Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Роберто Фирмино: «Ёрдамим тегса, дарвозада ҳам туравераман»

«Ливерпуль» футболчиси Роберто Фирмино бошқа ҳужумчиларга ўхшамайди. 2015 йили АПЛга ўтганидаёқ, бу нарса маълум бўлганди. Унинг тўпурарлик қобилиятига шубҳа қилмаса ҳам бўлаверади. Бразилиялик форвард ўтган мавсум 54 учрашувда 24та гол урди. Лекин бу рақамлар билан унинг қанчалик фойдали ўйинчи эканлигини билиб бўлмайди. Юрген Клопп Робертони «Жамоа мотори» дейди. Муҳаммад Салоҳ ва Садио Мане унинг олдида ўзларини қандай тутаётганликларини кўриш кифоя. У билан гаплашсангиз, битта танада икки хил футболчи яшаётганига гувоҳ бўласиз. Бир қарашда у сокин. Пўрим кийим ва табассуми эса унинг камтар эмаслигини кўрсатиб туради. Фирмино камтарона жамоадаги ўз ролини яратмоқда.

«Жамоада «ёлғон тўққизлик» ёки марказий ҳужумчи вазифасини бажараман. Лекин менга гол уриш ёки унинг амалга оширилишида ёрдам бериш ёқади. Айнан шундан роҳатланаман», - дейди қаҳрамонимиз.

«Ливерпуль» мухлислари унинг ўйинларидан роҳат олишларига шубҳа йўқ. Роберто батареяси ўлмайдиган ўйинчоққа ўхшаб, ҳафтасига икки марта 90 дақиқадан ҳаракатлангани учун жамоа фанатларининг ёқимто­йига айланган.

«Дарвозага қарамасдан урган биринчи голимни «Хоффенхайм»да нишонлаганман. Ўшанда «Вердер»га қарши ўйнагандик. Дарвозабонни алдаб ўтдим ва бошимни қайириб олдим. Ғоя йўқ ердан пайдо бўлганди. Тўғри, бу хавфли ва гол уролмаслигингиз мумкин. Лекин имконият туғиладиган бўлса, ундан унумли фойдаланиш пайида бўламан», - дейди Фирмино. Бу эса футболчининг майдондаги ўйиндан лаззат олишга уринаётганини кўрсатади.

«Менинг кумирим - Роналдиньо. Бир пайтлари у ажойиб ҳаракатлари билан футболга сеҳр олиб кирган. Айнан ундан ўрнак олишга интиламан», - дея Роналдиньонинг ўйинидан завқ олишини яширмайди.

Ҳаммаси эрта бошланган. Фирминолар оиласи қашшоқ ҳаёт кечирган. Отаси Масейо кўчаларида равада ичимликлари сотиб тирикчилик қилган. Лекин кичкина Робертонинг ҳамиша тўпи бўлган. Ҳаттоки ётоғида ҳам.

«Ҳамиша тўп билан бирга ухлардим. Бунинг аҳамияти борми, билмадим. Лекин ҳамиша футболчи бўлишни орзу қилганман. Фаолиятимни таянч ярим ҳимоясида бошлаганман. Ўсмирлар жамоасига ўтганимдан кейин эса ҳужумкор ярим ҳимоячига айланганман», - деб эслайди Фирмино.

Бу кўп нарсани англатади. Ўтган йилларда унинг позицияси ўзгариб турди. Лекин ҳужумларни бузиш истагидан воз кеча олмаган. Ўтган мавсум Фирмино «Ливерпул»да 65 марта рақиблардан тўпни олиб қўйган. Ҳужумчилардан фақат Эмре Жан ундан кўп рақиб ҳужумини бузган. Агар ярим ҳимоячилардан бири жароҳат олса, у муаммосиз шу ўринни тўлдириши мумкин. «Агар ёрдамим тегса, дарвозада туришга ҳам тайёрман», - дейди у.

Фирмино 16 ёшида уйидан 3000 км. узоқликда жойлашган «Фигейренсе» клубига йўл олди. «Дастлабки куни эрталаб фитнес-машғулот ўтказдик. Мен унда яхши қатнашдим. Тушликдан сўнг ўйин ўтказдик. Биринчи куниёқ қайчи усулида иккита гол урдим. Мураббийларда яхши таассурот қолдирган эканман, эртасига қабул қилишганини билдим», - дея эслайди Роберто.

«Фигейренсе» U-17 жамоаси устози Эмерсон Мария уни «феномен» деб атаганди. Шунингдек, Альберто Фирмино деган. Роберто эса мураббийнинг сўзини бўлмаслик учун ҳақиқий исмини айтишга уялган. «Яқинда ўша воқеа эсимга тушиб қолди. Жуда ювош ва тортинчоқ эдим. Шу боис ҳам унинг сўзларини тўғрилашга уялганман. Дастлабки икки ҳафта Альберто бўлганман. Мураббий эса ҳақиқий исмимни билганидан сўнг «Нимага эртароқ айтмадинг?» деб койиганди», - дейди Фирмино.

Фаолиятидаги кейинги чақирув оғир бўлганди. 2009 йили Копиньедаги турнирда унинг ўйинини кўрган скаутлар «Марсел»га тавсия қилишган. Европага йўл олган Роберто Мадриддаги «Барахас» аэропортида қийин аҳволга тушиб қолган: иммиграцион ҳужжатлари бўлмаган. «Фигейренсе»га бир неча бор қўн­ғироқ қилганидан сўнг испаниялик божхоначилар уни Бразилияга қайтариб юборишганди. «Менга бир агент мурожаат қилиб, Францияга олиб боришини айтди. Лекин иммиграцион хизматда ноқулай вазиятга тушиб, ортга қайтишга мажбур бўлганман. Бу мен учун кутилмаган эди. Улар испан тилида гапиришган ва нима дейишганини тушунмаганман. Бола эдим. Эсимда, роса йиғлагандим», - деб эслайди қаҳрамонимиз.

Ниҳоят, 2011 йили уни «Хоффенхайм» 4 миллион евро эвазига сотиб олиб, уч йилдан сўнг «Ливерпул»га 35 миллионга пуллади.

Киритилди: 06.03.2019 10:05. Ўқилди: 2780 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

04.05.2025. АПЛ. 35-тур.
20:30
Челси
3-1
Ливерпуль

Навбатдаги учрашув

11.05.2025. АПЛ. 36-тур.
20:30
Ливерпуль
-:-
Арсенал
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.