Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Барселона» муаммоларининг ечими Паулиньоми ёки Коутиньо?

«Барселона» биринчи марта Хитой чемпионатида тўп сураётган футболчини харид қилди.

«Барселона»даги бразилияликлар қандай бўлишади?

Каталония клубида турли даврларда машҳур бразилияликлар тўп суришган.

Роналдиньо, Роналдо, Ривалдо, Ромарио, Дани Алвес ва Неймар - мегаюлдузлар. Сильвиньо, Адриано, Рафинья, Эдмилсон, Максвелл ҳамда Сонни Андерсон - ажойиб футболчилар, аммо уларни афсоналар сафига қўшиш қийин.

Ибрагимовичнинг дўсти ҳам фаолияти давомида қўлга киритган совринлари туфайли иккинчи даражалилар рўйхатида ажралиб туради - гап Максвелл ҳақида кетмоқда. Умуман, омадсиз трансферлардан бири сифатида Дугласнинг харидини ҳам тилга олиш мумкин.

Кўриб турганингиздек, Паулиньо иккинчи даражалилар қаторига киради. Ҳаттоки, Коутиньони ҳам Роналдиньо тоифасига киритиб бўлмайди. Неймар қўлдан чиқарилди. Шу ўринда бир савол туғилади: Иньеста ёки Ракитичнинг ўрнига Паулиньони қўйиш самара келтирадими?

Бразилиялик ярим ҳимоячи Хитойда мунтазам майдонга тушди, аммо лиганинг даражаси ҳаминқадар. Қолаверса, «Тоттенхэм»ни тарк этаётганида унга грандлар қизиқиш билдиришмади. Наҳотки, 29 ёшли футболчининг ўйини Хави ва Иньеста билан боғлиқ ширин хотираларга якун ясаш учун етарли бўлса?

Паулиньо иқтидорсиз, аммо характерли футболчими?

Бразилиялик ярим ҳимоячини кучсиз дейиш қийин, чунки у анча шижоатли - жисмоний формаси жойида бўлган кезлари яккакурашларда устунликни ҳеч кимга бермайди.

Яя Туредан кейин «Барселона» сафида бундай футболчи кўриниш бермаганди. Таъкидлаш жоизки, Паулиньонинг Европани пуллар учун тарк этгани ўзига хос огоҳлик қўнғироғига айланиши табиий. Конте сингари мураббийлар бундай ўйинчиларни ўз жамоаларида кўришга ошиқмайдилар ва кўпинча адашмаганликлари ойдинлашади.

Таъбир жоиз бўлса, иккинчи Витсель ҳозир Хитойдан «Барселона»га йўл олди. Зеро Паулиньо «Тоттенхэм»­даги битта яхши мавсумдан сўнг кучли даражада футбол ўйнамаган. Унда маҳорат ва характер етарли, аммо «кўҳна қитъа»нинг етакчи лигаларида юлдузлик даражасига чиқар даражада иқтидорга эга эмасдек.

Паулиньонинг фаолияти Вильнюсда бошланган, ке­йинчалик Польшанинг Лодзесида тўп сурди. Сўнгра «Коринтианс» ва мамлакат термасига қўшилишидан олдин Бразилиянинг қуйи дивизионларида ўйнади. Паулиньонинг икки карра Хитой чемпионлигини қўлга киритгани таҳсинга сазовор, аммо бу 29 ёшли футболчининг «Барселона»га ўтиши учун етарлими?

Қайси чизиқда тўп суриб, «Барса»га қандай ёрдам бериши мумкин?

Иньестага ўринбосар қидириш чоғида хаёлингга Коутиньо, Алли, Азар, Эриксен каби номзодлар келади. Бускетсга ҳамроҳлик қила оладиганлар қаторига Верраттини киритиш мумкин.

Аммо якунда Паулиньони харид қиласан. Бразилиялик ярим ҳимоячининг «Барселона»га ўтиши ҳақида даст­лабки хабарлар чиққан пайтда кўпчилик шу тариқа каталонияликлар Арда Туронни Хитойга сотмоқчи эканлигини тахмин қила бошлади.

Трансфер янгиликларига шундай муносабат билдирилаётган паллада ҳақли савол туғилади: Паулиньонинг ўйин даражаси Вальверде ва «Барселона» талабларига мос тушадими?

Айтишларича, бош мураббий Верраттини харид қилиш фикрини ёқлаб чиққанида, унга «Эрнесто, ортиқча гапирманг», деб оғзини юмишган экан.

Натижада, хитойликлар икки йил аввал «Гуанжоу Эвергранд»га 14 миллион евро эвазига қўшилган футболчини сотиш орқали фойда кўришди. Демак, «Барселона» Чин юртидагиларни кўндириш учун деярли уч баравар кўпроқ пул тўлаган. Албатта, Паулиньо Уругвай термасига қарши кечган баҳсда «селесао» сафида «хет-трик» қайд этди. Аммо бу сўнгги олти йил мобайнида миллий жамоада урган 10та голидан 3таси, холос.

Унинг клубдаги иштироки самарали, зарбаси бинойидек, пенальти тепиш масъулиятидан чўчимайди. Аммо Паулиньо аниқ узатмалар бў­йича ўттиз ёшли форвард Чжан Венчжаодан ортда қолди. Энди бразилиялик ярим ҳимоячи тўп сурган чемпионат даражасини ўзингиз тасаввур қилаверинг.

Хўш, у ҳафтасига икки марта майдонда астойдил жавлон уришга тайёрми? Агар шундай бўлса, асосий таркибдан Ракитич ёки Иньестани сиқиб чиқариши лозим. «Барселона»нинг 4-2-2-2 тактик схемасига ўтиш эҳтимоли йўқ эмас.

Шунда таянч нуқтасида Паулиньо ва Бускетс, сал олдинроқда Иньеста ва Месси, форвардлар чизиғида эса Дембеле ва Суарес ўйнаши мумкин.

Натижада, бразилияликлардан иборат «Барселона»га асос солинади. Аммо шундай услуб учун яралган Неймарсиз жамоанинг ишлари қовушармикан? Ёки Коутиньо келгач, 4-3-3 схемаси танланиб, марказда Бускетс, Филипе ҳамда Паулиньо тўп суришадими?

Паулиньонинг ортидан Коутиньо ва Дембеле келишадими?

«Ливерпуль» Коутиньони сотишдан бош тортмоқда, аммо ЕЧЛ «плей-офф» босқичи доирасидаги «Хоффенхайм»га қарши баҳс қайдномасида бразилияликка жой топилмади - демак, каталонияликларда кичик бўлсада имконият сақланиб турибди.

Ахир Неймар кетганидан сўнг вужудга келган катта бўшлиқни жаноб Бартомеу йирик маблағга Паулиньо ва Дембелени сотиб олиш ҳисобига тўлдирмоқчи. Бири майдон марказида жисмоний бақувват ўйинчилар сони ортиши учун ушбу чизиқдан жой олади. Усмон эса ҳужумнинг чап қанотида ўйнайди.

Икки футболчи учун 140 миллион евро сарфланади, шунингдек, 100 миллиондан камига тушмайдиган Коутиньо учун кураш давом этади. Шунда «Барселона»нинг майдон марказидаги квартети Паулиньо, Бускетс, Месси ва Коутиньо ҳисобига ташкил бўлади. Ҳужумда Суарес ҳамда Дембеле ўйнашади.

Семедунинг ҳам борлиги инобатга олсак, тўртта позицияда янгиланган таркиб вужудга келади. Аммо бу ўзгаришлар Алвес, Неймар ва Иньестанинг йўқлигини билдирмаслик учун етарли бўлармикан?

Бразилияликлар «ПСЖ»га кўчиб ўтишди, Андрес эса бутун мавсумни юқори даражада ўтказа оладими-йўқми, деган савол бор. Чунки унинг 2017 йилги иштироки хавотирга солиши тайин.

Албатта, келаётган футболчилар ёмон эмас. Ҳаттоки, жуда маҳоратли. Айниқса, «Ливерпуль», «Тоттенхэм» ёки «Боруссия» Дортмунд сингари жамоалар учун. Аммо юқорида номи келтирилганларнинг ҳеч бири ёрқин юлдуз даражасида эмаслар.

«Барселона»нинг Бельерин, Верратти ва Дибала учун курашиб, якунда Семеду, Паулиньо ҳамда катта эҳтимол билан Дембелени сотиб олиши кишини сергаклантиради. Бу ёқда Коутиньо келмоқчи, аммо рўйхатда дастлаб тилга олинган футболчилар «Барселона» сафига қўшилишмади.

«Тоттенхэм» захира ўриндиғига мустаҳкам жойлашиб олган Паулиньо Хитойга йўл олди, икки йилдан сўнг эса Каталонияга йўл олмоқда.

Янги жамоасида унга Андре Гомеш рақобатчилик қилади. Нима ҳам дердик, ўтган ҳафта старт олган мавсум барча саволларга жавоб беради: Бартомеу даҳоми, омадлими ёки сўнгги қарорлари туфайли лаёқатсизга айланадими?!

Паулиньо ва унинг «Барселона»га ўтиши ҳақида қизиқарли фактлар

- дастлаб мини-футбол ўйнаган Паулиньо катта футболдаги фаолиятини 18 ёшида «Вильнюс»да бошлаган. Жамоада молиявий муаммолар пайдо бўлгач, Беларуснинг «Неман» клубида тўп сурган бразилиялик ярим ҳимоячи охир-оқибат яроқсизга чиқиб қолди;

- Паулиньо Литва, Польша, Бразилия, Англия ва Хитойда тўп сурган. Чемпионлар даражасидаги клубда атиги икки йил ўйнаган - «Коринтианс» билан Либертадорес кубоги соҳибига айланган;

- «Тоттенхэм»нинг асосий таркибида бир мавсум тўп сурган. Янги бош мураббий Почеттино уни ўз режаларига киритмагач, бразилиялик футболчи захира ўриндиғига «михланган»;

- Паулиньо 14 миллион евро эвазига Хитойга кўчиб ўтгач, маоши деярли икки баробар ошди. Мукофот пулларини ҳисобга олмаганда 5 миллион евро ола бошлади;

- Сколари ва Хитойдаги саргузаштлари эвазига Паулиньо Бразилия термасига қайтди. 2013 йили «селесао» таркибидаги ўйинларининг 40 фоизини ўтказганди. Унинг халқаро майдондаги тажрибаси у қадар салмоқли эмас;

- Паулиньо ЖЧ-2014да Германия термасига қарши тўп сурган - танаффусда сўнг захирадан ўйинга қўшилганди. Шундан сўнг Шюррле яна иккита гол ургач, бразилияликлар 1:7 ҳисобида мағлуб бўлишди. Қаҳрамонимиз жамоасига ёрдам беролмади;

- «Барселона» унинг учун хитойликларга 40 миллион евро тўлади. Ваҳоланки, Чин юрти вакиллари икки йил аввал Паулиньонинг трансферига икки баробар камроқ маблағ ажратишганди. «Реал»беш нафар ўйинчи - Асенсио, Марсело, Каземиро, Лукас Васкес ҳамда Себальос учун 35 миллион евро сарфлади. Ушбу рўйхатга шунингдек, Карвахални ҳам қўшиш мумкин. Чунки уни 5 миллионга сотиб, сўнгра 6,5 «лимон»га ортга қайтаришганди. Демак, фарқ атиги 1,5 миллион еврога тенг;

- Зидан қўл остидаги жамоанинг асосий таркиб вакиллари - Марсело, Карвахаль ва Каземиро «Реал»га 19 млн. еврога, яъни Паулиньодан икки баробар камроққа тушган. Бу каби трансферларда бир тўхтамга келиш даркор: ё у ўта аҳмоқ ёки ҳақиқий даҳо.

Киритилди: 28.08.2017 10:33. Ўқилди: 10739 марта. Фикрлар: 4 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ливерпуль
2-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.