07:30 "Кто кого?". 08:00 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове. 10:00 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Финал. 10:40LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Юниорки. Индивидуальная программа. Прямая трансляция. 18:25LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Индивидуальная программа. Прямая трансляция. 22:40 "Кто кого?". 23:05 "Формула-1. Гаснут огни". 23:30 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове. 01:40 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. 03:20 "Тайны звёзд спорта". 03:45 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Матч за 3-е место. 04:20 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Финал.
05:00 "Лига героев". 07:00 "Жизнь после спорта". 07:30 Футбол. МЕЛБЕТ-Первая Лига. Обзор тура. 08:00 "Вопреки всему". 08:30 "Вид сверху". 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 12:00 Новости. 12:05 Специальный репортаж. 12:25 "Непобедимый". 13:30 Смешанные единоборства. UFC 267 в Абу-Даби, ОАЭ. Пётр Ян против Кори Сэндхагена. 14:35 Специальный репортаж. 14:55 Новости. 15:00LIVE "Есть тема!". Прямой эфир. 16:25 "Большой хоккей". 16:55 "Вопреки всему". 17:30 Новости. 17:35 Все на Матч! Прямой эфир. 18:25LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Прямая трансляция. 19:55LIVE Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Прямая трансляция. 21:25LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. СКА (Санкт-Петербург) - "Торпедо" (Нижний Новгород). Прямая трансляция. 23:45 Все на Матч! Прямой эфир. 00:55 Бильярд. "Кубок Кремля" в Москве. Мужчины. Свободная пирамида. 01:55 Евротур. 02:45 Д/ф "Лионель Месси". 03:55 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. 04:55 Новости.
05:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 07:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 5 в Оберстдорфе, Германия. HS 137. 08:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 6 в Гармиш-Партенкирхене, Германия. HS 142. 09:30 Триатлон. PTO T100 Triathlon World Tour. Финальный этап в Дубае, ОАЭ. Женщины. 11:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 12:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка. 13:15 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка. 14:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 16:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 17:00LIVE Кёрлинг. Чемпионат Европы в Лохье, Финляндия. Мужчины. Прямая трансляция. 20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 21:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 22:00LIVE Кёрлинг. Чемпионат Европы в Лохье, Финляндия. Женщины. 1/2 финала. Прямая трансляция. 01:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 02:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 04:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 04:45 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142.
Замира яна ташқарига чиқиб келди. Ҳаво анча совибди. Эти жуншикиб, тезда қайтишга мажбур бўлди. Қайтиб кириб, паловнинг гуручини сола бошлади. Роса қийналди. Арзоннинг оши татимас, деганлари шу-да. Эрталаб роса бозор айланди, юриб-юриб охири шу гуручни олганди. Энди оши қанақа чиқаркин, хавотирлана бошлади. Аслида унинг хавотири умуман бошқа тарафда эди.
Ўғли Сарвардан дарак йўқ. Қаерларда қолдийкин. Шуни айтишади-да, боланинг кўнгли далада, деб. Ахир бугун ҳайит арафаси. Рамазоннинг охирги куни. Ўтирса бўлмайдими уйда. Амакисиникига ош олиб бориши керак. Водийда шунақа одат бор. Ҳарарафа кунлари ҳамма уйида палов дамлайди, ликопчаларда бир-бирларига улашиб, алмашиб чиқишади. Ҳатто баъзида турли туман ошлар кўпайиб кетади, қайси бирини ейишни билмай қоласиз. Бир марта эсида, ўзлари пиширган ош қўшнилар ўртасида айланиб яна ўзларига қайтиб чиққанди. Роса кулишганди ўшанда.
Беихтиёр Замира ўтган йилги арафа кунини ёдга олди. Ажойиб ўтганди, эри, Сарвар ва қизи Дилдора. Қор ёққан, ҳовлида тўртовлари нақбир соат қорбўрон ўйнашди. Санжар ва Дилдора Сарварни боплаб белашганда, Замира айвонга чиқиб олиб кузатганди. Кейин ош дамлашди. Оила биргаликда дастурхон атрофида узоқ чақчақлашиб ўтиришганди.
Ўшанда унинг бахти тўкис бўлган экан. Лекин у буни сезмаганди. Ўшанда ҳам нимадир етишмасди. Ҳозир шу ҳақида ўйласа, ўша кунлари унинг ҳаётидаги энг бахтли дамлардек туюлиб кетади. У жуда катта жудоликни бошидан кечирди. Санжар тўсатдан хасталикка чалинди-ю, оламдан ўтди. Замира икки боласи билан чирқираб қолаверди. Ўша кунлари Замира бирор марта ҳам йиғламаганди. Қайнисингиллари ҳам бундан ҳайрон бўлишган, гулдек укам арзон кетди, деб пичинг тошларини ҳам отишганди. Ўшанда нега йиғлай олмаганини ҳалигача тушунмайди. Лекин кейин жуда кўп йиғлади. Ҳаётнинг ҳар қандай синовида Санжар акасини эсга олар, аламини фақат йиғидан оларди.
Ҳозир ҳам ўзини зўрға тутиб турибди. Ўғлидан ҳавотирда. Отанинг ўрни бошқа экан, юпатарди, чиқиб ахтариб келарди. У энди бошини қаёққа урсин. Қариндошлари бошида ўзларини ҳайрихоҳдек кўрсатишди, хабар олиб туришди, энди эса, ҳаммалари ўз араваларини тортиб кетишди.
Сўнгги пайтларда Сарвар анча ўзгарди. Мактабдан кеч келади, кўпинча кийимлари бир аҳволда бўлади. Дарс қилмай қўйди. Келади, овқатланади, кейин телевизор қаршисида пинакка кетади. Баъзан кечгача йўқ бўлиб кетади. Суриштириб кўрди, йиғлаб сиқтади фойдаси йўқ. Индамай тураверади. Бу жиҳати дадасига ўхшаб кетади.
Санжар ҳам шунақа эди. Замира унинг сабрига чинакамига ҳайрон қоларди. Айниқса турмуш қурганларининг дастлабки йиллари, аниқроғи тўйларига бир йил тўлган кун эди. Замира чиройли дастурхон тайёрлади, енгил пардоз қилиб олди. Санжар акасини ишдан келишини кутди. Санжар келди, овқатланди, ҳеч нарсани сезмагандек ўтираверди. Замира бир соатча сабр қилиб ўтирди, кейин чидай олмади.
-Бугун қанақа кун биласизми?-деб сўради.
-Сешанба
-Биламан сешанбалигини мен ҳам, қанақа число деб сўраябман.
Бироз каловланган Санжар:
-Октябрь ойининг йигирма учинчи куни,-деб илжайиб тураверди.
-Хўш?!
-Нима хўш? Яна қанақа саволингиз бор, бераверинг.
Замира ортиқ ўзини тутиб туролмади. Наҳотки унутган бўлса. Ахир, эндигина бир йил бўлдику. Одам шунақа ҳам беэътибор, совуққон бўладими? Аразлаб уйига кириб кетди. Орқасидан кирган Санжар:
-Майли кечиринг, мендан ўтди. Айтақолинг, қанақа кунлигини, шаҳар бердим,-дегани баттар асабини қўзитиб юборди. Нималар демади . Ҳатто пешонам шўр экан, дебйиғлай бошлади. Санжар эса анча пайтгача рўпарасида қоқилган қозиқдек тураверди. Ниҳоят чўнтагини кавлаб, тилла занжир чиқарди ва:
-Сен йиғласанг, чиройли бўлиб кетасан-да, шуни кўрмоқчийдим,- деганди.
Мана ҳозир ҳам йиғлаб ўтирибди. Лекин Замираниг ҳозирги ҳолатини чиройли деб бўлмасди. Ҳаётда бева аёлнинг йиғисидан аянчлироқ йиғи бўлмаса керак. У пайтлардаги йиғиси эркаликдан бўлса, бу сафаргиси ожизликдан эди.
Ўғлининг келмаётгани бир тарафдан бўлса, ҳайитда эрига атаб маросим қила олмаётгани бошқа тарафдан ичини тирнарди. Аслида мана шу ҳайитда эрига бағишлаб маросим қилишни кўнглига тукканди. Анча вақт пул йиғиб юрди.Лекин кутилмаганда қизи кўричак бўлиб қолиб, анча-мунча пул сарфлашга мажбур бўлди. Бу ўтиришидан виждони қийналиб кетди. Санжар ҳайит байрамига алоҳида эътибор берарди. Ҳар сафар арафа куни битта катта сумкада ҳаммага совға-саломлар, егуликлар олиб келарди. Болалар ҳайит байрамини чин кўнгилдан кутишларини, оилада ҳақиқий байрам бўлишини истар эди.
Қайсидир йили пулдан қийналиб қолишди. Ишхонадан маош олиш ҳам кечикканди. Санжар озгина пул билан чиқиб кетди. Анча пайт юриб-юриб Замирага рўмол, қизига бир жуфт пайпоқ олиб келганди. Ўғлининг менгачи, деган саволига:
-Сен билан биз эркакмиз. Олдин аёлларни хурсанд қилишимиз керак,-деб жавоб берган, ва эртасига бирга намоздан қайтишда чиройли дўппи олиб берганди.
Мана шу воқеа барчанинг хотирасида қолди. Кейинчалик Санжарнинг иши ҳам юришиб кетди. Пуллари анча кўпайди. Лекин ҳар сафар ҳайит байрамида Санжар рўмол ва пайпоқ олиб келишини қўймасди. Бу оиланинг ўзига хос анъанасига айланганди.
-Бу ўша кунларимиздан эсдалик бўлсин, ҳозирги кунимизни қадрлашни ўрганамиз,-дерди.
Шу гаплар ўғлининг эсидамикин? Нега бунчалик беъэтиборлик қилади. Бирдан ҳаёлига, мабодо гиёҳвандларга қўшилиб кетмадикин, деган вахима оралади. Йўғ-е, улар бойларнинг боласига ёпишишади, Сарварда пул йўқку, деб ўзини овутди. Қоронғу тушиб бўлди, ундан дарак йўқ. Кап-катта йигит бўлди, бу йили мактабни битиради, ақли эса синглисичалик ҳам йўқ. Нима қилса экан. Амакисига айтишдан фойда йўқ. Санжарнинг вафотидан сўнг анча узоқлашиб кетишган.
Қайноғаси анча пулдор, ўтган йили хотини билан хажга ҳам бориб келди. Майли, пул бермасин, лекин жиянини тергаса, йўлга солса бўладику.
Кеча эрталаб уларникига борганди. Мақсади эри учун маросим қилишни маслаҳат қилиш, агар лозим топса пича қарз олмоқчи эди.
-Энди, келин, укамни қайтариб олиб келиб бўлмайди. Исломда ўзини қийнаб, турли маросимлар қилиш қораланган. Ундан кўра болаларингизга сарфланг ўша пулни. Ўзингиз унга бағишлаб қуръон ўқисангиз ҳам ўтаверади. Қорни тўқларни чақиртириб, маросим қилиб беришдан кимга фойда?
Қайноғасининг узил-кесил гапидан сўнг қандай қилиб қарз сўрашни билмай қолди. Ҳамма шунақа. Маслаҳат беришга уста. Агар шунчалик исломдан хабардор бўлсанг, норасида жиянларингга ёрдамингни бер, биринчи навбатда қариндошларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳам катта савобку. Бу гаплар Замиранинг кўнглидан кечган бўлса-да, сиртига чиқармади. Овсинининг овқатга таклифини ҳам рад этиб, орқасига қайтди.
Мана шу бир йил Замира учун оғир кечди. Иккала фарзанди мактабга қатнайди. Уларга кийим бош ол, йўлкирасини бер, тез тез қанақадир мактаб фондига пул сўраб туришади. Замира шифохонада хамширалик қилади, маҳалладагиларга укол қилиб пул топади. Яқиндаюбка тикишни ўрганиб олди,.тикувчи қўшнисидан иш олиб, бозор учун уларга тикиб беради. Қизи Дилдора ҳам анча чаққон қиз,ойисига қарашади. Баъзан она-бола ярим тунгача юбка тиккан кунлари бўлган.
-Ошни дамламайсизми?
Қизининг саволидан Замира яна ўзига келди. Энди чинакамига хавотир ола бошлади. Бугун арафа эканлигини билардику. Дарси ҳам аллақачон тугаган. У билан бирга ўқийдиган қўшниси Сардор мактабдан келганига анча бўлди. Илгари шу Сардор билан бирга келарди, бирга дарс тайёрлашарди. Энди кимлар билан санғиб юрибдикин, яшшамагур.
-Ассалому алайкум
Она-бола ярқ этиб қарашди. Остонада Сарвар турарди. Кўзлари қизарган, кийимлари бир аҳволда.
-Қаерларда юрибсан? Хавотирда ўлдирдинку мени жувонмарг!
Яна анча жавради, йиғладиСарвар бездай ўтираверди. Индамай овқатланишди. Охири Сарвар:
-Ойи, кечиринг. Бошқа бундай қилмайман,-деди-ю, шартта хонасига кириб кетди.
Бу болани одам қилиш қийин. Қаерда адашди? Доимо яхши кийнтиришга, яхши тарбия беришга ҳаракат қилдику. Отаси ҳам бўш вақтини доимо оила даврасида ўтказарди. Наҳотки, бир йилда бола шунчалик ўзгарса. Қишлоқдан опаси келди, уни яна эрга берворишмоқчи бўлишди. Лекин, айнан шу болалари деб рад эттику. Йўқ, фақатболаларини деб эмас, эрга теккани билан Санжар акасининг ўрнини ҳеч ким боса олмаслигини биларди. Шу гапларнинг барисидан ўғли ҳам хабардор. Эри ўлими олдидан:
-Ўғлим, синглингни ва онангни сенга топширдим, уларга яхшилаб қара,-деганини йиғлаб туриб эшитгандику.Наҳотки унутиб юборган бўлса. Йўқ, энди бошқача йўл тутади. Эртагаёқ жиддий гаплашади ўғли билан. Дўқ қилади, йиғлайди, ялинади, нима қилиб бўлса ҳам, уни бундай юришига чек қўяди.
Шу пайт эшик жиринглади. Балки қўшнилар ош олиб чиқишгандир. Чиқса, Нексия автомашинаси турибди. Ичидан бир аёл тушди:
-Сарварбекнинг уйлари шуми? Сиз ойиларимисиз?
Замиранини ичида бир нима шув этди. Зўрға жавоб берди.
-Менинг хужайиним маҳаллангиз бошидаги авто-мойканинг эгаси бўладилар. Ўғлингиз жуда меҳнаткаш йигит, бугун ҳайит арафаси эрим маош беришга ваъда беришган экан. Ўзлари Тошкентда эдилар, ҳозиргина келишди. Шаҳобчага борсак, қоровул Сарварбекнинг кечгача кутиб-кутиб кетганини айтди. Пул зарил бўлса керак деб, бемаҳал бўлса ҳам олиб келавердик.
Шундай деб, ҳалиги аёл бир пачка минг сўмликни Замиранинг қўлига тутқазди. Замира жуда тез айтилган гапларни яхши англай олмади. Ҳар бир сўзни диққат билан эшитган бўлса-да, негадир тушунмади. Аёлни уйга таклиф қилишни ҳам, қилмасликни ҳам билмай тураверди.
-Майли бошқа сафар. Ҳудо хоҳласа тўйларга келамиз. Айтганча, Аллоҳ сизга сабр берсин. Турмуш ўртоғингиздан айрилган экансиз. Шу пайтгача хабарим йўқ эди. Ҳозир уйигизни ахтараётиб билиб олдик. Мановиси сизларга биздан закот. Яхши кунларга ишлатинглар, синглим.
Шундай деб эр-хотин машинага ўтириб жунаворишди. Замира ҳалиги пулга қаради Икки юз минг сўм экан. Қайтиб кириб, ўйлай бошлади. Ҳалиги аёлнинг гапи унинг қулоғида қолган, энди бирма-бир шу гапларни мулоҳаза қила бошлади. Демак, ўғли шу пайтгача ишлаб юрган экан. Нега билмади? Ўзидан хафа бўлиб кетди. Шу бир йил ичида бирор марта дилдан суҳбатлашдими? Ўғлининг орзулари, ички-кечинмалари билан қизиқдими? Доим қўшниси Сардорни намуна қилишдан чарчамади. Ахир у ўзига тўқ оилада яшайди, уйида компютери,яна интернетми, мейлми бир балолари бор. Ҳар куни палон пулга репетиторга қатнайди. Ўғлига шундай шароит қилиб бера олмадику.
Қизининг, бу пулни қаердан олдингиз, деган саволига эътибор бермай ўғлининг хонасига ошиқди. Шу тобда у боласини кўргиси, ундан узр сўраси,сочларини силагиси келяётганди. Сарвар аллақачон ухлаб ётарди. Ёнига ўтирди. Ўғлига тикилди. Меҳр билан сочларини силади. Қошлари бунча қалин. У ҳозир умрида биринчи марта ўғлининг отасига нақадар ўхшашлигини пайқаганди. Ўша сочлар, ўша бурун, қошлари ҳам Санжар акасини эслатади. Ҳозир кўзига ўғли анча улғайгандек кўриниб кетди. Бетида оз-моз соқол оралабди, мўйлов сабза ура бошлабди.
Замира ўзининг бевалигини ҳам, қийинчиликларни ҳам унутгандек бўлди. Унинг қалбида энди келажакка бўлган ишонч эгаллаганди. Унинг ҳам энди ҳимоячиси, суянчиғи бор. У энди ёлғиз аёл эмас. Санжар акасини эслади. Лекин бу сафар негадир ундан айрилмагандек, унинг нигоҳи, сўзларини бир умрга йўқотмагандек туюларди.
У шу тобда ўғлини уйғотгиси, бағрига босиб кечирим сўрагиси келарди. Неча кундан бери ҳар куни тергайди. Ўғли бечора эса ишдан чарчаб келаётган экан. Бирор марта гап қайтармади, ўйнаб юрганим йўқ демади. Чунки, агар ишлаётганлигини билса, Замира рухсат бермаслиги аниқ эди. Ҳозир ҳам унинг ишлаётганлигидан, пул топганлигидан эмас, ўғли ҳақидаги шубҳаларининг асоссиз чиққанлигидан қувонаётганди.
Майли ухлаб дам олсин. Эртага барвақт ўзи келиб уйғотади. Худди ёшлик давридагидек. Пешонасидан ўпади, тур ўғлим ҳайит намозига кеч қоласан, дейди. Янги жойнамоз беради, дадасининг тасбеҳини қўлига тутқазади. Намоздан келгач, ҳайитинг муборак ўғлим, дейди. Илгари ҳар сафар шундай қиларди.
Оналик меҳрини беради. Ахир у ҳали ҳам ёш бола. Мактабда ўқияпти. Яхши ўқиши, келажакда отаси каби зиёли бўлиб етишиши керак. Айб Замиранинг ўзида. Зорланаверди, отаси йўқлигини таъкидлаб йиғлайверди, оқибатда ўғли пул топиб, ёрдам бермоқчи, суянчиқ бўлмоқчи бўлибди. Энди бундай бўлмайди. Замира янада ғайрат билан ишлайди. Болаларини бекаму-кўст қилиб ўқитади, бошқалардан кам бўлмасликлари керак улар.
Сарвар ҳатто устига кўрпасини ёпмабди ҳам. Замира унинг устини ёпиб қўйди, ўғлининг бошигақўймоқчи бўлиб, ёстиғини кўтарди-ю, ўзини тутиб тура олмади. Ўкириб йиғлаб юборди. Ёстиқ тагида селофанга ўралган румол ва бир жуфт пайпоқ турарди.