Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

У бир мавсумлик футболчи эмас. Яна Муҳаммад Салоҳ ҳақида

2018 йил, 25 апрель тунги соат 01:20. «Ливерпуль» Европа Чемпионлар Лигасининг ярим финали 1-учрашувида «Рома»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди.

Мазкур ўйин каминани кичик ҳадик ва катта ҳаяжон билан биринчи марта мисрлик Муҳаммад Салоҳ (у собиқ жамоасига 2 та гол урганди) ҳақида мақола ёзишга ундади.

Ҳар ҳолда ўша вақтда ҳамманинг оғзида Муҳаммад Салоҳ эди. Аммо мени ҳам бошқалар каби Салоҳнинг келаси мавсум ҳам шу тарзда ўйин кўрсата оладими ёки йўқ деган савол қийнагани бор гап.

Балки шу боисдан ҳам Салоҳ ҳақида қоғоз қоралашга(клавиатурага қўл бормаган деб ўқилсин) қўлим бормаргандир. Аммо мисрлик сеҳргар бир мавсумлик футболчи эмаслигини ва Жозе Моуриньонинг катта хатога йўл қўйганини кеча, 8 декабрь куни «Борнмут»га қарши ўйинда яна бир бор исботлади.

Чемпионлар Лигаси финалида Салоҳ Серхио Рамос билан курашда елкасидан жароҳат олиб майдонни тарк этгач, унинг Россиядаги мундиалда иштирок этиши сўроқ остида қолди. Мисрни елкасида ЖЧ—2018 олиб чиққан Салоҳга мундиалда ҳам катта умид билдирилганди. Аммо жароҳат унинг Россия майдонларида порлашига имкон бермади.

Жорий мавсум старти ҳам Муҳаммад учун кўнгилдагидек бошланмади. Мавсум аввалидаги 11 та ўйинда урилган учта гол Салоҳнинг салоҳиятига шубҳа уйғотгани бор гап. Бироқ Муҳаммаднинг елкасидан олган жароҳати-ю ўтган мавсумдаги кучли чарчоқ аломатларини кўпчилик ёддан чиқарди. Мухлисларнинг жорий мавсум Салоҳдан катта нарсаларни кутиш табиий эди.

Боиси у ортда қолган мавсумда «Ливерпуль» сафида 52 та ўйин ўтказиб 44 та гол уриб қўйганди. «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп эса Салоҳга катта умид билдириш билан бирга, ёзда ажойиб трансфер кампаниясини амалга оширди. Клопп катта захирасиз керакли натижага эришиб бўлмаслигини биларди.

Шу боисдан ҳам жамоага Аллисон, Шақири, Наби Кейта ва Фабиньо каби ўйинчилар жалб этилди. Салоҳ—Мане—Фирмино триоси ўтган мавсумдаги ўйинидан жуда яхши хабардорсиз. Бу мавсум эса уларнинг ҳеч бири барқарор эмас. Мане баъзан жуда зўр ўйин кўрсатса, гоҳи ундан худбинроқ ўйинчини майдонда топа олмайсиз.

Фирмино эса ҳозирча ўтган мавсумдаги ўйинларининг ярмини ҳам кўрсата олгани йўқ. Шундай ҳолатда Салоҳнинг бир ўзи катта натижалар кўрсатиши қийин эди. Салоҳнинг янги келган ўйинчилар билан тил топишиб кетишига эса маълум вақт талаб этиларди. Шу вақт энди келганга ўхшайди. «Борнмут»га қарши ўйин унинг бир мавсумлик ўйинчи эмаслигини кўрсатиб берди.

Салоҳнинг мазкур ўйиндаги 2 ва 3-голи Жозе Моуриньонинг яна бир бор бошини чангаллашига сабаб бўлганига ишонамиз. Унинг ҳисобидаги голлар ҳозирда 10 тага етди ва АПЛ тўпурарлари рўйхатида Пьер-Эмерик Обамеянг билан пешқадамлик қилмоқда. Ўз ҳисобига 16 та ўйинда 5 та голли узатмани ёзиб қўйганини эса «торт устидаги олча» деса бўлаверади.

Салоҳнинг кеч порлаганини (у 25 ёшида «Ливерпуль»да порлади, бунгача эса «Челси», «Фиорентина» ва «Рома»да тўп суриб кўрди) кўриб, Тошкентнинг «Локомотив»ида иккинчи ёшлигини ўтказаётган (Суперлигада 14 та гол урди 32 ёшда, ахир) Марат Бикмаевни эсладим.

Ўзимни Эктор Купернинг вақтида Миср терма жамоасида Салоҳга бош мураббийлик қилгани ва ҳозирда Марат ўйнайдиган Ўзбекистон терма жамоасига устозлиги тасодиф эмаслигига ишонтиришга ҳаракат қилдим.

Салоҳ Мисрни Жаҳон чемпионатига олиб чиққан бўлса, Бикмаев Ўзбекистонни жилла қурса, январда бошланадиган Осиё Кубоги—2019 ярим финалига олиб чиқар деб яхши ният ва умид қилиб қўйдим.

Ахир умид қилиш учун ҳозирда Ўзбекистон термаси таркибида январда 33 ёшни қарши оладиган Бикмаевдан кўра, яхшироқ ҳужумчи йўқ-да. Бўлса ҳам Бикмаевчалик гол урмаган ёки мен уни танимайман.

Мавзудан четлашмаган ҳолда Салоҳнинг бир мавсумлик футболчи эмаслигини энди қўрқмасдан баралла айтсак бўлаверади. Ҳар ҳолда у таслим бўлмаслигини кеча кўрсатиб қўйди. Биз эса унинг бу борадаги далилларини томоша қилишни тавсия қиламиз:

Муаллиф: Асрор Абдуназаров.

Киритилди: 09.12.2018 23:46. Ўқилди: 3394 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

04.05.2025. АПЛ. 35-тур.
20:30
Челси
3-1
Ливерпуль

Навбатдаги учрашув

11.05.2025. АПЛ. 36-тур.
20:30
Ливерпуль
-:-
Арсенал
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.