Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ-2017|2018. Финал: фактлар, рақамлар, кўрсаткичлар

Европа чемпионлар лигасининг 2017/18 йилги мавсуми ҳам якунига етди. Мухлисларни лол қолдирган ҳолда қаторасига учинчи маротаба Мадриднинг «Реал» клуби яна нуфузли турнирнинг шоҳсупасига кўтарилди.

Қуйида финал баҳси атрофидаги ва учрашувда қайд этилган диққатга сазовор факт ва турли кўрсатгичлар ҳақида гаплашамиз.

«Реал» Европа ЧЛнинг янги тарихида «шалпангқулоқ» кубокни кетма-кет 3-марта қўлга киритган биринчи жамоа бўлди. Бошқа ҳеч қайси жамоага турнирда қаторасига 2 марта зафар қучиш ҳам насиб этмаган.

Тўғри, Чемпионлар кубоги даврида «Аякс» ва «Бавария» кетма-кет 3 мартадан зафар қучган. Лекин «Реал»нинг эски турнирдаги серияси 5та ғалабага тенг (1956-1960 йиллар мавсум).

«Реал» турнирнинг бутун тарихида 13-марта ғалаба қозонди. Мадридликларнинг шунча ғалабадан 4тасини охирги 5 йилда тантана қилишгани диққатга сазовор.

«Реал» охирги 3та ғалабасини Зайниддин Зидан қўл остида расмийлаштирди. Бунгача ҳеч қайси мураббий Европанинг энг нуфузли мусобақасида кетма-кет 3 марта ғалаба нашидасини сурган эмасди.

Зайниддин Зидан турнирдаги ғалабалари сони (мураббий сифатида) бўйича Карло Анчелотти («Милан» билан 2 марта ва «Реал» билан  1 марта) ҳамда Боб Пэйсли («Ливерпуль» билан 3 марта)га тенглашиб олди.

«Ливерпуль» устози Юрген Клопп мураббийлик фаолияти давомида 7-марта финалда қатнашиб, 6-марта мағлубиятни тан олди. У Дортмунднинг «Боруссия»сида ишлаган вақти Германия кубоги финалида 2 марта ва ЧЛда 1 бора мағлубият аламини тотиб кўрганди (барчаси «Бавария» томонидан).

«Ливерпуль» билан эса бунга қадар Европа Лигаси ва Англия Лига кубоги финалларини бой берганди. Қисқаси, Клопп финалдаги ягона ғалабани 2012 йили «Боруссия» билан Германия кубогида нишонлаган.

«Реал» юлдузи Криштиану Роналду ЧЛнинг энг совриндор футболчисига айланди. Португалиялик футболчи турнирда 5-марта шоҳсупага кўтарилди. У биринчи ғалабасини «МЮ»да нишонлаганди. Тўғри, Чемпионлар кубогини олсак, 5 марта бош соврин ютган яна бир футболчи бор - «Реал» афсонаси Альфредо ди Стефано.

«Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане финалда ҳам гол уриб, «Ливерпуль» триоси натижасини яхшилади. Хуллас, Мане - Фирмино - Салоҳ учлигининг мавсумдаги голлар сони 30тага етди.

Бу турнир рекордидир. Умуман, бу футболчилар ЧЛнинг битта мавсумида 10тадан гол уришди. Турнир тарихида бирор ҳужум триосида бундай тенглик кузатилмаганди.

Гарет Бэйл ЧЛ финаллари тарихида захирадан майдонга тушиб, «дубль» муаллифига айланган биринчи футболчи бўлди.

Криштиану Роналду ЕЧЛ-2017|2018нинг энг яхши тўпурарига айланди. Португалиялик футболчи мавсум давомида 15та гол урди. Эътиборлиси, Роналду кетма-кет 6 мавсумдан буён ЧЛ бош голеадори мақомини бегона қилмаяпти.

Умуман, у фаолияти давомида турнир тўпурарлари пойгасида 7-марта ғолиб чиқди. Тарихда ҳеч қайси футболчи бундай натижани қайд этмаганди.

«Реал» ҳужумчиси Карим Бенземанинг турнирдаги голлари сони 56тага етди ва у умумий рўйхатда ПСВ, «МЮ» ҳамда «Реал»нинг собиқ вакили Рууд ван Нистелройга етиб олди.

Бенземадан олдинда 3 нафар футболчи бор: Криштиану Роналду (120та гол), Лионель Месси (100та гол) ва Рауль Гонсалес Бланко (71та гол).

Якунланган мавсум «Реал»дан ташқари, «Атлетико» ҳам еврокубок (ЕЛ) ғолиби бўлди. Шу тариқа Испания жамоаларининг сўнгги 5 йилдаги халқаро ғалабалари сони 9тага етди.

Примеро иштирокчилари бу оралиқда ЧЛда 5 марта («Реал» - 4, «Барселона» - 1) ва ЕЛда 4 марта («Севилья» - 3, «Атлетико» - 1) зафар қучишди. Қисқаси, сўнгги 5 йилни олсак, бошқа лига вакили атиги 1 марта шоҳсупадан жой олди («МЮ» аввалги мавсум ЕЛ ғолибига айланганди).

Диққатга савозор томони, шунча вақтда Европа суперкубоги ҳам испан клубларидан ортмади. Оддий ифода этганда, евротурнирларда Испания ва Англиядан бошқа мамлакат клублари ғалаба нималигини билмади.

«Реал» еврокубокларда 307-ғалабасига эришди ва бу борада мутлақ рекордчига айланди. Бунгача юқори кўрсаткич «Барселона»га ҳам тегишли эди - 306та ғалаба.

«Реал» ва «Атлетико» клублари Европа суперкубоги-2018да ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу соврин тарихида «Мадрид дербиси» биринчи марта кузатилади. Эслатма, суперкубок тақдирига 15 август куни Таллинда ойдинлик киритилади.

«Реал» ўзи иштирок этган еврокубоклар финалида кетма-кет 9-марта ғолиб чиқди. «Қироллик клуби» евротурнирнинг ҳал қилувчи ўйинида охирги марта 1982|1983 йиллар мавсумида мағлуб бўлганди.

Ўшанда мадридликлар Шотландиянинг «Абердин» жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришган. «Реал» шундан буён ЧК|ЧЛда 7 марта, УЕФА кубогида 2 марта зафар қучди.

УЕФА техник кузатув гуруҳи «дубль» муаллифи Гарет Бэйлни финал ўйинининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этди. Факт шуки, ЧЛнинг сўнгги 3та финалида фақат «Реал» вакили энг яхши футболчи мақомини олмоқда. 2016 йили Серхио Рамос, ўтган мавсум эса Криштиану Роналду эътироф этилганди.

Англия клублари қаторасига 7-марта финалда Испания жамоаларига имкониятни бой берди: 2006 йил - «Севилья» - «Мидлсбро» - 4:0 (УЕФА кубоги); 2006 йил - «Барселона» - «Арсенал» - 2:1 (ЧЛ); 2009 йил - «Барселона» - «МЮ» - 2:0 (ЧЛ); 2010 йил - «Атлетико» - «Фулхэм» - 2:1 (ЕЛ); 2011 йил - «Барселона» - «МЮ» - 3:1 (ЧЛ); 2016 йил - «Се-вилья» - «Ливерпуль» - 3:1 (ЕЛ); 2018 йил - «Реал» - «Ливерпуль» - 3:1 (ЧЛ).

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилди: 29.05.2018 13:36. Ўқилди: 17966 марта. Фикрлар: 3 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

11.05.2025. АПЛ. 36-тур.
20:30
Ливерпуль
2-2
Арсенал

Навбатдаги учрашув

20.05.2025. АПЛ. 37-тур.
00:00
Брайтон
-:-
Ливерпуль
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.