Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Январь ойида амалга ошиши кутилаётган улкан трансферлар. Топ-4

Қишки трансфер ойнаси ҳали очилгани йўқ. Шунга қарамай, битта рекорд ўрнатилди: Виржил ван Дейк футбол тарихидаги энг қиммат ҳимоячига айланди.

Одатда январь ойида оламшумул трансферлар амалга оширилмайди. Бу галги трансфер ойнаси истисно бўлиши мумкин. Қишки трансфер даврида амалга ошиши кутилаётган 4та улкан трансферни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

1. Филиппе Коутиньо. «Ливерпуль»дан «Барселона»га
Европа футболида рўй бериши анчадан бери кутилаётган трансферлардан бири. «Барселона» ёз давомида «Ливерпуль» билан савдолашди, аммо мерсисайдликларнинг талабини қондира олмади. "Лвиерпуль" уни қишки трансфер пайтида сотишга ваъда беришганди. Коутиньо борасида трансферлар январь ойида давом этиши кутилмоқда. Филиппе универсал футболчи эканини инобатга олсак, у Вальверде ўйин услубига мослашиб кетишига шубҳа йўқ.

2. Алексис Санчес. «Арсенал»дан «ПСЖ»га
«Арсенал» клуби Европа чемпионлар лигасида иштирок этмаётгани Алексис Санчесга ёқмаяпти. Чилилик футболчининг "канонирлар" билан шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунига етади, аммо Санчес уни узайтиришни истамаяпти. Ёзда «Бавария» ва «Манчестер Сити» клублари 29 ёшли футболчини қўлга киритиш учун ҳаракат қилишганди. Аммо Санчес талаб қилаётган катта маош мюнхенликларга ёқмаган бўлса, "Арсенал" ўз ҳужумчисини "шаҳарликлар"га сотишни истамади. Эндиликда Гвардиола ихтиёрида Раҳим Стерлинг, Лерой Сане ва Габриель Жезус каби ёш ҳужумчилар бор. Шу боис, Алексисни қўлга киритишни истаётган топ-клублар орасида фақат ПСЖ қолмоқда. Шу кунларда Санчесни Париж аэропортида кўрганлар бор. Ким билади дейсиз, балки у январь ойида "ПСЖ" сафини тўлдирар.

3. Давид Луис. Контедан узоқроқ кетса бўлгани
Давид Луис ҳам Диего Костанинг йўлини тутиши мумкин. Мураббий билан можарога борган ҳимоячи январ ойида «Челси»ни тарк этиши мумкин. Конте уни кечириб ўтирмаслиги тайин. Даниялик Андреас Кристенсен ҳозирча Луиснинг ўрнини яхши босмоқда.

Жамоани тарк этишни истаётган Луис билан «Бавария», «Барселона», «Арсенал» клублари алоқа боғлашга ҳаракат қилишмоқда. Футболчининг ўзи «Барса»да ўйнашни орзу қилмоқда. Каталонияликлар ҳозирча бор эътиборларини Коутиньонинг трансферига эътибор қаратишган. "Кўк-анорранглилар" ҳимоячи учун катта пул сарфламоқчи эмаслар.

4. Юлиан Дракслер. «ПСЖ»дан «Арсенал»га
Юлиан Дракслер – мавсумнинг энг омадсиз футболчиларидан бири. Германиялик футболчи 2017 йилнинг январь ойида «Вольфсбург» сафидан "ПСЖ"га ўтди. У парижликлар ўйинига тезда мослашиб кетиб, жамоанинг етакчиларидан бирига айланишга улгурди. Юлиан ўтган йилги мавсумда Франция чемпионлигини қўлга киритди. У Германия терма жамоаси билан Конфедерациялар кубогига йўл олди ҳамда мусобақада ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек, у турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 2017/2018 йилги мавсум бошида уни ёқимсиз хабар кутаётганди: Неймар ва Мбаппе "ПСЖ"га келиб қўшилганди.

Унаи Эмери немис футболчисига ўйин амалиётига беришга ҳаракат қилмоқда. Аммо юқоридаги икки юлдуз туфайли қанотда ҳозирча унга "нон" камроқ. Марказда эса Дракслер ўзини эркин ҳис қилмайди.

«Арсенал» Юлиан Дракслер учун бош даъвогар бўлиб турибди. "ПСЖ" молиявий ҳалол ўйин қоидаси борасида балансни тўғрилаш учун баъзи ўйинчиларини сотишга мажбур. Шу боис, ярим ҳимоячи январь ойида Парижни тарк этиши мумкин. Дракслер "Арсенал"га ўтса, жамоа етакчисига айланади.

Киритилди: 30.12.2017 18:19. Ўқилди: 26355 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ливерпуль
2-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.