Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал Мадрид»га ўтишни истамаган юлдузлар

Барчамизга маълумки, «Қироллик клуби» сафида ўйнаш ҳамма замонларда футболчиларга бошқача завқ ва фахр туйғуларини улашган. Деярли 100 йилдан буён «Реал» ўз молиявий имкониятларидан фойдаланиб, ҳар қандай футболчини пул билан қизиқтириб қўйишга қурби етадиган жамоа. Лекин шундай футболчилар борки, уларга «Реал»нинг «тиши ўтмаган». Бугун шу футболчилар ҳақида қисқача.

Жанлуижжи Буффон

Тўғри, Буффон барибир «Юве»ни тарк этди. Лекин қаҳрамонимизга «Реал Мадрид» клуби «Ювентус» B серияга тушиб кетганда таклиф билан чиққан эди. «Юве» раҳбарияти трансферга рози бўлади. Жижи эса севимли жамоасини қийин аҳволда ташлаб кетишни хоҳламайди. У ўз маошини камайтиришларини сўраб раҳбариятга мурожаат қилади ва «Реал»га шунчаки жилмайиб: «Йўқ» жавобини айтади. «Кекса синьора»нинг мухлислари Буффонни мана шу мардлиги учун ҳам яхши кўришади.

Стивен Жеррард

Флорентино Перес Зиданнинг олдида яна бир юлдузни харид қилиш мақсадида 2004 йилда «Ливерпуль» сардори Жеррардга таклиф билан чиқади. Стиви Жи таклифни ўйлаб ўтрмай, рад этади. Орадан 5 йил ўтгач,«Реал Мадрид» мутасаддилари «Ливерпуль» билан параллел янги шартнома таклиф этишади. «Қаймоқранглилар» Жеррардга ақлбовар қилмас маош кўрсатилган шартнома таклиф этишади.Энг ажабланарлиси, «Ливерпуль»нинг янги шартномасида Стивнинг маоши анча камроқ кўрсатилган эди. Футболчи узоқ ўйлаб ҳам ўтирмай, «Реал»га рад жавобини беради. Бундан ғазабланган Перес бу амалга ошмаган трансферни ОАВдан беркитиш учун қўлидан келган ҳамма ишни қилади. Афсуски, Стивен жамоасига АПЛ бош совринини ютиб бера олмади, аммо бир жамоада ўйнаб мухлислар юракларини забт этди.

Иван Ракитич

Хорватиялик плеймейкер «Барса»га ўтишидан аввал икки бор «Реал Мадрид»га рад жавобини берган экан. Биринчисида 18 ёшли Иван «катта» жамоага ўтишдан чўчиган. Иккинчи таклиф эса «Севилья» жамоасида ўйнаб юрган пайтларида бўлган. Перес жаноблари музокараларга Модрични ҳам аралаштиради. Бир неча йиллик дўсти Модричнинг тавсиясига ҳам қулоқ солмаган Ракитич бу сафар ҳам рад жавобини беради. Сўнг бироз вақт ўтиб, «Барса»га ўтиб кетади. Кейинчалик бу ишини у: “Мен жуда кўплаб гранд жамоаларда ўйнаб кета олмаган ёш иқтидорларни кўрдим, уларда машҳурликка интилиш кучли эди, мен эса аксинча, меҳнат ҳар қандай машҳурликка ўзи етаклашини билар эдим. «Барселона»га келадиган бўлсак, бу клуб мени юрагимда эди ва мен буни амалга оширдим”, дея изоҳлаган эди. Дарҳақиқат, бу танлов унга совринлар ва машҳурлик олиб келди.

Франческо Тотти

Рим императорига «Реал Мадрид» уч бор таклиф билан чиққан экан. Биринчиси 2000 йилда, иккинчиси эса 2004 йилда, учинчи бор эса 2007 йилда. Лекин «бўрилар тўдасининг сардори» охиригача ўз клубига содиқ қолган экан. Тўғри, Тотти иқтидорига яраша совринларни ютмагандир, лекин, аммо, бироқ, «Рома» клубининг рамзига айлана олди. Уни мухлислар қанчалар ҳурмат қилишларини хайрлашув учрашувида кўрсатиб қўйишди. Энг қизиғи шундаки, «Реал» учта таклифда ҳам Тоттига молиявий жиҳатдан анча қулай шартномалар таклиф этган. Тотти: «Мухлислар ишончи ҳар қандай пул ва совринлардан қадрлироқ» деганча, мардларча ўз жамоасида қолди ва бунга ҳеч ҳам афсусланмаслигини матбуотда бир неча бор эълон қилди.

Я.Улуғхўжаев

 

Киритилди: 26.12.2018 09:27. Ўқилди: 23435 марта. Фикрлар: 15 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

04.05.2025. АПЛ. 35-тур.
20:30
Челси
3-1
Ливерпуль

Навбатдаги учрашув

11.05.2025. АПЛ. 36-тур.
20:30
Ливерпуль
-:-
Арсенал
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.