Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

АПЛ. «Ливерпуль» ёки «Манчестер Сити» ?!

Дунёнинг энг кучли чемпионатида чемпионлик учун кураш қизғин тус олмоқда. Пойганинг  буёғи интиригага бой бўлиши турган гап. Сабаби, орадаги очколар фарқи тобора камайиб бормоқда.  Бугун АПЛ ҳақида қисқача

Чемпионлик учун кураш.

Бу мавсумдаги АПЛ ғолиблиги учун пойгада иккита клуб қолганларга нисбатан кичик устунлик билан илгарилаб кетди. «Ливерпуль» жуда узоқ кутилган чемпионлик учун бор кучи билан ҳаракат қилса, Гвардиола шогирдлари орадаги 1 очколик фарқни йўққа чиқариш учун қўлдан келган ҳамма ишни қилишмоқда. Мутахассислар ушбу жамоаларда чемпионлик учун имкониятларни мавсум бошидан бери 50 / 50 дея баҳолашган бўлсада, кичик устунлик «Мерсасайдликлар» томонида эди. Аммо «Манчестер Юнайтед» ва «Бавария»га қарши  кечган учрашувлардан сўнг «Ливерпуль»нинг имкониятлари бироз шубҳа остида қолди… Клопп шогирдлари эндиликда АПЛ ўйинларидаги ҳар бир очко олтинга тенг эканлигини ҳис қилиб туришибди. «Манчестер Сити» эса уларнинг ортидан ишонч билан таъқиб қилиб келмоқда ва деярли етиб қолди…

Пойга якунланишига 10 та тур қолди. Ҳозир ушбу турларда жамоалар қандай клублар билан ўйин ўтказишларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

29-тур
«Эвертон»: «Ливерпуль»
«Манчестер Сити» : «Бормунт»

30-тур
«Ливерпуль» : «Бёрнли»
«Манчестер Сити» : «Уотфорд»

31-тур
«Фулҳем»: « Ливерпуль»

32-тур
«Ливерпуль»: «Тоттенҳем»
«Фулҳем»: «Манчестер Сити»

33-тур
«Соутгемтон» : «Ливерпуль»
«Манчестер Сити» : «Кардиф»

34-тур
«Ливерпуль» : «Челси»
«Кристал Пелас» : «Манчестер Сити»

35-тур
«Кардиф» : «Ливерпуль»
«Манчестер Сити» : «Тоттенҳем»
«Ман Юнайтед»: «Ман Сити» – қолдирилган учрашув. 25.04.19

36-тур
«Ливерпуль» : «Ҳаддерсфилд»
«Бернли» : «Ман Сити»

37-тур
«Нюкасл» : «Ливерпуль»
«Ман Сити» : «Лестер»

38-тур
«Ливерпуль» : «Вулверхемтон»
«Брайтон» : «Ман Сити»

Ҳалақит берувчи омиллар

«Ливерпуль»

Клуб ўзининг шиддатли ўйинлари билан тобора чемпионлик учун шахдам қадамлар ташлаб келаётган эди, аммо, сўнгги турларда ўйинларидаги шиддат бирданига пасайди. Муҳаммад Салоҳ ва Фирминонинг ўйинлари биринчи давраникига солиштирганда анчайин пасайган. Клоппнинг ҳужум учлигидан кимдир майдонга тушмаса, «Ливерпул» ўзига ўхшамай қолмоқда. Бу клубда уларнинг ўрнини тўлиқ боса оладиган ҳужумчилар йўқ эканлигини шундоқ кўрсатиб турибди. Шакири ва Ориги ҳар қанча ҳаракат қилса ҳам, уларнинг ўрнини боса олмаяпти…

«Манчестер Сити»

Бу клубнинг топ даражага чиқиши учун Шайх Мансур 2 миллиардга яқин пул сарфлади. Аммо «Шаҳарликлар»нинг топ клублар сирасига киришлари учун битагина омил тўсқинлик қилмоқда. Бу ҳам бўлса ЕЧЛ да ғалаба қозона олишмагани. Гвардиоланинг клубга таклиф этилишидан кўзланган асосий мақсад ҳам айнан шундан иборат эди. Сабаби, клуб у сиз ҳам икки бор АПЛ да ғолиб чиқишни уддасидан чиққан. Гвардиола клуб тарихида янги саҳифа очиши учун ЕЧЛда ғалаба қозониши шарт! Бу эса ўз навбатида ички чемпионат ўйинларида тўлиқ таркиб ва куч билан иштирок этишга имкон бермайди.

Хал қилувчи омиллар

Пойга якунлангани сари очколарнинг қиймати ошиб боради. Шу сабаб, аутсайдерлардан очко олиш ҳам қийинлашиб кетади. Ушбу пойгада икки клубнинг ҳам имкониятлари тенг. Разм солиб қарасангиз, таркиб борасида ҳам клубларнинг имкониятлари бир хил. Чемпионлик пойгасида ғолиб чиқиш катта эҳтимол билан Гвардиола ва Клоппнинг тактик юришлари ва ротациядан унумли фойдаланишларига боғлиқ.Бу курашда «Ливерпуль» ёки «Манчестер Сити» эмас, айнан мураббийлар ҳал қилувчи нуқтани қўйишади. Умид қиламиз, бу кураш бизни сўнгги турга қадар ҳаяжонда ушлаб туради!

Я.У

Киритилди: 01.03.2019 17:38. Ўқилди: 10520 марта. Фикрлар: 9 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ливерпуль
1-1
Кристал Пэлас

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.