Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Жазодан жабрдийдага қандай манфаат? Футболдаги симуляциялар ҳақида

Англия FA симуляциларга барҳам бериш мақсадида айёр футбочиларни жазолашга қарор қилди. Бир қарашда ўринли қарор - ғирромлик ёрдамида мақсадга эришмоқчи бўлган футболчи жазога лойиқ.

Иккинчи томондан, жабрдийда жамоа учун бу чорадан ҳеч қандай манфаат йўқ. Яъни, симуляция эвазига ишланган пенальтидан урилган гол бекор қилинмайди. Бу эса тўйдан кейин чалинган ноғорадек гап.

Тўғри, ҳар бир симуляция соҳибининг бу қилмиши учун иккита ўйиндан четлатилиши масаласи ҳозирча махсус комиссия тасдиғидан ўтганича йўқ. Агар у кучга кирса, дастлаб чемпионшип беллашувларида татбиқ этилади. Масаланинг нозик жиҳати шундаки, жазо муайян ҳолатларда, қайсидир футболчининг ноҳақ майдондан четлатилиши ёки асоссиз пенальти белгилангани маълум бўлганидан кейин қўлланилади. Мана шу жиҳат баҳсли вазиятларни юзага келтиради. Хатоликлардан мутлақо фориғ бўлишнинг иложи йўқлиги янада қизғинроқ баҳс­ларга сабаб бўлди. Албатта, симуляция ижрочилари ҳеч кимга ёқмайдилар, ўзимизникилар уялтириб қўйишади, рақибларимизни эса ҳақоратларга кўмиб ташлаймиз. Шунингдек, ўйин қоидаси бузилганлигини аниқлашда хатога йўл қўйиб, асоссиз пенальти белгилаган ёки қизил карточка билан «сийлаган» ҳакамга раҳмат айтадиган мухлисга ҳозиргача дуч келганимизча йўқ. Футбол эса икки томоннинг қарама-қаршилигига асослангани боис, баҳсли вазиятлардан иборат. Деярли ҳар бир вазиятни икки хил баҳолаш мумкин. Боз устига, мухлислар босими ўз таъсирини ўтказаётган паллада. Албатта, жарима майдончаси ичида рақиб ўйинчиси йиқилса, бу шубҳасиз симуляция оқибати. Бордию, ўзимизникилар шу манзарани такрорлашса, ҳакам эътиборсиз қолдирса, дарҳол шовқин кўтарилади. Дарҳақиқат, симуляциячиларни жазолашга қарор қилишгани адолатли амал. Аммо у кескин зиддиятларга олиб келиши ҳеч кимга керак бўлмаган ортиқча бош оғриғи. Видеотакрорлар ҳам айрим ҳолларда ҳақиқатни юзага чиқаришга ожизлик қилади. Балки пенальтининг асоссиз эканлиги исботланган тақдирда голни бекор қилиш ёки ўйинни қайта ўтказиш керакдир? Голни урган жамоага эмас, балки мағлубиятга учраган жамоа ҳисобига ёзиш тўғрироқ бўлар? Йўқ, бунинг иложи йўқ. Ҳатто бу чемпионлик тақдирини ҳал қиладиган беллашувда юз берган бўлса ҳам. Тўғри-да, пенальтидан ғалаба тўпини дарвозага йўллаган муғомбирнинг янги мавсумнинг дастлабки иккита учрашувида майдонга тушолмаслиги мағлуб жамоага қандай манфаат бериши мумкин? Жазо қилмишга яраша эмас.

Шубҳа, йўқки, симуляция - муттаҳамлар қуроли. Футболда бу қуролдан фойдаланадиган ўйинчилар етарли. Масалан, рақиб ҳужумчисини астагина қулатиб жазосиз қоладиган ҳимоячилар, артистларга хос йиқилишлар эвазига пенальти ишлайдиган «актёрлар». Афсуски, ке­йинчалик видеотакрорлар ёрдамида аниқланган айбдорларни ФАдагилар кам ҳолатларда жазолашади. Ваҳоланки, ўша муғомбирлик, кўпчилик ҳолларда ғолиблик тақдирини ўзгартириб юборади. Ҳа, адолат тантанасини ҳаммамиз истаймиз. Аммо яратилган қонун-қоидаларда камчиликлар кўп - айёрликни амалга оширган футболчини жазолаш мумкин. Лекин жабрдийдага етказилган зарарни қоплаш ҳеч кимнинг эсига келмайди. Адолатпарварлик борасидаги изланишлар охир-оқибат футболни «соф вақт» тизимига олиб келиши мумкин: «Ҳар бир баҳсли вазиятда ўйин тўхтатилиб, қоидабузар жазосини олади. Лекин бу усул ҳам ғирромлик, айёрлик ва муттаҳамликдан тўла-тўкис халос бўлиш имконини бермайди. Қолаверса, футбол - кескин қарама-қаршиликлар остида ўтадиган, қувонч­ли, аламли, ҳайратланарли ҳодисаларга бой ўйин. Шунингдек, айрим адолатсизликларга ҳам. Уни оташин учқуни, турли симуляциялар, қўполликлар, фантастик голлар, қабиҳ «подкатлар», мағлубиятлардаги аламли ва зафар онларидаги қувончли кўз ёшлари учун севамиз». Дисквалификация хусусидаги хабарни эса бир кундан кейин газета саҳифаларида ўқиймиз. Борди-ю, янгилик татбиқ этилган тақдирда нафақат Серхио Бускетс, Давид Луиз ва Эшли Янг, балки барча қоидабузарлар жазоланишлари аниқ, жазо ҳеч қачон барчани бирдек қониқтирадиган мукаммалликка кўтарилмаган. Яна баҳс, мунозара... Насиб этса, сизу биз ҳам бироз ўзгачароқ манзаранинг гувоҳига айланишимиз мумкин. Яъни, симуляция ихлосмандлари энди ўз маҳоратларини жарима майдончаси ичида эмас, балки узоқроқда намойиш эта бошлайдилар. Майдонча ташқарисидаги қоидабузарлик нари борса сариқ карточка билан жазоланади. Эвазига жамоа стандарт вазиятдан гол уриш имкониятига эга бўлади. Қисқаси, муғомбир симуляциячи ўйин қоидаларининг нозик жиҳатларидан самарали фойдаланиш йўлларини қидиради.

ФА эса адолат тантанаси йўлидаги изланишларида давом этади: «Симуляция ортидан онгли равишда ўйин вақтини чўзганлиги учун жазо белгиланса, ажабланмаймиз». Айниқса, қайсидир жамоа кичик ҳисобда ғалаба қозонаётган учрашувларда. 

Киритилди: 28.08.2017 10:58. Ўқилди: 5774 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ливерпуль
2-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.