07:30 "Кто кого?". 08:00 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове. 10:00 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Финал. 10:40LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Юниорки. Индивидуальная программа. Прямая трансляция. 18:25LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Индивидуальная программа. Прямая трансляция. 22:40 "Кто кого?". 23:05 "Формула-1. Гаснут огни". 23:30 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове. 01:40 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. 03:20 "Тайны звёзд спорта". 03:45 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Матч за 3-е место. 04:20 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Финал.
05:00 "Лига героев". 07:00 "Жизнь после спорта". 07:30 Футбол. МЕЛБЕТ-Первая Лига. Обзор тура. 08:00 "Вопреки всему". 08:30 "Вид сверху". 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 12:00 Новости. 12:05 Специальный репортаж. 12:25 "Непобедимый". 13:30 Смешанные единоборства. UFC 267 в Абу-Даби, ОАЭ. Пётр Ян против Кори Сэндхагена. 14:35 Специальный репортаж. 14:55 Новости. 15:00LIVE "Есть тема!". Прямой эфир. 16:25 "Большой хоккей". 16:55 "Вопреки всему". 17:30 Новости. 17:35 Все на Матч! Прямой эфир. 18:25LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Прямая трансляция. 19:55LIVE Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Прямая трансляция. 21:25LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. СКА (Санкт-Петербург) - "Торпедо" (Нижний Новгород). Прямая трансляция. 23:45 Все на Матч! Прямой эфир. 00:55 Бильярд. "Кубок Кремля" в Москве. Мужчины. Свободная пирамида. 01:55 Евротур. 02:45 Д/ф "Лионель Месси". 03:55 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. 04:55 Новости.
05:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 07:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 5 в Оберстдорфе, Германия. HS 137. 08:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 6 в Гармиш-Партенкирхене, Германия. HS 142. 09:30 Триатлон. PTO T100 Triathlon World Tour. Финальный этап в Дубае, ОАЭ. Женщины. 11:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 12:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка. 13:15 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка. 14:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 16:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 17:00LIVE Кёрлинг. Чемпионат Европы в Лохье, Финляндия. Мужчины. Прямая трансляция. 20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 21:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 22:00LIVE Кёрлинг. Чемпионат Европы в Лохье, Финляндия. Женщины. 1/2 финала. Прямая трансляция. 01:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 02:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 04:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 04:45 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142.
Мойес "Манчестер Юнайтед"ни хис қилиши учун вақт керак
Баҳо:
+0; -0
«Манчестер Юнайтед» мухлисларининг ўзаро даврасидаги айни пайтдаги мавзу – Дэвид Мойес ва «Манчестер Юнайтед»нинг кейинги ахволи. Янги мураббийнинг ишлаш услуби, майдондаги тактикаси ва жамоанинг мавсумдаги кўрсатаётган ўйинлари мухлисларни хавотирга солмоқда ҳамда бу борада қизғин тортишувлар бўлмоқда. www.stadion.uz сайтида янги очилган "“Манчестер Юнайтед» мухлислари” блогида навбатдаги мени чиқишимни сабаби ҳам шу. Деярли ҳамма «Манчестер Юнайтед»нинг сиёсати, фалсафаси ҳамда янги мавсумдаги трансфер ҳаракатлари ҳақида етарлича тасаввурга эга. Ўзгармас мураббий, ҳар бир чизиқда юлдуз бўлмаган ўйинчилар ва маълум мавсумда юлдуз бўладиган ўйинчилар. Қолаверса, унинг атрофидаги ўзгача мухлису томошабинлар. Гўёки, ўзгармас ва тўхтамас механизм. Қисқаси русчасига “компактный механизм”.
Бу мавсумдан жамоада янги иш бошлаган бош мураббий Дэвид Мойесни жамоага олиб келинишидан асосий мақсад ҳам, ўша механизмни бузиб юбормасдан давом эттириш эди. Эcлаб кўринг, бу мураббийни бошқалар каби, ака-ука Глейзерлар ўзи ёқтиргани учун ёки сэр Алекс ва Д.Гилл кенгашиб: “Бизга Мойес мос тушади. Келинглар шуни олиб келамиз” деб иккови келишгани учун танланмади. Бу йиллар давомида кузатиб келинган, ҳар томонлама ўрганилган ва охир-оқибат шу мураббийни танланган якуний қарор. Қолаверса, собиқ мураббий сэр Алекс Фергюссондан кейин келадиган мураббийни ҳамма мухлислар ўз овози билан танлади” – десам адашмийман. Чунки, кутилмаганда 8-май куни эрталабда шов-шув кўтарган хабардан кейин, ҳамма ««Манчестер Юнайтед»» мухлисларининг фикри битта унинг номзодида тўхтарди. Сабаби Мойес ҳақида берилаётган барча тавсифнома, «Манчестер Юнайтед»ни навбатдаги узоқ муддат бошқара олишига ишора қиларди. Мойес олдидаги муаммолар
Дэвид Мойес ҳали «Манчестер Юнайтед»да иш бошламасидан олдин маълум эдики, бу мураббийга жуда катта босим бўлади. Ўртамиёна жамоадан-дунёдаги топ-клубга ўтиши, футбол тарихидаги такрорланмас буюк мураббий ўрнига чиқиши, мавсум бошида янги жамоасидаги юришини боксинг-дейзда кучли рақибларга қарши ўйнаши ҳаммаси қўшимча босимни юкларди. Натижада АПЛда 6та ўйинда 3та мағлубият. Бу 1989/90 йилги антирекордни такрорланиши эди. Бундай босимни енгиш учун ярим, балким бутун мавсум кетар. Трансферлар пайтида Мойес “Трансферлар компаниясида «Манчестер Юнайтед»нинг позиция юзасидан” алоҳида мухлислар учун интервью бериши ҳам юқоридаги гапимни исботи.
Бундан ташкари Мойес ўзи ўйлаб қўйган ўйин услубига жамоадаги ўйинчиларнинг жисмоний ҳолати жавоб берадими, йўқми? У ўтган йилги чемпионларни ўз ўйин услубида қандай ўйната олади? Уларни жисмоний ва руҳий тайёргарлиги барча фронтда курашиш учун жавоб берадими? Шу каби саволлар кун тартибида бугунгача келмоқда. Мойес янги мавсумдаги ўтказилган 8та ўйин билан, ўйинчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатидан шикоят қилишни бошлади. Демак, Мойес ўзи истаган ўйин услубига, айни пайтда ўйинчилар тайёр эмас. Ёки аксинча мураббий уларни ишонтира олмаяпти.
Мойес учун ҳозир асосий бош оғриқ бўлаётган жиҳат бу – жамоадаги ижрочини танлаш. Руними? Ё ўтган мавсум тўпурари ван Персими? Кагавами ё Феллайними? Қай бири оғир вазиятларда муҳим ижрочига айлана олади? Балки, шунинг учун аксарият голлар ўйиндан эмас, стандарт вазиятдан киритилаётгандир... Шу ҳолат ўз навбатида таркибда хаддан зиёд ротация қилишга, кейин майдонда ўйинчиларни ўзаро тушунмовчилигига, унданам кейин эса рақибларга бўш зона очиб беришга ва керагидан ортиқ гол ўтказиб юборишга олиб келди. Масалан: марказда ўйнайдиган Кагава қанотда ўйнаяпти; таянч зонасида ўзини эркин ҳис қиладиган Жонс, қанотда чарчаб қоляпти. Олдинлари олдинги чизиқ фаоллиги эвазига ҳимоядаги хатолар ёпилиб кетарди. Бу мавсум янги мураббий қўл остида ўша олдинги чизиқ ижрочилари муарббий нима демоқчилигини ўйинда айта олишмаяпти. Ҳимоя эса борган сари заифлашиб бормоқда. Мойес нима учун Бейнсни сотиб олишни ва ижарага Коэнтрауни олиб келишни истаганини энди хулоса қилгандирсиз...
Мен Мойес келишидан олдин бундай муаммолар келиб чиқишини билмасди демоқчи эмасман. Йўқ! У ҳаммасини олдиндан билиб шунга яраша юриш қилганди. Марказни бўшлигини, ҳимоядаги камчиликларни, мавсумни оғир бошланишини, босимни, ўйинчиларни ўзига ишонтира олиши учун вақт кераклигини билганди. Мана шу санаб ўтилган муаммолар борасида у мавсум аввалида тинмай ишлади. Ҳимояга Бейнс ва Коэнтрауни олмоқчи бўлди, вақт етмади. Марказга ўзи хоҳлаган ўйинчини олди. Ҳаммадан: раҳбариятдан, жамоадан ҳамда мухлислардан ўзига ишонишларини ва бунинг учун вақт кераклигини, ўзи учун қулай бўлган иш шароитини яратиб беришларини сўради. Сэр Алекс ҳам ҳайрлашув учрашувида бунга алоҳида тўҳталиб барчадан мураббийга ишонишларини сўради.
Шундай экан, Мойесда муаммоларни ҳал қилувчи қандайдир чоралар бор дейиш мумкин. Дэвид Мойес чинданам қийин вазиятга тушиб боряпти. Ҳар қандай мағлубиятни ўзгача руҳда кўтара оладиган иродали мухлислар ҳам бу мураббийга эътироз билдираётган экан, бунга улар ҳақли. Аммо мени назаримда, мураббийга имконият бериш, далда бўлиш керак. Ҳа, ВАҚТ! Мойесга вақт керак. Мураббий ва ўйинчилар ўзаро тил топишлари учун вақт керак. Машғулотлардаги тинимсиз машқларни расмий ўйинларда исботлаш учун вақт керак. Мойес ҳал қилиши керак бўлган вазифалар
«Манчестер Юнайтед» бундан ҳам оғир вазиятлардан чиқиб кета олган. Лекин бу ҳамма хотиржам бўлсин дегани эмас. Шу нуқтаи назардан, Мойес баъзи чизиқларга эътибор қаратиши зарур деб ўйлайман.
Биринчиси, «Манчестер Юнайтед»нинг азалдан майдондаги устунлиги бўлган қанотларни кучайтириш. Бунинг учун Янг ва Валенсияга рақобат қиладиган Нани ва ёш вингер Янузай фаоллигини асосий таркибда ўйнаш имкониятини бериш орқали амалга ошириш;
Иккинчиси, Марказдаги хатолар Мойесга икки ҳисса бўлиб қайтмаслиги учун Феллайнини «Манчестер Юнайтед»да кашф этиши зарур. “Эвертон”даги Феллайни Манчестерда қай даражада ўйнаётганини ҳамма кўрмоқда. Шунинг учун “қизил иблислар”нинг 3-4 йилдан бери бўш нуқтаси ҳисобланган марказни ўйната олиши керак. Кагава, Кэррик, Феллайни, Андерсон, Жонс(Рафаэль сафга қайтганда)ларни ўзига ишонтира олиши керак. Ҳеч бўлмаганда ўз ҳолича;
Учинчиси, Ҳимояни жой-жойига ва ўз эгасига бериш. Рафаэль сафга қайтса, менимча Мойес учун ҳимоядаги муаммолари камаяди. Рафани кутилмаган жароҳати, ҳимоядаги парокандаликни ва хатоларни кўпайишига олиб келди. Жонс қанот ўйинчиси эмас. У таянч зонасида ўзини кўрсатади. Чап қанотда Эвра-Бютнер алмашинуви бир нечта ўйинда салбий ҳолатларни юзага келтирди. Агар Мойес қанот ҳимоячиларига ўз имконияти даражасида кўрсатмалар ҳамда юкламалар берса, ВБА билан бўлган ўйиндаги каби аянчли ҳолатга тушиб қолмайди. Рио Фердинанднинг ёўи ўтиб қолгани, энди юқори савиядаги ўй1най олмаслиги ҳақидаги гаплар ўтган йили ҳам, ҳатто мутахассислар тилидан ҳам янграганди. Мавсум бошидаги хатолар эсингиздадир? Худди ўша Фердинанд ўз спорт формасига қайта олди ва оқибатда, АПЛ рамзий терма жамоасидан жой олди. Тасаввур қиляпсизми, Англия чемпионатидаги икки марказий ҳимоячидан бири, деб тан олинганди.
Тўртинчиси, ишонч. Жамоага ишончни қайтариши керак. Агар мураббий ўйинчиларни тилини топиб олса, уларни руҳлантирувчи жиҳатларини билиб олса, ишонаманки жамоа яна аввалги ўйинларини топиб олади. Ўйинчиларга ўз кучига ишончни қайтариш, иштиёқни кучайтириш зарур. Ҳозир жамоада ўйинга ташналик йўқ, ўйинчиларнинг кўзларида “олов” йўқ. Қандайдир ишончсизлик ва хато қилиб қўймаслик ҳисси бор. Хулоса
26 йил давомида чемпион жамоани шакллантирган Фергюссон билан иш бошлаганига 6 ой бўлмаган Мойесни солиштириб баҳо бериш ёки Фергюссоннинг чемпион жамоаси билан “Мойес ютқазмаслиги керак эди. Мойес кет!” деган фикрларни олға суриш нотўғри. Оғир мавсум бошида ўйинлардан хулоса чиқариб, Мойесни айблайдиганларга умуман қўшилмайман. Бу мавсум мураббийлар алмашган топ-жамоалар (Челси, Манчестер Сити, Барселона, Реал, Бавария, ПСЖ)ни мисол келтириб “Ана шулар ҳам ўйнаяпти-ю” деб ҳам жавоб қайтарманг. Биринчидан, ушбу жамоаларда ҳам ўзига яраша муаммоларни кузатишимиз мумкин. Рақобатдан бироз ҳоли бўлган Испания ва Германияда бу ҳола натижага Англиядагидек таъсир қилмаслиги бор гап. Иккинчидан, 26 йил давомида бир мураббий қўл остида ўйнаб келган чемпион жамоани, янги келган мураббий қабул қилиши биланоқ истаса-истамаса турли ноқулайликлар ва келишмовчиликлар келиб чиқади.
Қисқаси, барча хатою камчиларни бартараф этиш учун, жамоани кучли тарафлари қаердалигини сезиш учун, ҳис этиши учун Мойесга вақт керак. Сабр қилиш керак. Менинг хулосам шу.