўлган "Пахтакор"ни олайлик. Клуб кейинги 3-4 мавсумда Туркиянинг "Фенербахче" клуби либосида тўп сурмоқда.
Туппа-тузук анъанага эга бўлган "Насаф"ни нима жин урди, ҳайронман. Пайдо бўлганидан қизил формада ўйнаб, ўзига хос кўринишга эга бўлиб келган жамоа сўнгги мавсумни негадир кўк либосда ўтказди. Бу ҳол шундоқ ҳам чемпионатимизда "кўк" жамоалар тиқилиб ётган бир пайтда юз берди: "Бунёдкор", "Машъал", "Динамо", "Қизилқум" (номида "қизил" сўзи бўла туриб!), "Олмалиқ", "Андижон"... Ташқарида XXI аср, Мустақиллигимизнинг 21-йилига қадам қўйдик, истиқлолнинг илк йилларида туғилган ўғлонларнинг олди фарзандлик бўлди, қизил рангни ҳалиям "эскилик сарқити", деб ўйловчилар борлигига ишонмайман...
Юқорида санаб ўтганларимдан фақат Самарқанднинг "Динамо"сигина ўзига хос бўлган либосда тўп суради. Бошқалар ҳақида бундай дейиш қийин. Клубларимиз ўз номига хос ва мос бўлган либосларда тўп сурса қандай бўлишини бир тасаввур қилинг-а. Келинг, бу борада ўз таклифим билан ўртоқлашаман:
1. "БУНЁДКОР". Уй либоси: Қизил ҳошияли тўқ кўк футболка+тўқ кўк шортик+тўқ кўк гетра. Меҳмондаги либоси: Оқ футболка+оқ шортик+оқ гетра. (Янги пайдо бўлган клубни шу рангда кўришга ўрганиб қолдик, энди охиригача бўлсин).
2. "НАСАФ". Уй либоси: Қизил футболка+қизил (оқ) шортик+қизил гетра. Меҳмондаги либоси: Оқ футболка+қизил шортик+қизил (оқ) гетра. (Қизил "Насаф" ўзига хос эди).
3. "ПАХТАКОР". Уй либоси: Сариқ+тўқ-кўк (йўл-йўл) футболка+тўқ кўк шортик+тўқ кўк гетра. Меҳмондаги либоси: Оқ футболка+тўқ кўк шортик+ оқ гетра. ("Пахтакор"га унчалик эътироз йўқ. Фақат либос дизайни бўйича ўзлари ҳам бош қотирсалар нур устига аъло нур бўларди!)
4. "НЕФТЧИ". Уй либоси: Оқ-қора (йўл-йўл) футболка+қора шортик+қора (оқ) гетра. Меҳмондаги либоси: Қора футболка+оқ шортик+оқ (қора) гетра. (Нефтнинг ранги яшил эмас, қора. Жамоа шундан келиб чиқиб, қора либосда ўйнаса мақсадга мувофиқ).
5. "НАВБАҲОР". Уй либоси: Сариқ футболка+яшил шортик+сариқ гетра. Меҳмондаги либоси: Яшил футболка+сариқ шортик+яшил гетра. (Наманганликлар ўз "стили"га содиқ қолаётган кам сонли жамоаларимиздн бири).
6. "МАШЪАЛ". Уй либоси: Ҳаворанг футболка+оқ шортик+ҳаворанг гетра. Меҳмондаги либоси: Оқ футболка+ҳаворанг шортик+оқ гетра. (Ўша машъал газнинг машъаласи эканлигини биламиз. Ранг ҳам шунга мос бўлиши керак).
7. "ШЎРТАН". Уй либоси: Ҳаворанг-бинафшаранг (йўл-йўл) футболка+оқ шортик+қора гетра. Меҳмондаги либоси: Оқ футболка+ҳаворанг шортик+бинафшаранг гетра. ("Шўртан" юқорида тасвирланган уй либосида ўйнаган эди ва ўзига яраша стил яратганди. Шу стилни қаттиқ ушлаб қолиш лозим).
Юқоридаги ранглардан фойдаланишда яна бир муҳим жиҳатга эътибор бериш лозимки, ўйин вақтида икки рақиб жамоанинг футболкаси, шортиги ва гетраси ўхшаш рангларда бўлиб қолмаслиги керак. Бу ҳолда вазиятга қараб меҳмонда ҳам ўй либосларидан фойдаланиш мумкин. Масалан, "Манчестер Юнайтед"нинг қизил футболка билан оқ ёки қора шортиларда ўйнаганига кўп гувоҳ бўлганмиз. Албатта, эшитишимизга қараганда, янги мавсумдан бошлаб учрашувларга комиссарлар тайинланади ва ўйин олди матбуот анжумани, либослар борасидаги митинг каби талбирлар Олий лигамизда ҳам палак ёзиши кутилмоқда.
Хуллас, жамоа стилини яратишда клублар дизайн студияларга ҳам бирров мурожаат қилиб қўйишса фойдадан ҳоли бўлмасди. Айниқса, халқаро майдонда тўп сурувчи клубларимиз.
БАЙРОҚЛАР ВА ШАРФЛАР
Жамоаларни қўллаб-қувватлаётган мухлислар ҳам жамоанинг асосий рангларига мос байроқлар, баннерлар ва шарфлар тайёрлашса муштараклик ҳосил бўлар эди. Ҳозирча бу борада "Пахтакор" ва "Динамо" мухлисларида уйғунлик борлигини эътироф этиш мумкин, холос. Масалан, "Насаф" кўз ўрганиб қолган асосий рангларидан воз кечгач, мухлислар орасида ҳам палапартишлик кўзга ташлана бошланди.
Умуман, ҳар бир клуб ўзининг стилига эга бўлиб барча жабҳада ўша ранглардан фойдаланишса (ҳаттоки жамоа автобусини бўяшда ҳам!) ажиб бир уйғунлик ҳосил бўлар эди. Масалан, ўтган мавсумда "Динамо", "Андижон", "Олмалиқ" ва "Қизилқум" айнан бир хил либосларда тўп сургани шахсан менга ёқмади. Чунки, жамоа аввало ўзининг тамғаси — эмблемаси акс эттирилган ранглар ва элементларга уйғун бўлиши керак. Келинг, дастлабки таҳлилий мақоламизда логотипларга ҳам тўхталиб ўтсак...
ЛОГОТИПЛАР
Бу борада ҳам "Пахтакор" барчага ўрнак, логотип ҳаттоки маҳсулот белгиси сифатида Давлат патент идорасида рўйхатдан ўтказилганидан хабарим бор. Жамоа ўзининг хушбичим логотипи ва ўз стилини бренд даражасига кўтариб бўлди, деб иккиланмасдан айтиш мумкин. Фарғонанинг "Нефтчи" ва Самарқанднинг "Динамо" клубида ҳам ишлар жойида. Аммо бошқа клубларимиз...
Чемпионимизга тўхталиб ўтайлик. "Бунёдкор": логотипда қай клубдан ва қайси ташкилот элементларидан қиёс олинганини жуда яхши биласиз. Энди клубнинг мақсади ва ғояси бироз ўзгарди. Менимча, клуб зудлик билан пойтахтимиздаги дизайн студияларига янги логотип буюртма бериши керак. Шу йўлда тендерми, танловми ўтказилса яна ҳам яхши бўларди.
"Насаф" ҳам ўзининг аввалги рангига қайтиб, мабодо қайтмаса ҳам, дизайн студияларига янги логотип буюртма қилиши лозим. Клуб энди қитъамизнинг энг нуфузли турнирида қатнашади. Клубнинг стили ҳам ўзига яраша, қитъанинг донгдор клублари орасида ўзига хос бўлмоғи керак. (Бу мақола "Стадион" газетасида нашр этилгач, "Насаф" логотип талабларига мутлақо жавоб бермайдиган янги логотипини эълон қилди. Клубларимиз логотип яратишда хорижий топ клубларникига бирров қараб қўйишса ёмон бўлмасди. Энг оддий фактор: чет элда клубларнинг логотипи туширилиб, қалин жун матодан шарфлар тўқилади. Мана шу жиҳатга эътибор бериб, логотипда ўта мураккаб элементлардан фойдаланамасли керак эди! Ё "Насаф" мухлислар учун тузилмаганми?)
Масалан, "Шўртан" клуби ўз логосида давлат байроғи рангларидан фойдаланган. Бу ҳол қонунан тақиқланган. Ғузорликлар ҳам моҳиятан бой ва чиройли логога эгалик қилишлари мумкин. Фақат салгина қунт талаб этилади.
"Андижон" логотипида Chevrolet брендининг тасвирланиши бу мутлақо нотўғри нарса. Ҳаттоки Жанубий Кореянинг "Сувон Самсунг Блюуингз" клуби логосида "Самсунг" брендининг тасвири йўқ. Чунки "Андижон" логосининг ўзи бренд нишонаси бўлиши лозим.
"Олмалиқ" клуби ҳам ўз логотипига асос қилиб олма (мева) шаклини олса бўларди. Шаҳардаги кон-металлургия заводи бош ҳомий саналса-да, клуб барибир шаҳарники. Ҳаттоки бир пайтлар шу шаҳардаги маиший кимё заводининг чиқарган маҳсулотларидаги логотипда олманинг тасвири бор эди. Яхши, мазмунли анъанани кучайтириш лозим, ундан воз кечмаслик даркор. Дунёга машҳур "Apple" корпорацияси ўз логосида тишланган олмани тасвирлашга ҳазар қилмаяпти-ку?!
"Машъал" клубининг олдинги логотипи кимнинг даҳшатли тушига кириб чиқди, билмадиму, ҳозирги на дизайн, на ечим бўйича эскисининг олдига туша олмайди. Фокуслари горизонтал овалсимон логотипни яратган илк клуб Ер куррасида "Машъал" бўлса керак!
"Шўртан", "Бухоро", "Навбаҳор", "Металлург", "Машъал", "Гулистон" ва бошқа клубларимиз мутасаддиларига таниқли хорижий футбол клубларининг логотипларига эътибор беришни ва логотип қанчалик содда, тушунарли ва ортиқча бачканаликлардан ҳоли бўлишига эътибор қаратишни маслаҳат бераман. Россия ёки Европа давлатлари сайтларига киринг-да, клубларнинг қатор логотипларига эътибор беринг ва ўзимизнинг ПФЛ расмий сайти юқорисида турган қатор логотипларга солиштиринг. Гўзалликда фарқ ер билан осмонча. Бу мақолада ана шу фарқ камайсин, деб жон куйдирдим.
ПФЛ ҲАМ ҚЎЛ ҚОВУШТИРМАСИН!
Энг муҳими, "булоқнинг боши"да турган Профессионал футбол лигамиз ҳам ўз логотипини ўзгартириши лозим, деб ҳисоблайман. Ҳозиргиси, русча ибора билан айтганда, "слишком банальный". Бу йўлда ҳам дизайн студиялар ўртасида тендер-танлов жорий қилса бўлади. Менимча, чемпион учун маълум бир кўчма соврин жорий қилиниши, ҳеч қурса ўша совриннинг тасвири логотипга асос қилиб олинса бўларди... Масалан, кумуш товоқ (лаган). Бу кулгилимас асло! Кубок деган матоҳга чет элларда шампан виноси қўйиб ичилади. Менталитетимизга бироз тўғри келмайдиган нарса. Миллий таомимиз ош экан, шунга мосроқ қилиш керакмасми?! (Бу билан ўша совриннинг устига ош сузиб ейишсин демоқчимасман, асло!) Қолаверса, Германияда чемпионга айнан шунга ўхшаш соврин топширилади. Немислар "ўлиб" қолгани йўқ, бизга ҳам ҳеч нарса қилмас?! Йўқса, "Бунёдкор" ҳар йили Италиядан ўзи учун бири-бирини такрорламайдиган кубоклар келтирмоқда. Бу ҳол ҳам профессионализмдан йироқроқ нарса...
Бу мақоламда клуб стилини яратиш борасида фикр алмашдик. Кейинги мақолада футболкаларнинг кўриниши, нималарга эътиборни кучайтириш ва бу ўзгаришлар мухлислар ҳамда журналистларга қандай қулайликлар келтириб чиқариши борасида фикрлашамиз. Омон бўлиб турасиз!