Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ҳафта ўйинлари: Клопп Гвардиолага қандай совға ҳозирлаяпти?

“Эрудит СПОРТ” нашри томошабоп ўтиши кутилаётган қуйидаги тўрт кубок тўқнашувини ўтказиб юбормасликни тавсия қилади:

№4-матч: “Байер-04” – “Бавария”

12 январ, жума, соат: 00:30

ТВ-трансляция: Футбол 3

Ўзаро учрашувлар:

11 ҒАЛАБА 10 ДУРАНГ 32 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Байер-04” – “Бавария” 0:0 ва 1:3

Имконият: 30/30/40

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Байер-04” – “Бавария”

266,40 миллион евро VS 643,25 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

“Байер” охирги ўн тўрт мавсумдаги энг ёмон натижани (12-ўрин) қайд этгач мутасаддилар жамоанинг мавқеини тиклашни Хайко Херрлихга ишониб топширди. Буни қаранг-ки, “Фармацевтлар” яна рақибларига бош-оғриқ бўляпти. Биргина мисол: леверкузенликларнинг мағлубитясиз ўйинлар серияси ўн икки ўйинга етган. “Бавария”да эса тўрт турдан буён ютқазмаяпти. Негадир Юпп Хайнкес бошқарувидаги жамоада голлар қурғоқчилиги кузатиляпти. “Немис машинаси” тўрт тўқнашувнинг учтасида кичик ҳисобда ғалаба қозонган. “Шерлар” биринчи даврада, мавсумнинг илк матчида “Бавария” билан юзлашганида уч очкони бой берганди. Мутахассис Хайко Херрлих ҳам бир тошга икки марта қоқилишни истамайди. Қолаверса, мухлислари кўз ўнгида мағлубиятга учрамаган жамоа мюнхенликларга осонликча таслим бўлмайди.

 

№3-матч: “Реал” Мадрид – “Виляьрреал”

13 январ, шанба, соат: 20:15

ТВ-трансляция: УзРепорт ТВ

Ўзаро учрашувлар:

21 ҒАЛАБА 10 ДУРАНГ 3 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Реал” Мадрид – “Виляьрреал” 1:1 ва 3:2

Имконият: 40/30/30

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Реал” Мадрид – “Виляьрреал”

858,50 миллион евро VS 196,20 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

Жорий мавсумда “Реал” осмонини тез-тез қора булутлар қоплаяпти. Ҳозир ҳам жамоа устозининг ишлари беш эмас. Чемпионат карвонбошиси “Қироллик клуби”дан ўн тўрт очкога илгарилаб кетган, тўққиз ўйинда дарвозасидан гол ўтказиб юборди, яна Роналду кетаманга тушган. Хуллас, Зидан ҳал қилиши лозим бўлган муаммолар етарлича. “Вильярреал” постини эгаллаб турган Хавьер Кальеха аввалги ҳамкасбларидек мавжуд ресурсларни тўғри тақсимлаш устида бош қотиряпти. Буни Примеранинг 11 матчида уддасидан чиқди (8 ғалаба ва 3 дуранг). Аммо яна олти турда “Сариқ субмарина” енгилди. Ўзаро учрашувларга кўра, “Вильярреал” мезбонларга жиддий қаршилик кўрсатади: мадридликлар сўнгги ўн беш очколик имкониятдан саккиз очко жамғарган. Бошқача айтганда, майдон эгалари сўнгги беш баҳснинг учтасида ғалабадан мосуво бўлган.

 

№2-матч: “Челси” – “Лестер Сити”

13 январ, шанба, соат: 20:00

ТВ-трансляция: Футбол ТВ

Ўзаро учрашувлар:

38 ҒАЛАБА 23 ДУРАНГ 18 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Челси” – “Лестер Сити” 3:0 ва 2:1

Имконият: 40/30/30

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Челси” – “Лестер Сити”

681,75 миллион евро VS 257 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

Мутахассислар Антонио Конте ҳамда Клод Пюэль Премьер лига доирасида учинчи марта учрашяпти. Ёдингизда бўлса, ҳамкасблар ўртасидаги аввалги “Дуэл” ўтган мавсумда, Пюэль “Саутгемптон”ни шуғуллантирганида юз берган. Ўшанда италиялик “Маэстро”нинг қўли баланд келганди. Учинчи ўйинда франциялик мураббий ғалабани ўз томонига оғдира олармикан? Ваҳоланки, “Аристократлар” сўнгги олти ўйинда ўн тўрт очко жамғарди, “Стэмфорд Бриж”даги етти матчда рақибларини ер тишлатди. Ўз навбатида, “Тулкилар” барқарор ўйин намойиш этмаяпти: саккиз турда уч очко ишлаган ва яна шунча баҳсда уч очкони рақибига қўш-қўллаб топширган. Хусусан, кейинги олти беллашувда ўн бир очкони “бошига етган”. Қисқаси, “Лестер Сити” учун мотивация вазифасини ўтайдиган фактлар бисёр. Бу эса “Аристократлар” ва “Тулкилар” ўртасидаги тўқнашув томошабоп ўтишига ишора.

 

№1-матч: “Ливерпуль” – “Манчестер Сити”

14 январ, якшанба, соат: 21:00

ТВ-трансляция: Футбол ТВ

Ўзаро учрашувлар:

77 ҒАЛАБА 40 ДУРАНГ 42 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Ливерпуль” – “Манчестер Сити” 1:1 ва 0:5

Имконият: 35/25/40

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Ливерпуль” – “Манчестер Сити”

676 миллион евро VS 782,50 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

 Дастлабки даврдаги нокаутни “Ливерпуль” ишқибозлари унутганича йўқ. Ўша “тарсаки” мураббий ва ўйинчиларнинг ҳам ёдидан кўтарилмаган. Немисча ҳисоб-китобга уста Юрген Клопп рақибига қандай совға ҳозирлаб қўйган? Таъкидлаш керакки, “Шаҳарликлар”нинг ҳар бир ғалабаси уларни чемпионлик сари яқинлаштиряпти, бир вақтнинг ўзида таъқиб қилаётган жамоалардан узоқлаштиряпти. Ҳозичра Премьер лигада “Манчестер Сити”нинг йўлига тўғаноқ бўладиган жамоа топилмади: 22 матчда 20 ғалаба, 2 дуранг. “Ливерпуль” бундай натижадан йироқда, аммо ўз уйида рақибларига нон қолдирмайди. Масалан, жорий мавсумда “Қизиллар” майдонига, “Энфилд”га сафар уюштирган жамоалар ортга уч очко билан қайтмаган. Устига-устак, мезбонлар дарвозасига тўрт жамоа йўл топган холос. Хўш, “Сити” мавсумдаги илк мағлубиятини тан олиб, уйига қуруқ қўл билан жўнайдими ёки “Ливерпул”нинг ўн бир ўйиндан иборат мағлубитясиз серияга нуқта қўйилади? Ушбу саволга якшанба оқшомида жавоб топамиз.

Улуғбек РАҲМОНҚУЛОВ, «Эрудит СПОРТ» газетаси.

Киритилди: 12.01.2018 21:58. Ўқилди: 7587 марта. Фикрлар: 3 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

21.04.2024. АПЛ. 34-тур.
20:30
Фулхэм
1-3
Ливерпуль

Навбатдаги учрашув

25.04.2024. АПЛ. 29-тур.
00:00
Эвертон
-:-
Ливерпуль
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.